Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


Download 1.17 Mb.
bet9/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

Тажриба ўтказиш тартиби. Бақанинг болдир мушагидан препарат тайёрланади ва стимуляторга уланган миографга маҳкамланади. Кимограф барабанига миограф ёзгичи яқинлаштирилади. Кимограф ишга туширилиб, 2—3 таъсирлаш орқали мускулнинг якка қисқариши ёзиб олинади. Шундан кейин, таъсирлаш частотаси 10—20 Гц га етказилиб тишли тетанус 20—40 Гц гача оширилгач, силлиқ тетанус ёзиб олинади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Олинган кимограммани дафтарингизга ёпиштиринг, якка ва тетаник қисқариш даражаларини солиштиринг, тишли ва силлиқ тетануснинг содир бўлиш шароитини тушунтиринг.
7-ИШ. НЕРВ-МУСКУЛ СИНАПСИДА ҚЎЗҒАЛИШ ЎТКАЗИЛИШИНИНГ БУЗИЛИШИ

Нерв-мускул синапси кимёвий моддаларга, қисман миорелаксантлар (кураре, листенон ва бошқ.) га ўта сезувчи бўлади. Бундай моддалар таъсир этганда, қўзғалишнинг нервдан мускулка ўтиши тўхтайди, яъни воситали таъсирлашда мускул қисқармайди, аммо у воситасиз таъсирлашга жавоб беради.


Иш анжомлари: стимулятор, электродлар, ваннача, препаровка асбоблари йиғиндиси, жомча, лигатура, 1 мл ли шприц, листенон ёки кураре, бақа.
Тажриба ўтказиш тартиби. Бақа марказий нерв системасини бузиш билан ҳаракатсизланади. Бақа ванначага қорин томони билан маҳкамланади. Бақанинг иккала сон териси узунасига кесилиб, сон мускуллари 2 томонга силжитилиб (қон томирларни жароҳатламай), ўтиргич нервлари топилади. Иккала нерв остидан лигатура алоҳида ўтказилади, лекин боғланмайди. "Дарча" ёрдамида болдир мускуллари яланғочланади. Қон айланишини тўла бартараф қилиш мақсадида оёқлардан бирининг сон мускуллари ип билан маҳкам боғланади (ўтиргич нерви лигатура устида қолади). Бақанинг орқа лимфатик қопларига 1,5 мл листенон ёки кураре юборилади. 10—15 мин. ўтгач, ўтиргич нервлари тартиб билан алоҳида ритмик равишда ток билан таъсирланади ва сон, болдир мускулларининг қисқариши кузатилади.
Энди тартиб билан иккала оёқнинг болдир мускуллари алоҳида-алоҳида воситасиз таъсирланади ва уларнинг ҳам қисқариши кузатилади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Тажриба схемасини чизинг, хулосаларда иккала ўтиргич нерви таъсирланганда, оёқларнинг реакциясини, шу билан бирга болдир мускуллари воситасиз таъсирлангандаги тажриба натижасини тушунтиринг ва листенон ёки кураре таъсир қилган жой ҳақида хулоса чиқаринг.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling