Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


-ИШ. И.М. СЕЧЕНОВ ТАЖРИБАСИ


Download 1.17 Mb.
bet10/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

8-ИШ. И.М. СЕЧЕНОВ ТАЖРИБАСИ.


Ишдан мақсад: Адашган нерв ядросини қитиқлаб юрак фаолиятига таъсирини ўрганиш. Юрак фаолияти марказий нерв системаси томонидан бошқарилиб туради. Маълумки, адашган нерв ядроси узунчоқ мияда 4 – қоринча тубида, ромбсимон чуқурчада жойлашган. Адашган нервни периферик қисмини таъсирланганда юрак фаолияти сусайган. Худди шу тажрибани Сеченов бевосита адашган нерв ядроларини таъсирлаб ҳам текширган ва бир хил натижа олган.
Ишнинг бориши: Оддий йўл билан бақани устки жағини кўзининг орқасиданоқ кесиб ташланади. Сўнг уни пробиркали плпстинкага қорнини пастка қаратиб маҳкам қўйилади. Асталик билан узунчоқ мия очилади ва ромбсимон чуқурчани топиб, у ерга Рингер эритмаси шимдирилган пахта тампони қўйилади. Кейин бақани олдини ўгириб, юраги очилади ва 1 минутда урилган сони саналади. Узунчоқ мияга қўйилган томпон олиниб, унинг ўрнига ош тузининг кичкина кристалчаси қўйилади. Бир неча минут давомида юракнинг уришлари сони саналади. Юрак фаолияти сусая боради ва систола фазасида тўхтаб қолади. Юракнинг тўхташи адашган нервлар ядросини ош тузи билан таъсирлаб, қўзғалишдан келиб чиқади. Сўнг кристални олиб ташлаб, узунчоқ мия юзасини физиологик эритма билан ювилади ва яна саналади. Юрак фаолияти бир неча минутдан сўнг тикланади.
Ишни бажаришга доир тавсиялар: юрак фаолиятининг тўхташига адашган нервлар ядросини ош тузи билан таъсирланишидан келиб чиққанлигини ва олиб ташлангандан сўнг юрак фаолияти тикланишини кузатиб дафтарингизга ёзинг.


9-ИШ. РЕФЛЕКС ВАҚТИНИ АНИҚЛАШ ВА
РЕФЛЕКТОР ЁЙНИНГ ТАҲЛИЛИ

Рефлектор фаолият чақириш учун қўзғалишнинг босиб ўтган йўлига рефлектор ёйи дейилади. Умумий кўринишда рефлектор ёйининг схемасини бешта қисмдан иборат деб тасаввур қилиш мумкин: 1) рецептор; 2) афферент қисми (афферент нейрон); 3) марказий қисми (оралиқ нейрон; 4) эфферент қисми (эфферент нейрон); 5) ишчи аъзо (эффектор) (31-расм).



31-расм. Рефлексларнинг ёй схемаси.
1) рецептор; 2) афферент звено; 3) марказий звено;
4) ҳаракатлантирувчи звено; 5) зффектор; К — оралиқ нейрон.

Рефлекс содир бўлиши учун рефлектор ёй бир бутун бўлиши зарур. Ундаги истаган бирор қисмининг ишдан чиқарилиши рефлектор фаолиятнинг йўқолишига олиб келади.


Рефлектор ёйнинг айрим қисмларини кетма-кет ишдан чиқариш йўли билан уларнинг ҳар бирининг функционал аҳамиятини ўрганиш мумкин.
Иш анжомлари: илмоқли штатив, препаровка учун асбоблар йиғиндиси, жомча, шиша илмоқчаси, пахта, 0,5% ва 1% новокаин эритмаси, сульфат кислотасининг 0,5-1% эритмаси, стакан суви билан, бақа.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling