Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


Download 1.17 Mb.
bet6/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

Иш анжомлари: хронаксиметр, махсус электродлар, салфетка, физиологик эритма. Текшириш одамда олиб борилади.
Тажриба ўтказиш тартиби. Индифферент (фарқсиз) электрод (анод) тагига физиологик эритма билан ҳўлланган дока билакнинг ички сатҳига маҳкамланади. Ҳаракат нуқтаси топилади. Бунинг учун аппарат "хронаксия" ре-жимига қўйилиб, кучланишни 40—50 В ва конденсатор 0,5—1 мкф га уланади. Физиологик эритма билан яхшилаб ҳўлланган электрод (катод) ёрдамида қарама-қарши билакдаги панжаларни букувчи мускулнинг ҳаракат нуқтаси аниқланади (23-расм, билак ички сатҳининг пастки 2/з қисми).



23-расм. Қўл мускулларида ҳаракат нуқталарининг жойланиш схемаси.


Ўқ чизиқча (стрелка) билан панжани умумий букиш ҳаракат нуқтаси кўрсатилган.

Аппарат "реобаза" режимига қўйилади. Актив электрод топилган ҳаракат нуқтасига теккизилиб, кучланишнинг поғона катталиги — реобаза аниқланади. Букувчи мускулда қисқариш юзага чиққунча токнинг кучланиши аста-секин ошириб борилади. Шкала бўйича реобазанинг атталиги белгиланади. Кейин асбоб "хронаксия" режимига уланади. Токнинг кучланиши 2 та реобазага тенг бўлган ҳолда хронаксия аниқланади.


Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Хронаксия қўзғалувчан тўқималарнинг қайси хоссалари ҳақида хулоса чиқаришга имкон беришини тушунтириб беринг. Реобаза ва хронаксиянинг муайян ҳажмини стандарт кўрсаткичлар билан солиштиринг.
5-ИШ. НЕРВ ВА МУСКУЛНИНГ ҚЎЗҒАЛУВЧАНЛИГИНИ ТАҚҚОСЛАШ (МУСКУЛНИ ВОСИТАСИЗ
ВА ВОСИТАЛИ ТАЪСИРЛАШ)

Қўзғалувчи тўқималарнинг энг асосий физиологик хоссаларидан бири кўзғалувчанлик бўлиб, бу хосса ҳар бир тўқималарда турличадир. Қўзғалувчанлйк даражасини характерлаш учун таъсирлаш погонаси хизмат қилиб, бу жавоб реакцияси чақира оладиган минимал таъсирлаш кучидир.


Тажриба шароитларида мускулларнинг қўзғалувчанлигини аниқлаш учун тўғридан-тўғри, яъни бевосита мускулни таъсирлаш усули қўлланилади. Нервнинг қўзғалувчанлиги эса мускулни иннервация қилувчи нервни таъсир-лаш, яъни мускулни воситали таъсирлаш усули билан текширилади.
Иш анжомлари: вертикал миограф, стимулятор, таъсирловчи электродлар, кимограф, универсал штатив, препаровка асбоблари йиғиндиси, жомча, кўзтомизгич, дока салфеткалар, Рингер эритмаси, бақа.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling