Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Дафтарингизга тажриба схемасини чизинг. Рефлекс ва рефлектор ёйига таъриф беринг. Рефлектор ёйнинг қисмларини айтинг ва қисмларнинг аҳамиятини кўрсатинг.
15-ИШ. АНАЛИЗАТОРЛАР. КЎРИШ ЎТКИРЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Ишдан мақсад. Кўриш ўткирлигини аниқлаш.
Кўриш ўткирлиги - кўриш анализатори ажрата оладиган иккита буюм ўртасидаги энг кичик масофадир. Нормал кўз, кўриниш бурчаги 1 градус бўлган иккита нурли нуқтани фарқлаш хусусиятига эга. Бундай кўзнинг кўриш ўткирлиги бир деб қабул қилинади. Кўриш ўткирлигини аниқлаш учун Головин жадвалидан фойдаланилади. Бу жадвал 12 қатор ҳар хил катталикдаги ҳарфлардан иборат. Ҳарфлар юқоридан пастга тушган сари кичрайиб боради (69-расм).
Зарур жиҳозлар: картон парчаси, кўриш ўткирлигини аниқлаш учун жадвал, кўрсатиш учун таёқча.
Ишни бажариш тартиби. Жадвал яхши ёритилган деворга осилади. Синалувчи жадвалдан 5 м узоқдаги стулда ўтиради. Ҳар бир кўзининг кўриш ўткирлиги алоҳида аниқланади. Синалувчи бир кўзини экран (картон парчаси) билан бекитиб туриб, текширувчи таёқча билан кўрсатаётган ҳарфларни эшиттириб ўқийди. Текширишда йирик ҳарфларни кўрсатишдан аста-секин майдароқ ҳарфларга ўтилади. Хато қилМНСдан ўқиладиган ҳарфларнинг охирги қатори кўриш ўткирлигини билдиради. Иккинчи кўз ҳам худди шу тартибда текширилади. Нормал кўзнинг кўриш ўткирлиги 1,0-2,0 бўлади.
Кўриш ўткирлиги қуйидаги формулага асосан ҳисоблаб чиқарилади:
;
бунда - -кўриш ўткирлиги, а-текширилувчи билан таблица ўртасидаги масофа, -нормал кўз шу қатордаги ҳарфларни аниқ кўриши керак бўлган масофа.
Ишни бажаришга доир тавсиялар: Тажриба натижасини қуйидаги шаклда дафтарга ёзинг:
Текшириладиган кўз
|
Кўриш ўткирлиги
|
ўнг
|
|
чап
|
|
Нормал кўзнинг кўриш ўткирлиги билан таққослаб хулоса чиқаринг
Do'stlaringiz bilan baham: |