Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)
-ИШ. ЭШИТИШ ЎТКИРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Download 1.17 Mb.
|
Fiziologiya laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар.
- Ишнинг бориши
18-ИШ. ЭШИТИШ ЎТКИРЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Ишдан мақсад: эшитиш ўткирлигини аниқлаш йўллари билан танишиш. Эшитиш ўткирлиги деганда, текширилувчининг ўзидан 1 метр нарида диаметри 2-3 мм га тенг шарчани 8 мм баландликдан металл пластинка устига туширилганда ҳосил қилган овозни сеза билиш қобилияти тушунилади. Эшитиш ўткирлиги ҳар бир студентда аниқланади (ҳар бир қулоқ учун алоҳида). Бунинг учун одий усул – 2-3 мм диаметрдаги пўлат шарчани турли баландликдан металл пластинка устига ташлаш усулидан фойдаланиш мумкин. Шарчани 1, 2, 3 мм ва ҳоказа баландликдан ташланади. 1 метр узоқликда ўтирган текширилувчи биринчи бор овозини эшитганда, дарҳол текширувчига айтади. Иккинчи қулоқ ҳам худди шу йўл билан текширилади. Бу усул билан нормал эшитиш ўткирлигига 1 м узоқликдан 8 мм баландликдан тушган 2–3 мм диаметрли шарчани овозини эшита билиш қабул қилинади. Эшитиш ўткирлигини яна бошқа йўл билин аниқлаш мумкин. Текширилувчи экспериментатордан 4–5 м нарига бориб, орқасини ўгириб бир қулоғини беркитади. Текширувчи турли ҳарфларни айтиб, аста–секин текширилувчидан узоқлашади, токи у ҳарфларни адашиб айта бошлагунча. Кўрсатиб ўтилган усуллар элементар ва дағал бўлиб, ҳозирги вақтда клиник мақсадлар учун махсус лампали генераторлар ва аудиометрларда қўлланилади. Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Эшитиш анализаторлари схемасини чизиб унинг периферик, ўтказувчи ва марказий қисмини белгиланг. Риннэ тажрибаси ( товушни ҳаво ва суяк орқали ўтказувчанлиги). Ишдан мақсад: Товуш тўлқинларининг ҳаво ва суяк ўтказувчанлигини текшириш. Нормал шароитда ҳаво ўтказувчанлигини суяк орқали ўтказувчанлигидан юқори бўлади. Бунда қуйидаги тажрибада ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ишнинг бориши: Текшириш студентларда олиб борилади. Жаранглаётган камертонни сўрғичсимон ўсимта олдига олиб келинади. Товуш эшитилади, аста–секин сўна бошлайди ва ниҳоят йўқолади. Товуш эшитилмай қолгани заҳоти камертонни қулоққа олиб келинади товуш яна эшитилади. Реакциянинг бундай типи (нормал эшитишда) “мусбат Реннэ” деб юритилади. Товуш ўтказувчи аппарат жароҳатланганда эса аксинча ҳодиса рўй беради “манфий Реннэ”. Риннэ тажрибасининг клиник аҳамияти нима? Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Ринне тажрибасининг клиник аҳамиятини ўрганиб, таҳлил қилинг. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling