25-ИШ. ОДАМДА КАПИЛЛЯРОСКОПИК УСУЛИНИ КЎРИШ.
Ишдан мақсад: Одам капиллярини текшириш усули билан танишиш.
Капиллярларни кузатиш усулига капилляроскопия деб аталади. Одамда капилляроскопия асбоби ёрдамида олиб борилиб, бу асбоб ёритувчи система бор микроскопдан иборат. Шиллиқ қаватли капиллярлари (лаб, тери), тил, (қулоқ супраси), тирноққа ёпишган тери қисмида капиллярларни кузатиш мумкин. Одамда капилляроскоп асбобида терининг тирноққа ёпишган ерида (лимбда) капиллярларни кузатиш мумкин. Текшириш олдидан тирноқни вазелин билан ёғланади ва микроскоп тагига тўғрилаб кузатиш бошланади (1-2 мин). Кейин бармоқни пробиркага солинган муз билан совутилиб тажриба яна қайтарилади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Капиллярларни текширишда тирноқни вазелин билан ёғланганда ва муз билан совутилганда кузатиладиган ўзгаришларни таҳлил қилинг.
26-ИШ. АРТЕРИАЛ ПУЛЬСНИ ҚАЙД ҚИЛИШ
Артериал пульс деб, артериал босимнинг тебранишлари туфайли артерия деворларининг ритмик тебранишларига айтилади. Артериал пульс юрак ишини, томирлар ҳолатини ва қон босимининг катталигини ўзида акс эттиради. Пульснинг 4 та асосий хоссаси фарқланади: унинг частотаси, кучи, тезлиги ва қаттиқлиги.
Пульсни қайд қилувчи аппаратлар сфигмографлар дейилади.
Пульс эгри чизиғи – сфигмограмма (59-расм)да қуйидаги қисмлар фарқланади: кўтарилувчи тизза – тўғри, тик, артериянинг кенгайишига тўғри келадиган баланд кўтарилиш (анакрот), учи ва пастга тушувчи тизза - қия чизиқнинг секин тушиши (катакрот) артерия деворининг бўшашиб кетишига тўғри келади.
Эгри чизиқнинг тушувчи қисми катта бўлмаган бир неча кўтарилишлар билан узилиши мумкин, бу дикротик кўтарилиш деб аталиб, барча эгри чизиқда ҳар доим кузатилади. Унинг бошланиши яримойсимон клапанларнинг ёпилишига тўғри келади.
Пульс эгри чизиғи юракнинг чап қоринча фаолияти фазаларининг қанча давом этиши ҳақида баъзи маълумотларни бериши мумкин. Эгри чизиқнинг кўтарилишидан бошлаб, то дикротик тўлқинигача бўлган оралиқда юракнинг систола фазаси давом этади. Диастола дикротик кўтарилишдан бошлаб янги эгри чизиқнинг пайдо бўлишига қадар давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |