Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)
-ИШ. ЮРАК ТОВУШЛАРИНИ ЭШИТИШ
Download 1.17 Mb.
|
Fiziologiya laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24-ИШ. ОДАМДА ҚОН БОСИМИНИ АНИҚЛАШ. Ишдан мақсад
- Ишнинг бориши
23-ИШ. ЮРАК ТОВУШЛАРИНИ ЭШИТИШ.
Ишдан мақсад: Юрак ишлаётган вақтда ҳосил бўлувчи товушлар билан танишиш. Юрак ишлаётганда ҳосил бўлувчи товушлар юрак томирлари деб аталади. Уларни кўкрак қафасига қулоқ, ёки ўнгайроқ фонендоскоп қўйиб эштиш мумкин. Соғлом одамларда 2 та асосий тон ҳосил бўлади. Биринчиси бўғиқ паст ва давомлироқ бўлиб, иккинчиси баланд, аниқ ва катта бўлади. Биринчи тон қоринчалар систоласини бошидан ҳосил бўлади ва систолик тон деб аталади. Иккинчи тон яримойсимон клапанларнинг ёпилишидан ҳосил бўлади ва диастолик тон деб аталади. Биринчи тон юрак турткиси проекция қилинган жойда энг яхши эшитилади. Иккинчи тон 2 қобирғааро оралиқда чап ва ўнгда тўш суягининг шундай чеккасида яхши эшитилади. Тажриба студентда олиб борилади. Қалам билан аввал клапанларни проекция қилинган ерлари ва уларни эшитиш жойлари белгилаб олинади. Икки табақали, (митрал) клапан чап қобирга тоғайини тўшга бириккан ерида проекция қилиб, юрак турткиси соҳасида яхши эшитилади. Уч табақали клапаннинг прекцияси тушнинг ўрта чизиғида, 4- қобирғалар тоғайининг тўшга бириккан еридан сал пастроққа жойлашиб, тўш суягининг учида яхши эшитилади. Аорта клапани ҳам тўшннинг ўрта чизиғида, 3 қобирғалар тоғайининг тўшга бириккан ерида жойлашиб, 2 ўнг қобирға аро оралиқда яхши эшитилади. Тонларни бир – биридан ажратишда шуни эсда тутиш керакки, биринчи ва иккинчи тон ўртасидаги пауза кичик, 2 ва 1 тон ўртасидаги давомлироқ. Тинч ҳолатда тонларни эшитиб олгач, текширилувчига бир неча марта ўтириб туриш таклиф қилинади ва яна тонлар эшитиб кўрилади. Юрак қисқаришлари ошади ва тонлар кучаяди. 24-ИШ. ОДАМДА ҚОН БОСИМИНИ АНИҚЛАШ. Ишдан мақсад: Рива–Роччи усуллари бўйлаб қон босимини ўлчаш усули билан танишиш. Қон босимининг катталиги организм ички муҳити ҳолатини характерловчи пластик константалардан биридир. Бу босим юрак иши ва томирлар тонуси ҳисобига ҳосил бўлади. Нормада қон босими юрак фазалари: систола ва диастолага қараб ўзгариб туради. Қуйидаги қон босимлар ажратилади. Соғлом одамда артериал босим 110/70-120/80 мм симоб устуни атрофида бўлади. Ишнинг бориши: а/ Рива–Роччи усули. Текширилувчи стулга манометрга тескари қараб ўтиради ва чап қўлини столга қўяди. /кийимдан ҳоли/ макжетка шундай боғланадики, у елкада турсада, тўқималарни эзмаслиги керак. Битта қўл билан артерияси аниқланади, иккинчиси билан манжеткага резина баллон орқали ҳаво юборилади. Манжеткадаги босим катталигини манометрга қараб билинади. Манжеткадаги ҳосил қилинган босим мавжуд систолик босимидан ортиқроқ бўлиши керак, яъни пульс бутунлай йўқолмаслиги керак. Сўнг аста – секин винтли жўмракни очиб, манжеткадаги босимни пасайтириб борилади. Пульсни пайдо бўлиши максимал /систолик/ босимга тўғри келсин. б/ Коротковнинг аускультатив усули. Бунда ҳам худди аввалги усулдагидек елкага манжетка боғланади ва ҳаво юборилади. Фарқи шуки, бу усулда артерияга қўлни эМНС фонендоскоп қуйилади /тирсак чуқурчасига/. Манжеткадаги ҳаво чиқариб юборила бошлангандан кейин биринчи марта товушни эшитиш максимал босимга тўғри келади, товушни эшитмаслиги –минимал босимга тўғри келади. Ўлчаш 3 марта такрорланади ва ўрта сон ҳисобга олинади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling