Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар


Download 1.17 Mb.
bet31/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Олинган маълумотларни баённомага киритинг. Диурез интенсивлигининг сув синовига ва питуитриннинг юборилишига боғлиқлигини акс эттирувчи эгри чизиқни чизинг. Питуитриннинг таъсир механизмини тушунтиринг.


36-ИШ. СУТКАЛИК ОВҚАТ РАЦИОНИНИ ТУЗИШ


Назарий тушунча. Организм ўз ҳаёт фаолияти учун зарур энергияни овқат таркибидаги оқсил, ёғ ва углеводлардан олади. Бундан ташқари, овқат энергия запасини узлуксиз тўлдириб туриши билан бирга организм
тўқималарининг тикланиши ва қайта қурилиши учун зарур ҳар хил моддалар билан таъминлаб туради.
Овқат рационини тузиш учун овқат маҳсулотлари таркибини, сифати ва миқдорини аниқ билиш зарур бўлади. Овқатланишнинг физиологик нормалари одамнинг ёши, жинси, бўйи, вазни, у яшайдиган иқлим шароити, географик жойлашиши, шунингдек, бажарадиган ишининг турига қараб турли одамда турлича бўлади.
Суткалик овқат рационига қўйиладиган талаблар қўйидагича: а) овқат рационининг калорияси суткалик энергия сарфини қоплаши зарур; б) овқат етарли миқдорда углеводлар, оқсиллар ва ёғларга, шунингдек, витаминлар, минерал тузлар
га бой бўлиши керак; в) овқатни истеъмол қилиш вақти тўғри тақсимланган бўлиши зарур. Бир кунда 3 марта: эрталаб, тушда ва кечқурун овқатланиш оралиғи 6-7 соатдан ошмаслиги зарур. Суткалик калориянинг 30% ни эрталаб, 50% ни тушда, 20% ни кечқурун олиш керак; г) катталарнинг касб-кори, болаларнинг ёши, спортчиларнинг эса жисмоний иш характера ҳисобга олиниши шарт; д) истеъмол қилинган овқат ҳажми тўйганлик ҳиссини юзага келтирадиган бўлсин; е) истеъмол қилинадиган ҳар галдаги овқат таркибига кирадиган моддалар рационал тақсимланган бўлиши керак: оқсил ва ёғларга бой овқатларни кундузги соатларда, сутли ва ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган овқатларни кечқурун тановул қилиш тавсил этилади.
Ишдан мақсад. Овқат рационини тузиш принциплари билан танишиб чиқиш.
Зарур жиҳозлар: овқат маҳсулотларининг химиявий таркиби ва калориясини ифодалайдиган жадваллар.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling