4-ИШ. БАҚАНИНГ БОЛДИР МУШАГИ "КУЧ-ВАҚТ"
ЭГРИ ЧИЗИҒИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Тўқимада жавоб реакцияси пайдо бўлиши учун доим токнинг қўзғатувчи таъсири фақат унинг кучига эмас, балки таъсир қилиш вақтига ҳам боғлиқ.
Тўқимага чегараланмаган вақт ичида таъсир қилиш қўзғалиш чақира оладиган энг оз ток кучи р е о б а з а дейилади. Қўзғалиш олиш учун битта реобаза таъсир этиши керак бўлган энг оз вақт эса фойдали вақт деб аталади.
Иш анжомлари: хронаксиметр, махсус электродлар, парафин қуйилган ваннача, бақани маҳкамлаш учун тўғноғич, миллиметрли қоғоз (15х20 см) варағи, физиологик эритма, бақа.
Тажриба ўтказиш тартиби. Бақа ҳаракатсизлантирилади ва ванначага чалқанча жойлаштирилади. Оғзига физиологик эритма билан ҳўлланган пассив электрод (пластинка) киритилади, актив электрод (игна) болдир мушагига санчилади. Хронаксиметр мурвати "реобаза" режимига қўйилиб, токнинг кучланиши босқичли тарзда ошириб борилади. Калит тез туташтирилиб, токнинг поғона кучи — реобаза топилади ва топилган реобазанинг катталиги вольтда (В) ёзиб олинади. Кейин мурват "хронаксия" режимига қўйилади ва конденсатор сиғимини танлаб, 1; 1,31 2; 4; 10; 20 реобазага тенг кучланиш билан поғона давомлилиги топилади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Олинган натижаларга мувофиқ миллиметрли қоғозга поғонанинг таъсир қилиш вақт эгри чизиғини тасвирланг. Абсцисса ўқига поғона таъсирлашнинг давомлилигини миллисекунд (мс) да ордината ўқи бўйича кучланишни эса вольтда ифодаланган графикда реобазани белгиланг. Таъсирлашнинг поғона кучи ва унинг таъсир қилиш вақти ўртасидаги боғлиқлиги тўғрисида хулоса чиқаринг.
ОДАМДА ҲАРАКАТ ХРОНАКСИЯСИНИ АНИҚЛАШ
Тўқималарнинг кўзғалувчанлигини характерлаш учун фақат таъсирлагичнинг поғона кучинигина эмас, балки унинг таъсир қилиш вақтини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Шу муносабат билан тўқималарнинг қўзғалувчанлигини тўла характерлаш учун физиология ва клиникада "хронак-сия" тушунчаси киритилган. Бу энг қисқа вақтни ифодаловчи шартли катталик бўлиб, шу вақт ичида икки реобазага тенг бўлган ток кучи тўқимага таъсир этиб, унда қўзғалиш чақириши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |