Фанидан маърузалар матни


-жадвал Иқтисодий субьектларнинг турли мезонларда баҳоланиши


Download 1.15 Mb.
bet74/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

11.2-жадвал
Иқтисодий субьектларнинг турли мезонларда баҳоланиши

Ташкилий-ҳуқуқий шакл

Мезонлар


1

2

3

4

5

6

Хусусий корхона

1

1

1

1

11

11

Ишлаб чиқариш кооперативи

4

2

9

2

10

10

Очиқ акциядорлик жамияти

2

8

2

5

1

1

Ёпиқ акциядорлик жамияти

3

7

3

9

2

2

Шуъба корхона

9

9

4

6

3

3

Масъулият чекланган жамият

5

5

5

8

6

4

Қўшимча масъулиятли жамият

6

6

6

7

7

5

Тезкор бошқарув ҳуқуқига эга бўлган унитар корхона

11

10

11

11

5

6

Хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган унитар корхона

10

11

10

10

4

7

Фермер хўжалиги

2

2

1

2

10

11

Деҳқон хўжалиги

1

1

1

1

11

10

11.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақида ахборот манбаси сифатида
Ташкилий-ҳуқуқий шакл нафақат фирманинг ташкилий тузилиши ҳақидаги, балки шартномани амалга ошириш жараёнидаги эҳтимолий хатти-ҳаракати ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади. Шу нуқтаи назардан ташкилий-ҳуқуқий шаклни таҳлил қилиш битимни амалга ошириш учун шерикни танлашда фойдали ҳисобланади. Бошқа шартларда (активларнинг ўзига хослик даражаси, битимнинг мураккаблик даражаси) битимнинг якуни унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини белгилаб берувчи контрагент хатти-ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, контрагентнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклни билиш битимни амалга оширишда гаровнинг мавжудлиги ҳамда мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш қанчалик мумкинлиги ҳақида ахборот олиш имконини беради. Сўнгги жиҳат мулоқотларни юритиш ва шартномани бажариш шартларини фирманинг расмий эгалари билан мувофиқлаштиришнинг самарасизлиги туфайли муҳим, бунда шартномани бажариш корхонани ҳақиқий назорат қилувчи инсонларнинг ҳаракатларига боғлиқ.
Гаров шакллари. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш учун битим томонлари анъавий тарзда гаровдан фойдаланади. Пул шаклидаги гаровни битимни тузиш вақтида томонлардан бири, мабода шартнома бекор қилинган ёки у керакли тарзда бажарилмаган тақдирда, иккинчи томоннинг йўқотишларини қоплаш учун тўлайди. Мулк ҳуқуқи назариясининг атамаларида ундириб олиш кўринишида жавобгарликни ўтказиш юз беради. Масалан, банк томонидан кредит берилаётганда, у одатда кредитнинг қайтарилиши ва у бўйича фоизлар тўланишининг кафолати сифатида гаров киритилишини талаб қилади. Битим шартларидан қатъи назар пул шаклидаги гаров миқдорини ҳисоблаб чиқиш осон, бунда ягона муаммо шартноманинг тўлиқсизлигида ва, демак, гаровни бегоналаштиришнинг қонунийлиги хусусида низолар келиб чиқишининг муқаррарлигида. Шунинг учун шартнома томонларининг ихтисослашган гаровни биргаликда барпо этишини назарда тутувчи натура шаклидаги гаров (ушбу гаров ҳақида шартномада келишилмасада) анча самарали. Масалан, имкониятли харидор нафақат маҳсулотни сотиш тармоқларига эга, балки уни ишлаб чиқариш ва унга сотувдан кейин хизмат кўрсатиш харажатларининг бир қисмини ҳам ўз зиммасига олади.
Фирма томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Фуқаролик кодекси меъёрларига мувофиқ унинг мулкдорлари зиммасида бўладиган жавобгарлик улуши шартнома шартларида кўрсатилмайдиган гаровнинг яна бир шакли ҳисобланади. МЧЖ, ЁАЖ ва ОАЖ ҳолатларида бундай жавобгарлик устав сармоясининг миқдори билан чегараланади, бунда, ушбу ташкилий-ҳуқуқий шакллардан ҳар бирининг муассислари сонига нисбатан чекловларни ҳисобга олган ҳолда устав сармоясига нисбатан энг кичик талаблар МЧЖда, энг катта талаблар ОАЖда қўйилади.
Қолган ташкилий-ҳуқуқий шакллар учун мулкдорларнинг анча катта ҳажмдаги жавобгарлиги кўзда тутилган. Бу ерда de facto гаров сифатида муассисларнинг мол-мулки иштирок этади, унинг миқдори мулкдорлар томонидан киритилган ҳиссаларнинг ёки уларга тегишли акцияларнинг қиймати билан чегараланмайди. Тўлиқ ширкат иштирокчилари зиммасига юклатиладиган мажбуриятлар ҳажми энг катта, чунки гаров ролини унга тегишли барча мол-мулк бажаради. Ишончга асосланган ширкат (коммандит ширкат)да ўртоқлардан ташқари фақат ўзлари киритган ҳиссаларнинг суммалари доирасида зарарлар кўриш хатарини ўз зиммасига олувчи коммандитистлар ҳам мавжуд. Қўшимча масъулиятли жамиятда иштирокчилар ўзининг барча мол-мулки билан эмас, балки барча учун баравар бўлган, улар ҳиссалари қийматининг карраси миқдорида жавобгарликка эгалар. Ишлаб чиқариш кооперативининг асосида ҳам ҳудди шундай тамойил ётади. Тезкор бошқариш ҳуқуқига асосланган унитар корхона шакли мулкдор – давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан унинг мажбуриятлари юзасидан ўз мулки билан субсидиар жавобгарликка эга бўлишини назарда тутади. Шўъба хўжалик жамияти ҳолатида ҳам ҳудди шундай тамойил, лекин фақат «принципал» (бошқа хўжалик жамияти ёки ширкат) кўрсатмаларини бажариш йўлида амалга оширилган битимларга нисбатан қўлланилади. Таъкидлаш лозимки, бу ерда муассисларнинг мол-мулки шаклидаги гаровнинг миқдори эмас, балки мулкдорнинг фирма фаолияти учун ўз мол-мулки билан жавоб бериши факти билан барпо этиладиган шартнома мажбуриятларини бажаришга ундовчи омиллар муҳим. Бундай омиллар тўлиқ ширкатда энг кучли ва МЧЖ, ЁАЖ ва ОАЖда – энг кам (11.1-расм.)



Тўлиқ ширкат

Коммандит ширкат

Қўшимча маъсулиятли жамият

Ишлаб чиқариш кооперативи

ЁАЖ,
ОАЖ,
МЧЖ


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling