Фанидан маърузалар матни


«Эксплуататорлик» давлати


Download 1.15 Mb.
bet83/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

13.3. «Эксплуататорлик» давлати
Шартномавий давлатдан фарқли ўлароқ эксплуататорлик давлати ўз даромадини (солиқ тушумларини), аниқроғи, - давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг даромадини ошириш учун мажбур қилиш монополиясидан фойдаланади. Эксплуататорлик давлатининг мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишдаги асосий мақсади «мулкнинг бошқарувчи рентасини оширувчи таркибига» эришишдан иборат, ҳатто агар бунга умуман жамият фаровонлигига зиён етказиб эришилсада. (Масалан, қироллар ўрта асрлар корпорацияларига ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва техника тараққиётига тўсқинлик қилувчи кўплаб ҳуқуқларни топшириб, бунинг ўрнига барқарор тушумлар манбасига эришган.) Бундан ташқари, давлат унга ижтимоий шартнома билан берилган доиралар билан чегараланмайди, давлат аппарати инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги соҳаларига доимий экспансияни амалга оширади, бу ҳол эксплуататорлик давлатининг ўз даромадларини ва давлат бюджети орқали ўтувчи ресурслар ҳажмини оширишга интилиши билан изоҳланади.
Эксплуататорлик давлати фаолиятидан кўриладиган зарарни фақат оғир солиқлар (ноҳақ йиғимлар) ва мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш мунтазам ва олдиндан айтиб бўладиган хусусиятга эга бўлган тақдирда қисқартириш мумкин. Оғир солиқларнинг олдиндан айтиб берилиши давлатнинг ҳам, унинг фуқароларининг ҳам манфаатларига хизмат қилади, бунда давлат узоқ муддатли истиқболда барқарор даромадга эга бўлади, фуқаролар эса ўз фаолиятини давлатга ажратмаларнинг юқори, лекин олдиндан маълум бўлган даражасини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш имкониятига эга бўлади. Шу нуқтаи назардан эксплуататорлик давлати кўп жиҳатдан мафия билан умумийликка эга – уларнинг иккаласи ҳам ўзи назорат қиладиган ҳудуда яшовчилардан солиқ йиғсада, лекин айни пайтда «чегарани биладиган» ва бунинг устига уларни «ўғирлаш ва қочиш» тамойили бўйича ҳаракат қилувчи «қўнимсизлар»дан ҳимояловчи «ўтроқ» бандитга ўхшайди.
Эксплуататорлик давлатининг фаолият кўрсатишида мажбур қилиш салоҳиятининг фуқаролар ўртасида тақсимланиши муҳим роль ўйнайди. Чунки айнан шахс ёки куч ишлатининг катта имкониятига эга бўлган гуруҳ давлат аппаратини назорат қилади ва куч ишлатишни қўллаш монополиясини қўлга киритади. Айнан шунинг учун ҳарбий технологиянинг ривожланиши эксплуататорлик давлати фаолиятининг асосий омилларидан бирига айланади. Бу эса, ўз навбатида, унинг ички беқарорлигини назарда тутади. Ҳақиқатдан ҳам, ҳарбий технологиянинг ўзгариши куч ишлатиш салоҳиятининг турли аҳоли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланишига, демак, давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг алмашишига олиб келади. Давлатнинг эксплуататорлик моделидан шартномавий моделга ўтиш ҳам мумкин. Бундан давлат қурилиши динамикасининг, демак, мулкчилик ҳуқуқлари таркиби динамикасининг тебрантириб турувчи хусусияти ҳақидаги фаразия келиб чиқади. Рентани ундиришга йўналтирилган тизимдан кейин самарадорликни оширувчи тизим келиши муқаррар ва аксинча.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling