Макроиқтисодиёт” фанидан “Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили


Download 1.83 Mb.
bet1/5
Sana14.12.2020
Hajmi1.83 Mb.
#167091
  1   2   3   4   5
Bog'liq
курс иши макроиқтисодиёт - Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили


Макроиқтисодиёт” фанидан “Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлилимавзусида



КУРС ИШИ

2020 й.

Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили
РЕЖА:

Кириш

  1. Иқтисодий ўсиш.

2. Ички нархларнинг барқарорлиги (инфляция).

3. Хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги.

4. Бақувват тўлов баланси.

5. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари.

Хулоса.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Кириш

Халқаро тажрибани ўрганиб, рақобатни олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва шу орқали рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Бу борада табиий монополия ва рақобат тўғрисидаги қонунларни янгилаш ҳамда Иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш талаб этилади.

Истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратишдир. Ҳукумат барча даражадаги ҳокимликлар билан ушбу вазифа ижросини тўлиқ таъминлаши керак1.

Шавкат Мирзиёев
Миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги кўп омилли кўрсаткич бўлиб, бунда унинг эришилган даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётда давлат ёки бозор тизимининг тутган ўрнига боғлиқ. Чунки анча юқори самарадорликка, биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари орқали; иккинчидан, иқтисодиётни фақатгина ягона марказдан марказлашган бошқариш йўли билан; учинчидан, иқтисодиётга давлатнинг аралашувини бозор усуллари билан уйғунлаштириш орқали эришилади.

Мамлакатимиз 1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётнинг барча соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан жадал суръатларда амалга оширила бошланди. Жаҳон мамлакатлари миллий хўжаликлари билан интеграциялашиш жараёнида бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларини изчиллик билан модернизация қилиш тараққиётимизнинг муҳим омилларидан биридир.

Мазкур курс ишида макроиқтисодий барқарорликни ифодаловчи услубиётлар таҳлил қилинган ва макроиқтисодий барқарорликни ифодаловчи ҳар бир кўрсаткич республикамиз шароитидан келиб чиққан ҳолда баҳоланди. Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар халқаро амалиётда миллий ҳисоблар тизими орқали ҳисоб-китоб қилинди.

Курс ишининг долзарблиги, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг асосий белгилари бўлган: иқтисодий ўсиш, бандлик, инфляция, хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги, тўлов баланси, давлат бюджетининг камомади, даромадларнинг тақсимланиши каби ҳар бир фуқарони қизиқтирувчи ва давлатнинг қолаверса, бевосита фуқароларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолатини акс эттирувчи юритимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва уларнинг кенг таҳлили орқали ушбу маълумотларни ёритишга асосий эътибор қаратилди.




1. Иқтисодий ўсиш.

Иқтисодий ўсиш замиридаги замонавий иқтисодий назарияда одатда табий аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш ҳажмининг реал тушиб кетиши ва қисқа муддатли равнақи эмас,балки, узоқ муддатли вақт оралиғидаги ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишига боғлиқ булган ишлаб чиқариш реал хажмининг табий даражасининг узоқ муддатли ўзгариши тушунилади. Бундай ҳолларда ўқитиш предмети бир узоқ муддатли мувозанат ҳолати бошқасига томон харакатланиши билан изохланадиган ишлаб чиқариш потенциал хажмининг усиши ҳисобланади. Бундай ёндашувда иқтисодий ўсиш суърати ва таклифлар омили диққат марказда туради. Реал иқтисодий ўсиш таҳлилида ўқитиш предмети иқтисодий динамикани аниқловчи омилларгина эмас, шунингдек тармоқлар ва такрор ишлаб чиқариш пропорциясининг ўзгариши, иқтисодий ўсиш жараёнидаги институционал тузилмалар трансформацияси, ўсиш суъратларини тийиб туриш ёки рағбатлантириш бўйича давлат сиёсати, реал ишлаб чиқариш чиқариш потенциал ишлаб ишлаб чикариш ҳажмидан ортда қолиши сабаблари ва бошқалар ҳам бўлиши мумкин. Реал иқтисодий ўсиш моҳияти иқтисодиётининг асосий зиддиятларининг янги даражасида қайта тиклаш ва руҳсат беришдан иборат: ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланмаганлиги ва жамият эҳтиёжларининг чекланмаганлиги орасида.

Бу қарама-қаршилик икки асосий усулда бўлади:

- ишлаб чиқариш қувватининг ошиши ҳисобига

- ишлаб чиқариш қуввати ва жамиятнинг эҳтиёжларининг ривожланишига эга бўлган самарали фойдаланиш ҳисобига.

Бироқ бу жараёнда ҳар бир янги босқичда ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайишидаги ривожланишда барча жамият эҳтиёжлари қондирилмайди. Жамият эҳтиёжлари ишлаб чиқариш ресурсларига муносабатда доимо биринчи бўлса - да, бу эҳтиёжларни қондирувчи ишлаб чиқариш махсулотлари маълум мамлакатнинг ишлаб чиқарувчилари ёки импорт махсулотлар воситалари ўзлаштирганда вужудга келади. Буни шу билан тушунтириш мумкинки, эҳтиёжларининг вужудга келиши қадам - бақадам оммавий тус олади ва ишлаб чиқаришнинг узлукчиз ривожланишини назарда тутади. Ишлаб чиқариш имкониятларининг ривожланиши жамият эҳтиёжлари ўсиши миқдори билангина эмас, уларнинг тузулмасида бир эҳтиёж улушининг ортиши ва бошқасининг улуши пасайиши билан шартланади. Ишлаб чиқариш ресурслари ва чиқариш тузулмаси, қоидага мувофиқ эҳтиёжлар тузулмаси каби тез ўзгариши мумкин эмас.

Маҳсулот ёки хизматга янги эҳтиёж туғ0илиши учун унинг бир вақтда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бозорда истеъмолчилар талабларига мос, тулаш қобилиятига эга ўз сифати ва нархи билан улар талабига жавоб берадиган янги маҳсулотнинг пайдо бўлиши факти етарли.

Шу билан бирга маълум товар ишлаб чиқаришни оммовий ўзлаштириш учун маълум муддат зарур. Ишлаб чиқарувчилар ортда қолишни камайтиришгагина эришишлари мумкин, лекин уни бутунлай эскиртираолмайдилар. Бундан келиб чиқадики, иқтисодиётнинг асосий субъектларининг иқтисодий ўсиши томон интилиши жамиятда қандай ривожланиш даражасига эришилганга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. Бироқ ишлаб чиқариш реал шартлари ўсиш потенциалини реализация қилишга ҳар доим ҳам йўл қўймайди. Бундай шароитларда дипрессия ёки худди ички иқтисодий омиллар, каби миллий иқтисодиётга муносабатдаги ички омиллар (масалан, урушлар, ички ва халқаро сиёсатдаги узгариш ва бошқалар) билан изоҳланиши мумкин бўлган иқтисодий таназзул бошланади.

Иқтисодиёт назариясида иқтисодий ўсишнинг юзага келиши шакллари изоҳида икки асосий ёндашув мавжуд. Улардан кенг тарқалгани иқтисодий ўсишни ЯИМ (МД) реал ҳажми ўсиш суръати ёки бу кўрсаткичларни аҳоли эҳтиёжи ҳисобида ошириш суръати билан ўлчанадиган аниқ вақтда миллий иқтисодиёт ривожланишининг жами характеристикаси билан тушуниш ҳисобланади. Иқтисодий ўсишни ҳисоблайди у ёки бу услубни қўллаш зарурати одатда тадқиқот масалалари билан боғлиқ. Иқтисодий ўсишни ҳисоблашнинг биринчи усули, қоидага кўра, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти кенгайиш суръатларини баҳолашда қўлланилади, иккинчисидан эса аҳолининг қулай шароити динамикаси таҳлилида ёки турли худудлар ва мамлакатларнинг ҳаётийлик даражасини солиштиришда фойдаланилади. Ҳозирги вақтда ўсиш назариясида иккинчи ҳисоблаш усули афзал деб қаралади. Иқтисодий ўсишда реал миллий даромад ошиш суръатлари аҳоли ўсиши суръатларини оширадиган миллий иқтисодиёт ривожланиши назарда тутилади. Бу ўсиш муаммоларини ташқи кузатувчи нуқтаи назаридан эмас, мамлакат аҳолиси позициясидан туриб кўриб чиқишни тақозо этади. Иқтисодий ўсишни ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошиш суръатлари нуқтаи назаридан қараб чиқишда одатда (аниқ ва ноаниқ шаклда) иқтисодиётда чуқур тузилмавий ва институционал ўзгаришлари юз бермаслиги таҳмин қилинади. Ишлаб чиқариш тузилмаси ва институционал муҳит мураккаб ва ўзгармас ҳисобланади. Бундай ривожланиш характери ташқи муҳит билан ўзаро таъсирда балансланган ва яхлитлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий тизим учун ўзига хос. Узоқ муддатли давр сифатида асосий капиталнинг текис ҳаётийлик доираси кўриб чиқилади. Бундай ёндашув иқтисодий ўсишнинг неокейнсча ва неоклассик назарияси учун характерли. Иқтисодий ўсиш назариясидаги бошқа ёндашув индустриал ва постиндустриал жамиятни такрор ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу назариялар қачонки, ўзгаришларга хокимлик, бошқарув, инфратузилма объектлари, иқтисодиётдаги тузилмавий ўзаро таъсир ва унинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасининг асосий институтлари дуч келганда, “юқори узун” даврда иқтисодий динамика муаммоларини таҳлил қилади. Таъкидлаш керакки, “узоқ муддатли” ва “юқорузун” даврлар тушунчалари динамика назариясида иқтисодий вақт ҳақида гап борар экан, худди ўзининг вақтинчалик масофаси ва концептуал йўналиш каби фарқланади (ходисалар содир бўлиш тезлиги). “Юқори узун” давр ўзининг вақтинчалик масофаси ходисалари қаторида узоқ муддатли давр ва унинг анъанавий тушунчасида қисқа бўлиши мумкин. Хусусан, бу мамлакатимиз ривожланишининг замонавий босқичида, унинг учун характерлидир. Бунда тузилмавий, институционал ва функционал ўзгаришлар ишлаб чиқариш реал ҳажми табиий ўсиш жараёнини аниқлайдиган ишлаб чиқаришнинг текис олимлари ўзгаришидан кўра тезроқ юз беради. Юқори узун даврдаги иқтисодий ўсиш таҳлилининг икки асосий хусусиятини ажратиш мумкин:

- иқтисодий ўсиш иқтисод ривожланишининг ташкилий элементи сифатида қаралади. У бир томондан ривожланишнинг циклик характерини ифодалайди, иккинчи томондан ўзи пасайиш ва депрессия даврларига тайёрловчи ўзгаришлар результати ҳисобланади. Шунинг учун асосий эътибор иқтисодий ўсиш суръатларига эмас, балки иқтисодиётдаги глобал ўзгаришлар, барқарор тенденция ва қонунчиликлар ва уларнинг янги сифат ўзгаришларига қаратилади.

Макроиқтисодий танаффуслар қаторида иқтисодий ривожланишнинг ва индустриал асослари, тадбиркорлик муаммолари, ишлаб чиқарувчилар қизиқишлари зиддиятли силжишлари, истеъмолчилар ва давлат хокимияти институтлари иқтисодий фаолият самарадорлигини ошишига йўл қўймайдиган янги иқтисодий тузилманинг шаклланиши ва унинг ташқи муҳит ўзгарувчанлиги шароитидаги барқарорлигини текширади.

Жамият аъзоларининг хилма-хил ва юксалиб бораётган эҳтиёжларини қондиришнинг бирдан бир воситаси иқтисодий ўсишдир. Агар иқтисодий ўсиш бўлмаса ҳеч қандай жамият ривожлана олмайди, эски иқтисодий тизим ўрнига янгиси кирмайди, хуллас ижтимоий тарақиёт юз бермайди . Бу объектив қонуният бўлиб, аҳоли ўсиши ва фан –техника жараёнлари билан боғланган. У миллий иқтисодиёт ривожланиш ҳаракатини қўрсатади ва шу сабабли вақтнинг маълум даврларига (чорак, йил ва ундан узоқ вақтга) макроиқтисодий кўрсаткичларни (ЯИМ ва СММ) таққослаш йўли билан ўлчанади. Иқтисодий ўсиш деганда , одамларнинг талаб – эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган моддий маҳсулот ва хизматларни , яъни барча ноз – неъматларни ишлаб чиқаришнинг кўпайиб бориши тушунилади. Иқтисодий ўсиш нафақат истеъмол буюмлари , балки ишлаб чиқариш воситалари, яъни ресурсларни ҳам кўплаб ишлаб чиқаришини англатади, чунки ўсиш жамият аъзоларининг жорий истеъмолини қондириш билан чекланмай, келажакда ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали бўлғуси истеъмолни қондиришни ҳам мўлжаллайди. Ишлаб чиқариш фаолияти жамият ҳаётининг бирламчи асоси бўлганидан иқтисодидан ўсиш ижтимоий тараққиёт учун моддий замин яратиб беради . Жамиятдаги чуқур ва сифатли ўзгаришлар иқтисодий ўсиш суръатларига қараб юз беради. Ҳозирги босқичда жамият ҳаётидаги шиддатли ўзгаришлар барқарор ўсиш натижасидир. Иқтисодий ўсиш жамиятдаги ишлаб чиқариш ҳажмини ёки аҳоли жон бошига яратилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини ортиб бориши билан ўлчанади. Уни албатта реал ялпи миллий маҳсулот ёки реал миллий даромаднинг кўпайиши ифода этади. Макроиқтисодий ўсиш – бутун жамият миқёсидаги, масалан, мамлакат миқёсидаги иқтисодиётни ўсишдир. У жамият ишлаб чиқариш фаолиятининг натижаси бўлади, турли корхона ва тармоқлардаги макроиқтисодий ўсишнинг мазмуни сифатида юзага келади.

Микроиқтисодий ўсиш – бу корхона , хўжалик фирма ва тармоқ доирасидаги ўсишдир, шу доирадаги меҳнат қилувчилар иқтисодий аниқроғи гурухий фаолиятнинг натижасидир.

Барча иқтисодий моделлар каби иқтисодий ўсиш моделлари ҳам реал жараёнларнинг абстракт ва соддалашган кўринишида, шартли тарзда графиклар ва тенгла­маларда акс эттирилади.

Иқтисодиёт назариясида иқтисодий ўсишнинг қуйидаги назариялари фарқланади:

– иқтисодий ўсишнинг янги кейнсча на­зариялари;

– иқтисодий ўсишнинг янги классик на­зариялари;

– иқтисодий ўсишнинг эмпирик назариялари;

– эндоген ўсишнинг янги назариялари.

Ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий ўсишнинг турли назарий моделлари ярати­ла бошланди. ХХ асрнинг ўрталарида кейнсчиликнинг макроиқтисодий мувоза­нат назарияси асосида янги йўналиш, яъни неокейнсчилик вужудга келди. Иқтисодий ўсишнинг динамик моделларини ишлаб чиққан неокейнсчилик вакиллари орасида инглиз иқтисодчиси Рой Харрод (1900-1978) ўз моделида ишчи кучи, аҳоли жон бошига даромад ва нақд капитал ўсиши ўртасидаги муносабатларни тадқиқ қилди1. У миллий даромаднинг капитал сиғимлилик даражасини ифодаловчи «капитал коэффи­циенти» тушунчасини яратди. Р.Харрод ка­питал сиғимлилик мезонидан техника тараққиётининг иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилишда фойдаланди.

Америкалик иқтисодчи, неокейнсчилик йўналиши вакили Евсей Домар (1914-1997) ҳам Р.Харрод тадқиқотларидан бехабар равишда мутаносиб иқтисодий ўсишнинг би­роз бошқачароқ моделини таклиф этди. У Ж.М.Кейнснинг инвестициялар даромадни шакллантириш орқали талабни оширади, деган фикрига қўшимча қилиб, инвестициялар бир вақтнинг ўзида товарлар таклифи­нинг ошишига ҳам олиб келади, деб таъ­кидлайди2. Е.Домар ва Р.Харрод моделла­рида иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи омил сифатида инвестициялар келтирила­ди, чунки улар мультипликатив таъсирга эга ва шунинг учун барқарор ўсишни таъ­минлайди. Ушбу моделда Ж.Кейнсдан фарқли ўлароқ такрор ишлаб чиқариш жараёни узоқ муддатли давр динамикасида тадқиқ қилинган. Харрод-Домар модели бозор иқтисодиётининг ўз-ўзини бошқариш им­кониятига эга бўла олмаслигини асослаб берди.

Ушбу моделни республикамиз иқтисодиётида қўллайдиган бўлсак, мустақилликнинг датлабки кунларидан бошлаб мамлакати­мизда қатор изчил ислоҳотлар олиб бори­либ, мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига ҳамда иқтисодий ривожланишга бевосита таъсир кўрсатаётган инвестиция­ларга катта эътибор бериб келинмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалти­риш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Сўнгги вақтларда республи­камизда инвестицион муҳитни соғломлаштирувчи ва мустаҳкамловчи иқтисодий-сиёсий вазият тенденцияси ҳукм сурмоқда2.

Юртимизда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъмин­лаш асосий устувор вазифа этиб белгилаб келинди. Маълумки, макроиқтисодий барқарорлик мамлакатнинг ЯИМида намоён бўлади ва у давлатнинг иқтисодий қудратига баҳо беради. Агар мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръатлари 2000-2003 йил­ларда 3,8-4,2 фоиз, 2004-2006 йилларда 7-7,3 фоиз, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5 фоиз даражасида кузатилган бўлса, кейин­ги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур кўрсаткичга ҳам ўз таъси­рини кўрсатиб, ўсиш суръатларида бир оз пасайган бўлса-да, дунёдаги камдан-кам мамлакатларда кузатилаётган юқори ўсиш динамикасига эга.



Республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак нати­жалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамла­катимиз иқтисодий салоҳиятининг сезилар­ли даражада ортиб бораётгани, яратилаёт­ган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат тур­ларининг кўпайиб, сифатининг тубдан ях­шиланиб бориши, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар томонлама пухта асос­ланган ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу омиллардан ягона мақсад – юрт тинчлиги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида жамиятимизнинг доимо ҳамжиҳат бўлиб келаётгани ўта мураккаб мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтишда нақадар оғир синовлардан муваффақиятли ўтишга имкон яратди. Биргина мисол, 2008 йилда бошланган, бугунги кунга қадар салбий таъсир ва оқибатлари сақланиб қолаётган, кейинги йилларда ривожланган мамлакат­ларда ўзининг янги «хуружи»ни намоён этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози нафақат айрим мамлакатлар, балки дунёнинг деярли барча қитьаларида иқтисодий сиёсатнинг заиф жиҳатлари, айниқса, банк-молия тизимининг «мўрт» бўғинларини ошкор этиб қўйди.

Биринчи президентимиз жаҳон молиявий инқирози рўй берган дастлабки палладаёқ унинг таъсир даражаси, кўлами ва келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатларига етарли баҳо бериб, «жаҳон молия­вий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири би­лан уйғунлигига боғлиқ», деб хулоса чиқарган эди.

Бундай ҳаққоний хулосалар асосида Ўзбекистонда 2008 йилнинг ўзида инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилиб, унда белгиланган тадбирларни изчил равишда амалга оширишга кири­шилди.

Инқирозга қарши чоралар дастури дои­расида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация сиёсати қуйидаги ижобий натижаларга олиб келди:

– тўлиқ макроиқтисодий барқарорлик ва миллий иқтисодиётимизнинг юқори ўсиш суръатлари таъминланди;

– инфляция даражаси йилига 5,5-6,5 фо­издан ошмаган ҳолда сақланиб келинмоқда;

– миллий валютамиз барқарорлиги то­бора ўсиб бораётган олтин-валюта захира­си билан мустаҳкамланиб келинмоқда;

– Ўзбекистон Республикасининг жами давлат ташқи қарзи бугунги кунда ЯИМнинг 15-18 фоизидан ошмайди. Бундай жами ташқи қарз кўрсаткичи Жаҳон банкининг барча асосий мезонлари бўйича «жуда ўртамиёна» деб таснифланади;

– 2002 йилдан бери бюджет камомади ЯИМнинг 1 фоизидан ошмаган бўлса, 2005 йилдан бери профицит билан ижро этилмоқда;

– реал ЯИМнинг ўсиш даражаси охирги беш йил мобайнида 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда, жумладан реал ЯИМнинг ўсиш суръати 2010 йилда 8,5 фоизни, 2011 йилда 8,3 фоизни, 2012 йилда 8,2 фоизни, 2014 йилда 8,1 фоизни ва 2015 йилда эса 8 фоизни ташкил этди.



2. Ички нархларнинг барқарорлиги (инфляция).

Макроиқтисодий барқарорлик – иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ҳамда аҳоли фаравонлиги ошишининг кафолатидир. Мамлакатда инфляция даражасини пасайтириш Марказий банкларнинг бош мақсадига айланган. Инфляциянинг юқори даражада намоён бўлиши иқтисодий ўсишнинг секинлашига ва аҳоли даромадларининг реал қийматининг тушиб кетишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликдан кейинги даврида юқори инфляция даражаси кузатилганлиги ва фақатгина 2003-2016 йилларда инфляция битта рақам билан ифодаланишига эришган. Аммо 2017 йилдан мамлакатимизда инфляция даражасининг ошиши кузатилган. Бунга йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни, ҳусусан кенг қамровли давлат дастурларининг бажарилиши, нақд пул масаласининг хал этилиши, миллий валютамизнинг эркин конвертирланиши таъминланиши ва бошқа шу каби долзарб масалаларни сабаб сифатида келтиришимиз мумкин.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин марказий банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти кучайиб борди. Улар юқорида келтирган мақсадга эришиш йўлида бир қанча усуллардан фойдаланишган. Жумладан 1970 йиллардаги “нефт инқирози” натижасида кўплаб ривожланган давлатлар иқтисодиётида кузатилган юқори даражадаги инфляцияга Марказий банклар асосан пул массаси ўсишини таргетлаш орқали курашган ва бу ўзининг ижобий натижасини берган. Аммо 1990 йилдан кейин марказий банклар инфляцияни билвосита эмас балки бевосита тартибга солиш учун тўғридан-тўғри инфляцияни таргетлашга ўтишган. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб кўйган. Бунга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли Қарори асос бўлганлигини таъкидлашимиз лозим.

Инфляцион таргетлаш асосидаги ғоя швециялик иқтисодчи, капитал, нарх даражаси ва иш хақининг умумий назариясини илмий тадқиқ қилган олим Викселль Кнутга таълуқлидир. К.Викселль 1896 йилда Швеция иқтисодчилар ассоциациясида Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютани товар ва хизматларга нисбатан барқарорлигини таъминлаш ҳисобланиши кераклигини таъкидлаб ўтган. Ўша даврда Марказий банклар миллий валютанинг истеъмол товарларига қараганда олтин нархига нисбатан барқарорлигини сақлашни бош мақсад сифатида билишган. Унинг бу қарашлари 1914 йилга қадар, яъни олтин стандартида инқироз кузатилганига қадар қўллаб-қувватланмаган. 1931 йилда Швеция Рикс банки бу олимнинг миллий валюта барқарорлигини истеъмол товарларига нисбатан таъминлаш кераклигини амалиётга жорий қилди ва 1931 йил сентябрь ойида ўз олдига бош мақсад сифатида мамлакатда нарх барқарорлигини таъминлаш қилиб белгилади. 1938 йилда Швеция Рикс банки нарх даражасининг барқарорлигини таъминлашга эришиб, истеъмол товарлар нархини 1928 йилдаги нарх даражасига қайтаришга муваффақ бўлган. Шундай қилиб, биз Швецияни инфляцияни таргетлаган давлатлар ичида биринчилардан бўлганлигини келтиришимиз мумкин. Чунки, инфляцион таргетлаш хусусиятлари билан 1931 йилда Швеция Рикс банкининг нарх барқарорлигини таъминлаш хусусиятлари бир-бирига жуда яқин ҳисобланади.

Инфляцион таргетлаш икки асосий шартнинг бажарилишини талаб қилади. Биринчидан, Марказий банк мустақил пул-кредит сиёсатини олиб бориш учун етарли даражада автономияга эга бўлиши лозим. Марказий банкларнинг ҳеч бири хукумат таъсиридан тўлиқ ҳоли бўлиши мумкин эмас, у ҳеч бўлмаса инфляциянинг мақсадли даражасига эришиш учун зарур бўладиган режалаштирилган инструментларни танлашда эркинликка эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Биринчи шартни бажариш учун, мамлакат “фискал устунлик” тамойилидан бош тортиши, яъни бюджет-солиқ сиёсати пул-кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Фискал устунликдан бош тортиш деганда хукумат кенг даромад базасига эга эканлигини ва доимий равишда сеньораждан келадиган даромадларга таянмаслиги назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси мисолида, бошқа ривожланаётган давлатлар сингари, ёқилғи маҳсулотлари нархлари, электр-энергия нархлари ва бошқа шу каби бирламчи маҳсулотлар нархлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Қизиқарли жиҳати шундаки, бу каби товарлар аксарият ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматлар тан нархида ўтиради. Демак, бу каби бирламчи товарлар нархларининг ошиши мамлакатда умумий нарх даражасининг ошишига олиб келади. Яъни фискал устунлик давом этаверса, бюджет-солиқ сиёсати инфляцион босимни кучайтиради, бу эса пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини тушириб юборади. Иқтисодий тил билан айтганимизда бу йўл билан инфляциянинг вужудга келиши номонетар инфляция дейилади.

Шундай экан, Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтиши икки хил шаклда амалга оширилади. Айрим давлатларда инфляцион таргетлашга фақат Марказий банк жавобгар ҳисобланса, кўпгина ривожланаётган давлатларда инфляцион таргетлашни Марказий банк ҳукумат билан бирга амалга оширади. Бизнинг мамлакатимизда ҳам инфляцион таргетлашни Марказий банк ҳукумат билан биргаликда амалга оширади. Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёзевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сонли Фармонида Молия вазирлигига, Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни, инфляция мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганлигини келтиришимиз мумкин.

Инфляцион таргетлашнинг самарадорлигини белгилаб берувчи иккинчи шарт, Марказий банк бошқа, яъни пул массаси ўсиши, бандлик даражаси ёки валюта алмашинув курси каби иқтисодий кўрсаткичларни таргетлашдан воз кечишидан иборат. Масалан, агар Марказий банк бошқариладиган валюта курси режимини сақлаб турган бўлса, замонавий шароитларда халқаро капиталларнинг юқори ҳаракатчанлиги билан у бир вақтнинг ўзида инфляцион таргетлашдан фойдалана олмайди. Гап шундаки, Марказий банк икки ёки ундан ортиқ мақсадларни ушлаб турган бўлса, вазият ёмонлашганда уларнинг қайси бирини афзал кўришини, бозор билмайди. Бизнинг фикримизча, Марказий банк танлаши керак: ёки бошқариладиган алмашинув курс режимини қўллаш, ва бу билан инфляцион мақсаддан бош тортиши, ёки инфляцион таргетлаш режимини қўллаб, бошқариладиган алмашинув курси режимидан воз кечиш лозим.

Марказий банк олдида мустақилликдан кейин яна бир мақсад доим бўлган. Бу миллий валютанинг хорижий валюта курсига нисбатан алмашинув курсидир. Биз каби ривожланаётган давлатларда миллий валюта алмашинув курси доим марказий банклар олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Хатто 2017 йил 5 сентябрда миллий валюта курсининг эркинлаштирилиши ҳамда унинг эркин алмашинувини йўлга қўйилишига қарамасдан, Марказий банк доим интервенция ўтказиш орқали унинг алмашинув курсини эътибордан четда қолдиргани йўқ.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютада АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси пасайишининг олдини олиш мақсадида 2017 йил 2847,8 млн. АҚШ доллари миқдорида соф интервенция амалга оширган бўлса, 2018 йилда 3162,4 млрд.АҚШ доллари миқдорида ҳамда 2019 йилнинг икки чорагида 1572,4 млрд. АҚШ доллари миқдорида соф интервенция ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси охирги 2 йилда доимий равишда амалга оширилган интервенция натижасида валюта захирасининг камайиши ва бу ҳолатнинг доимийлигини инобатга олиб 2019 йил август ойи охирида валюта курсини эркин сузиб юрувчи курсга ўтказди. Аммо шунга қарамай Марказий банк миллий валюта курсини қўллаб-қувватлашни тўхтатгани йўқ. Ҳусусан, 2019 йил сентябрь ойида 188 млн. АҚШ доллари миқдорида соф интервенция ўтказган. Бу билан айтишимиз мумкинки, Марказий банк инфляцияни таргетлашга ўтаётганлигига қарамасдан миллий валюта алмашинув курсини эътибордан четда қолдиргани йўқ.

Бироқ Марказий банкнинг чегараланмаган эркинлиги жамият учун ортимал ҳисобланмайди. Ҳусусан, ХВФ мутахассислари пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро бир-бирига таъсирини моделлаштириб, жамиятнинг фаровонлиги нуқтаи назаридан – Марказий банк томонидан мамлакатда ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиш заруратини ҳисобга олган ҳолда оптимал инфляцион мақсадларга эришиш энг яхши қарор бўлади, деган фикрга келдилар.

Икки асосий талаб қондирилгач, назарий жиҳатдан мамлакатлар инфляцион таргетлашдан фойдаланишга киришишлари мумкин. Амалиётда эса, инфляцион таргеташга масъул ташкилотлар бир қатор тайёргарлик чоралари кўришлари лозим, ҳамда таҳлилий модел яратиш уларнинг ичидан асосийси ҳисобланади. Инфляцион таргетлаш икки компонентни ўз ичига олган етарли даражадаги оддий таҳлилий моделга асосланади. Биринчи компонент – бу иқтисодиёт қандай ишлаётганлигини, унга пул-кредит сиёсати қандай таъсир кўрсатаётганлигини тасвирловчи моделдир. Иккинчи компонент – устувор аҳамият бериладиган, Марказий банкнинг якуний мақсадларини, яъни мақсадли функцияси тасвирланишини намоён этади. Биринчи иқтисодий моделда Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструментларидан бирини қўллаган ҳолда, мисол учун қайта молиялаштириш фоиз ставкасини, маълум бир даврдан сўнг ЯИМга импульс реакцияси ўрганилади. Ўз навбатида ЯИМнинг ўзгариши (ёки ҳақиқий ЯИМнинг ўзининг потенциал қийматидан оғиши) маълум бир давр ўтиб инфляцияга ҳам таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этган ҳолда маълум даврдан кейин мамлакатда инфляциянинг ўзгаришига олиб келади.

Моделнинг иккинчи таркибий қисми, Марказий банкнинг мақсадли функцияси – икки йўналишда ҳаркатланади. Биринчидан, Марказий банк маълум берилган кўрсаткич атрофида инфляцияни барқарорлаштиришга интилади. Иккинчидан, Марказий банк иқтисодий ўсишни максимал ўсиш потенциали кўрсаткичи атрофида барқарорлаштиришни истайди. Ишлаб чиқариш ёки иш билан бандлик каби реал сектордаги ўзгарувчанларни барқарорлаштириш Марказий банкнинг якуний мақсадлари рўйхатига ҳар доим ҳам киравермайди. Бироқ, амалиётда Марказий банк реал секторнинг ортиқча тебранишларидан қутулишга ҳаракат қилади. Инфляцион таргетлаш, Марказий банкни реал сектор муаммолари қизиқтирмаган пайтда, “қаттиқ” даражасидан, ушбу реал сектордаги кескин тебранишларни силлиқлаштириш истаганда, “эгилувчанлик” даржасигача ўзгариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси ўзгаришининг иқтисодиётга таъсирига баҳо берадиган бўлсак, ушбу асосий фоиз ставканинг реал иқтисодиётга таъсири ва бунинг натижасида мамлакатдаги инфляция даражасига таъсири кучли эканлиги шубҳа остида қолмоқда. Ҳусусан, мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга асосий талабнинг аҳоли томонидан билдирилишини инобатга олсак, тижорат банклари томонидан истеъмол кредитларининг ЯИМга нисбати 5-6 фоиз атрофида эканлиги Марказий банк фоиз ставкаси ўзгаришининг аҳоли талабига таъсирини сусайтириб юбормоқда. Шунингдек, тижорат банклари томонидан жами иқтисодиётга ажратилган кредитларининг ЯИМга нисбати 40-45 фоиз атрофида бўлиши, тадбиркорларнинг инвестицион харажатларига фоиз ставка орқали таъсири сустлигини билдиради. Шу билан бирга тижорат банкларининг умумий активлари ЯИМнинг 50 фоизини ташкил этиши Марказий банк тижорат банклари орқали иқтисодиётдаги ялпи талабга таъсири ҳамда бунинг натижасида мамлакатдаги инфляция даражасига таъсири пастлигини келтириб чиқармоқда.

Марказий банк инфляцион таргетлаш режимини қўллаш жараёнида оралиқ мақсад сифатида аҳолининг ҳамда юридик шахсларнинг инфляцион кутилмаларидан оралиқ мақсад сифатида фойдаланади. Шундай экан Марказий банк доимий аҳоли ва юридик шахсларнинг инфляцион кутилмаларини таҳлил қилиб бориш инфляцион таргетлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам айрим иқтисодий адабиётларда инфляцион таргетлашни (inflation target) инфляцион прогнозлашни таргетлаш (inflation forecast targeting) деб ҳам аташади.

Ривожланаётган мамлакатлар инфляцион таргетлаш режими қўлланадими? – деган саволни ўз олдимизга қўйишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Ривожланаётган давлатлар пул-кредит сиёсати ва молиявий бозорлари бир-биридан фарқ қилади. Бир томондан, сўнгги вақтда ушбу давлатлар иқтисодиётида бир-бирига ўхшаш ўзгаришлар юз бермоқда. Ҳусусан, молия секторидаги ислоҳотлар, халқаро капитал бозорларига кириши, пул-кредит сиёсатининг билвосита инструментларига ишончнинг ортиши каби ўзгаришлар билан тавсифланмоқда. Бироқ, бошқа томондан эса ривожланаётган мамлакатлар баъзан фоиз ставкаларининг даражаси, ички молия бозорининг ривожланиш даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар каби кўрсаткичлари билан кескин тарзда бир-биридан фарқ қилмоқда. Натижада, нафақат инфляцион таргетлашдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш, балки ривожланаётган мамлакатларнинг мақбул таснифланишини олиб бориш ҳам қийин бўлиб қолади. Натижада, таҳлил ҳозирча ноаниқ эмпирик тадқиқотларга эмас, балки умумий дискуссион мулоҳазаларга асосланмоқда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, фискал устунликдан озод бўлиш ва иқтисодий сиёсатнинг, ҳусусан валюта курсини бошқариш каби бошқа мақсадларга нисбатан қаттиқ мажбуриятларнинг қўйилмаганликлари инфляцион таргетлашга ўтишнинг зарурий шарт-шароитлари сифатида намоён бўлмоқда.

Маркоиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва инфляция даражасининг оптимал барқарорлигига эришиш хозирги замон иқтисодиётининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, бу йўлда мамлакатда фискал ва монетар сиёсат олиб борилади. Ривожланган давлатлар тажрибасини эътибор қаратсак, АҚШ ва кўпгина Европа давлатларида монетар сиёсатга катта устунлик берилган бўлса, яъни Марказий банк иқтисодиётда доминант ҳисобланса, Осиё давлатларида, ҳусусан Япония, Жанубий Корея, Хитой каби давлатларда ҳамда Росссия ва бизда ҳам фискал сиёсатга катта аҳамият берилиб келмоқда. Аммо 2017 йилдан эътиборан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлари, жумладан 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори, 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли қарори, 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сонли фармони Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг иқтисодиётни тартибга солишдаги аҳамиятини янада оширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги янги таҳрирда қабул қилинган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-573-сонли қонуни валюта муносабатларини тартибга солишда Марказий банкга катта эркинлик берилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрдаги янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тўғрисида”ги ЎРҚ-582-сонли қонуни Марказий банк бош мақсадини аниқ белгилаб берган бўлиб, бунда унинг бош мақсади мамлакатда нарх барқарорлигини таъминлаш эканлиги келтирилган.

Ўзбекистонда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги қабул қилинган чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам белгиланган.

Жорий йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бунда:

нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;

мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар;

истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш;

монетар ва номонетар омилларнинг ички нархлар барқарорлигига таъсирининг олдини олиш;

мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;

иқтисодиётга ажратилган кредитлар қолдиғи ўсишини ЯИМ номинал ўсиш даражасида, давлат бюджети харажатлари ва умумий фискал баланснинг қонунда белгиланган параметрлар доирасида бўлишини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.



Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling