Макроиқтисодиёт” фанидан “Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили


Download 1.83 Mb.
bet5/5
Sana14.12.2020
Hajmi1.83 Mb.
#167091
1   2   3   4   5
Bog'liq
курс иши макроиқтисодиёт - Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили

Тўлов балансида барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади:

1. Жорий операциялар ҳисоби.

2. Капитал ҳаракати ҳисоби.

Жорий операциялар ҳисобида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти «мусбат», импорт

эса «минус» ишоралари билан белгиланади. Яъни, жорий операциялар ҳисобида ички

маҳсулотлар экспорти кредит, аксинча мамлакатга маҳсулотлар олиб келиш – импорт эса дебет сифатида кўрсатилади. Чунки, маҳсулотлар экспорти хорижий валютада бўлиб, мамлакат валюта заҳирасини оширса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакат валюта заҳирасини камайтиради. CAB = X - M + Yf +TRf

Бу ерда, САВ – жорий ҳисоблар баланси;

Х – товар ва хизматлар экспорти;

М – товар ва хизматлар импорти;

Yf хориждан олинган соф даромадлар;

TRf - хориждан олинган соф трансфертлар.

Ўзбекистонда охирги 7 йилда жорий ҳисоблар баланси мусбат САВ > 0 ҳолатда ижро этилмоқда.

Мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий активларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлик операцияларига капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. Капитал ҳаракати ҳисоби балансида корхоналар, ер, уй-жойлар, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқа активларни олди-сотдиси билан боғлик капиталлар оқими акс эттирилади.

Капитал ҳаракати баланси = Активларни сотишдан тушадиган барча тушумлар -Хорижий активларни сотиб олишга қилинган хара-жатлар. Давлат бюджетига баҳо беришда, одатда, асосий эътибор бюджет даромадлари ва харажатларининг сальдосига берилади. Давлат бюджети камомади эса режалаштирилган даромаднинг етарли даражада тушмаганлиги, ёҳуд ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар-

нинг режадагидан ортиб кетиши натижасида содир бўлади. Ҳалқаро мезонларга кўра камомад ЯИМга нисбатан 3%дан ошиб кетмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикасидаги давлат бюджети сальдоси 4-графикда келтирилган. Мамлакатимизда давлат бюджет-солиқ сиёсатининг тўғри ва оқилона юритилаётганидан далолат бўлиб 2005 йилдан бошлаб бюджетнинг ижроси ЯИМга нисбатан профицит билан чиқишини келтириш мумкин. Макроиқтисодий мувозанантнинг яна бир мухим кўрсаткичи – бу ишлаб чиқарилаётган миллий даромаднинг аҳоли орасида тақсимланишининг одиллик даражаси. Яъни баъзи тараққий этаётган давлатларда бу мувозанатнинг бузилиши жамиятдаги ижтимоий носозликни, ва аҳолининг турли қатламлари норозиликларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, халқаро экспертлар жамоасида бу кўрсаткичга алоҳида урғу берилади.



5. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари.

Миллий ҳисоблар тизими – асосан баланс усулига асосланган бўлиб, ҳар бир ҳисобламада (баланс) унинг ресурслари ва фойдаланиш қисми орасидаги тенглик баланслаштирувчи моддани ҳисоблаш йўли билан ифодаланади. Ҳар бир ҳисобламада баланслаштирувчи модда ўрганилаётган иқтисодий жараёнларнинг натижаларини характерлашда мустақил аҳамиятга эга. Шунингдек, бу баланслаштирувчи модда олдинги ҳисобламани кейинги ҳисоблама билан боғловчи бўғин саналади.

Иқтисодий ривожланишни баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида фаолият натижаларини ифодалайди. Ишлаб чиқариш фаолиятининг пировард натижалари алоҳида корхона ва ташкилотлар, тармоқлар, секторлар ва бутун иқтисодиёт бўйича ўрганилади. Ишлаб чиқариш натижаларини тавсифловчи кўрсаткичларни аниқлаш мамлакат ривожланиши ва истиқболи учун муҳимдир.

Мамлакат иқтисодини умумлаштириб, баҳоловчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар деб аталади. Бу кўрсаткичлар ҳозирги кунда миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асосида аниқланади ва иқтисодий фаолиятнинг турли босқичлари (ишлаб чиқариш, даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда уларнинг охирги истеъмоли)ни тавсифлайди.

Ишлаб чиқариш босқичлари қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида баҳоланади: ялпи ишлаб чиқариш (ЯИЧ), оралиқ истеъмол (ОИ), ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ), ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), соф ички маҳсулот (СИМ) ва бошқалар.

ЯИЧ – маълум давр мобайнида муайян мамлакат ҳудудида институитсионал бирликлар яратган жами маҳсулот ва хизматларнинг ялпи қийматидир.

ОИ – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товар ва хизматлар қийматидир. Унинг таркибига асосий капитал истеъмоли қўшилмайди.

ЯҚҚ – бу ЯИЧ ва ОИ орасидаги тафовут, яъни:



ЯҚҚ= ЯИЧ – ОИ

ЯҚҚнинг бозор баҳосидаги қиймати қуйидагича аниқланади:



ЯҚҚбб = ЯҚҚаб + ССм.ва имп.

Бу ерда:

ССм.ва имп. – маҳсулот ва импортга соф солиқ, яъни:

ССм.ва имп. = Солиқ м.ва имп. – Субсидия м.ва имп.

ЯИМни қуйидаги 3 усул билан ҳисоблаш мумкин:

1. Ялпи қўшилган қиймат йиғиндиси (ишлаб чиқариш) усули.

2. Бирламчи даромадлар йиғиндиси (тақсимлаш) усули.

3. Якуний фойдаланиш компонентлари (пировад йиғиндиси) усули.

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш учун тармоқлар ёки

секторлар бўйича гуруҳланган барча мустақил резидентларнинг ялпи қўшилган қиймати жамланади:



ЯИМ=∑ЯҚҚ

ЯҚҚ =ЯИЧ-ОИ

ЯИЧ – таркибига қуйидагилар киради:

– барча маҳсулотлар;

– бошқа институтсионал бирликларга, хусусан, давлат бошқарув

органлари ва нотижорат ташкилотларга кўрсатилган хизматлар;

– уй хўжалиги ва яшаш учун кўрсатилган зарурий хизматлар қиймати.

Оралиқ истеъмоли қуйидаги eлементлардан ташкил топади:

моддий харажатлар;

– номоддий хизматлар учун тўловлар;

– сафар харажатлари ва меҳмонхона хизматлари;

– оралиқ истеъмолнинг бошқа харажатлари;

– меҳмонхона харажатлари.

Тақсимлаш усули. ЯИМ бу усулда ҳисобланганда, унинг ҳажми мамлакат ҳудудидаги барча резидент ва норезидентларга тўланган бирламчи даромадлар йиғиндиси тенг бўлади.

ЯИМ=∑ БД( бирламчи даромад).

1993-йилда статистика амалиётига киритилган МҲТ нинг учинчи халқаро стандарти бўйича қуйидаги даромадлар бирламчи даромад ҳисобланади:

1. Ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадлар:

а) меҳнат ҳақи ҳамда ишлаб чиқариш ва иқтисодиётдаги соф солиқлар;

б) ялпи фойда ва ялпи аралаш даромадлар.

2. Мулкдан олинган даромадлар, яъни бошқа иқтисодий бирликларда фойдаланиш учун уларнинг ихтиёрига берилган молиявий ва номолиявий активлардан олинган даромадлар.

а) фоизлар;

б) дивидендлар;

с) чет eл инвеститсияларини қайта инвеститсиялаш натижасида олинган

даромад тури;

д) суғурта полисларининг eгаларига бериладиган мулкдан олинган да-

ромадлар;

е) рента.

Меҳнат ҳақига ялпи иш ҳақи, ижтимоий суғурта ажратмалари, натурал

иш ҳақи киради.

Ишлаб чиқариш ва импорт солиқлари 2 хил бўлади:

1. Маҳсулот ва импорт солиғи

2. Ишлаб чиқаришнинг бошқа солиғи



ЯИМ тақ =ЯФ + АД +МХ +СС

Бу ерда:


ЯФ – ялпи фойда;

АД – аралаш даромадлар;

МХ – меҳнат ҳақи;

СС – ишлаб чиқариш ва импортга соф солиқлар.

Маҳсулот ва импорт солиғига қуйидагилар киради.:

а) ҚҚС;


б) аксиз солиғи;

с) оборот солиғи;

д) реклама солиғи;

е) фойда солиғи;

ф) eкспорт ва импорт солиғи.

ЯҚҚ нинг ёлланма ходимларига меҳнат ҳақи, ишлаб чиқариш ва импорт солиғи тўлангандан кейин қоладиган қисми ялпи оралиқ даромадлар деб аталади.

Пировад истеъмол харажатлари йиғиндиси усули.

Бу усулда ЯИМ нинг қиймати якуний истеъмолни ташкил eтувчи

eлементларнинг суммаси сифатида аниқланади:

ЯИМпир.= ЯИ + ЯЖ + E – И + Сх.

Бу йерда:

ЯИ – уй хўжаликлари, давлат муассасалари ва ижтимоий ташкилотларнинг пировард истеъмоли;

ЯЖ – ялпи жамғарма; E – маҳсулот ва хизматлар экспорти; И – маҳсулот ва хизматлар импорти; Сх. – статистик хатолик.



Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилга кўплаб курсаткичлардан фарқланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади.

ЯИМ - бу халқ хўжалиги бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. У асосан бир-бири билан мустахкам боғланган иқтисодий жараён оқимларини: моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, даромадларни тақсимлаш, моддий неъмат ва хизматлардан пировард фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилади.



ЯИМ - бу барча хўжалик бирликлари бўйича: моддий ишлаб чиқариш сохасидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек аҳолини шахсий ёрдамчи хўжаликларини, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини иқтисодий натижаларини ўз ичига олади. Иқтисодий фаолият натижаларида яратилган моддий неъматлар ва кўрсатилган хизматлар киради.

ЯИМни ҳисоблашда 3 хил усулдан фойдаланамиз (ишлаб чиқариш, таксимот ва якуний истеъмол).

ЯИМ - ЯММнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва уларнинг (фарқи шундан иборатки, ЯММ шу мамлакат корхоналарининг қайси давлат ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан иқтисодий фаолият натижаларини ифодалайди.

ЯИМ эса ушбу мамлакат ҳудудидаги хўжалик бирликлари томонидан моддий бирликлар ишлаб чиқариш ва хизматларни кўратишни акс эттиради.

ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди. МҲТ нинг умумпй ҳисобларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришни хар хил аспектлари: уни ишлаб чиқариш, ташкил топиши, тақсимлаш ва жамғариш ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади.

Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг таърифида унинг 3 асосий хусусияти кўрсатилган:

  1. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охири истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ ҳажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттирилмайди.

  2. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охирги истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ хажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттиради. Ўзининг мустақил баланси ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган бирликка – иқтисодий бирлик деб юритилади.

5Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи хажмида асосий капиталнинг истеъмоли ҳам акс эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзоланган бўлиб, унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди.

Хусусан, 2019 йил учун ягона ижтимоий тўлов 8-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Ягона ижтимоий тўлов ставкалари



Ягона ижтимоий тўловдан тушган маблағлар давлатнинг мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўртасида қуйидаги қийматларда тақсимланади:

Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондидаги 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган улуш давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар ва уларнинг таркибий бўлимлари бўйича – 100%

шундан:


- Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2%

- Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармасига – 0,4%

- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига – 0,4% 

- Бошқа солиқ тўловчилар бўйича - 100%



шундан:

- Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4%



- Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармасига – 0,8%

- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига – 0,8%


Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, сўнги йилларда республикамиз макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларга эришмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ЯИМи қарийб 5,5 баробардан зиёдга ошди. 2000-2015 йилларда қишлоқ хўжалигининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 30,1 фоиздан 16,6 фоизгача қисқаргани ҳолда, аксинча саноатнинг улуши мутано­сиб равишда 14,2 фоиздан 24 фоизгача ошди. Бугунги кунда хизмат кўрсатишнинг ЯИМдаги улуши 54,5 фоизни ташкил қилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбир­корликнинг иқтисодиётдаги аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Яратилаёт­ган ЯИМнинг 56,7 фоизи айнан мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, биз­нес юритиш учун қулай муҳит, хорижий ин­весторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва им­тиёзларнинг кенг тизими, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фао­лиятини рағбатлантириш яхлит тизими мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини оширишга ва бу орқали иқтисодий ўсиш суръатларини тезлаштиришга имкон бермоқда.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва инфляция даражасининг оптимал барқарорлигига эришиш хозирги замон иқтисодиётининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, бу йўлда мамлакатда фискал ва монетар сиёсат олиб борилади.


Фойдаланилган адабиёт ва манбалар:

  1. https://cyberleninka.ru/

  2. https://review.uz/oz/post/dastlabki-natijalar-ozbekiston-respublikasining-2020-yil-9-oyi-uchun-asosiy-makroiqtisodiy-korsatkichlari

  3. “Иқтисодий ўсиш” фанида маърузалар матни. доц. Бозоров Э. Қ. доц. Хатамов О.Қ. и.ф.н. А. Авлияқулов, Термиз-2009.

  4. www.arxiv.uz
  5. Инфляцион таргетлаш режимини қўллаш макроиқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаравонлигини таъминлашнинг зарурий шарти- Нодир Жумаев, ИФД, профессор Акрам Абсаламов, мустақил изланувчи.


  6. www.kun.uz
  7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - https://cbu.uz.



1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 24.01.2020 й.

2 https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiy-sish-modellari-va-ulardan-makroi-tisodiy-ta-lilda-foydalanish-y-nalishlari/viewer

3 https://kun.uz/news/2020/09/07/ozbekistonda-inflatsiya-darajasi-116-foizni-tashkil-qilmoqda

4 https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-markaziy-banki-raisining-akhboroti-20-08-2019

5 https://review.uz/oz/post/dastlabki-natijalar-ozbekiston-respublikasining-2020-yil-9-oyi-uchun-asosiy-makroiqtisodiy-korsatkichlari

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling