Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet80/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

12.4. Давлат «чегараси»
Фирманинг бозорга нисбатан экспансияси чегаралари каби давлатнинг ҳам ўсиш чегаралари мавжуд. Агар шартномалар бажарилишининг кафили функцияларини бажариш учун тўлиқ давлат монополияси қонунга бўйсунишнинг юқори харажатлари шаклини қабул қилувчи юқори трансакция харажатларига олиб келса, у ҳолда давлат барча ўзаро муносабатларда эмас, балки фақат унинг айримларида кафил сифатида иштирок этади, деб тахмин қилиш ўринли. Бошқа битимларда улар амалга оширилишини кафолатлашнинг муқобил механизмлари амал қилади. Давлат кафолатланадиган битимлар доираси нима билан белгиланади?
Ушбу доира уларнинг давлат томонидан кафолатланиши шартнома томонларининг муқобил кафилларга мурожаат этишида юзага келадиган харажатларга қараганда кам харажатли битимлар билан чегараланади. Шу боисдан учун фирма учун ифодаланган «ўзи қилиш ёки бозорда харид қилиш» деган савол давлат учун қуйидагича ифодаланади: «ўзи кафолатлаш ёки назорат қилиш ҳуқуқини бошқа кафилларга ўтказиш». Масалан, айрим мамлакатларда ижтимоий ва тиббий суғурта билан боғлиқ барча битимлар давлат томонидан кафолатланади, айни пайтда бошқа мамлакатларда ижтимоий ва тиббий суғурта хусусий фирмаларга топширилади. Таълим ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу ҳол битимларни кафолатлашнинг муқобил механизмларини таққослашда улар томонидан муайян иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий шароитларда юзага келадиган трансакция харажатларининг ўзаро нисбатини эътиборга олиш лозим. Демак, давлатнинг мутлақ чегараси мавжуд эмас, шунингдек муайян тарихий ҳаққонийликка нисбатан олинмаса, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга давлат аралашувининг оптимал ўлчамлари ҳам мавжуд эмас.
Ушбу хулоса Дуглас Норт томонидан келтирилган тарихий истиқболда давлат ролининг таҳлили билан тасдиқланади. Ўзининг энг машҳур «Иқтисодий тарих таркиби ва ундаги ўзгаришлар» китобида у иккита иқтисодий инқилоб ҳақида айтиб ўтган. Норт бўйича биринчи иқтисодий инқилоб деҳқончилик ресурс базасини оширишнинг асосий манбаси бўлган инсониятнинг кўчманчи ҳаётдан ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтишида юз берди. Айнан шу вақтда ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқларини кафолатлаш механизми сифатида давлат қурилишининг дастлабки шакллари пайдо бўлди. «Мутлақ мулкчилик ҳуқуқлари [ерга нисбатан] мулкдор учун [ундан фойдаланиш] самарадорлиги ва унумдорлигини оширишга тўғридан-тўғри рағбатларни таъминлайди. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ўсиши биринчи иқтисодий инқилобнинг натижаси бўлди.
Иккинчи иқтисодий инқилоб ХIХ аср бошида, саноат инқилобининг авж олишидан олдин юз берди. Аниқроғи, иккинчи иқтисодий инқилоб саноат инқилоби учун замин яратди, чунки у ихтиролар ва амалий ишланмаларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқлари билан боғлиқ шартномаларни давлат кафолатлари соҳасига киритишдан иборат эди. «Ихтироларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқлари илмий-тадқиқот ва ихтирочилик фаолиятидан эришиладиган самарани оширди ҳамда илмий билим билан техника ўртасидаги масофани қисқартирди. Патент ҳуқуқи, саноат сирларини қонуний ҳимоялаш, товар белгиларидан фойдаланишни қонун билан тартибга солиш техник ихтироларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши, яъни фанни ишлаб чиқариш билан бирлаштириш учун замин яратди. Давлат томонидан интеллектуал мулкни ҳимоялаш муаммосининг ҳал этилиши унинг ролининг навбатдаги тубдан ўзгариши бўлиши мумкин, ушбу масаланинг долзарблиги маданият ва санъатнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи «қароқчилик»нинг турли шакллари тарқалиши билан шартланади.


Хулоса
Шахслар, куч ишлатишни амалга ошириш учун монополия асосида давлат мулкчилик ҳуқуқларини уларнинг ўзларига қараганда самаралироқ тафсирлаши ва ҳимоя қилишини кутган ҳолда, ўз фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқларининг бир қисмини давлатга топширишади. Шунинг учун институционал нуқтаи назардан давлатнинг асосий функцияси - мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишдан иборат. Давлатнинг оптимал ўлчамлари уларда давлат кафил сифатида бошқа кафиллар (битим томонлари, арбитр, ижтимоий гуруҳ)га қараганда самаралироқ фаолият кўрсатадиган битимлар доираси билан белгиланади. Давлатнинг оптимал ўлчамлари мутлақ эмас, балки тарихан шартланган.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling