Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet88/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
IQTISOD

Ташкилот хиллари

Ҳокимият муносабатларининг мураккаблик даражаси

Ҳокимият муносабатларининг персонифирланиш даражаси

Фирма

Содда ёки мураккаб

Позицион

Давлат

Мураккаб

Позицион

Уй хўжалиги

Содда

Персонификацияланган

Уй хўжалигининг асосида ётувчи ҳокимият муносабатлари ҳақидаги тезис аниқликлар киритилишини талаб қилади. Бир томондан, уй хўжалигининг фаолият кўрсатиши қуйидагиларни назарда тутади:



  • болалар ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ота-оналарга топширилиши, бунинг ўрнига бола учун у ҳақида қайғуриш ва уни манфаатларининг таъминланиши кафолатланда;

  • оилавий бюджетнинг шаклланиши ва сарфланиши устидан назорат қилиш, ҳуқуқининг уй хўжалигининг одатда “оила бошлиғи” деб номланувчи бир аъзосига топширилиши, у барча оила аъзоларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ва уларга ўзлари алоҳида эриша олиши мумкин бўлгандан ортиқ даражадаги фаровонликни таъминлайди.

Умуман уй хўжалигининг мақсади – ўз аъзоларига кутилмаган ҳолатлар юзага келишидан қатъи назар кафолатланган фаровонлик даражасини таъминлашдан иборат. Уй хўжалигининг ҳимоя функцияси ўзаро ёрдам ва оила аъзоларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг расмий ва норасмий меъёрларига асосланади.
Иккинчи томондан, уй хўжалиги шундай тарзда ташкил этилиши мумкинки, яъни у ўз хусусиятига кўра аъзоларининг мулкий ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган ёллаш тўғрисидаги шартномага яқин келади. Бундай ҳолда биргаликда хўжалик юритиш тўғрисида қарор қилиш фаровонликнинг маълум даражасига рози бўлишни эмас, балки уни кўпайтиришга интилишни акс эттиради. Унда умр йўлдошини танлаш ва болаларнинг туғилиши тўғрисида қарор қабул қилиш сотув ҳақида шартнома тузиш ёрдамида истеъмол танловининг алоҳида ҳолати бўлиб қолади. Лекин, сўнгги ҳолатда биз уй хўжалигидан йироқлашамиз, чунки биргаликда мулкка эгалик қилиш режимидан ва биргаликдаги бюджетни шакллантиришдан воз кечиш эҳтимоли пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундан буён уй хўжалигини ҳокимият муносабатларининг, бинобарин, ташкилотнинг алоҳида варианти сифатида кўриб чиқамиз.
Уй хўжалиги – бу инсон капиталини ишлаб чиқаришнинг умумий вазифалари, яшаш, бюджет ва оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳидир. Уй хўжалигининг асосида ҳокимият муносабатлари ётади – биргаликдаги иқтисодий фаолият устидан назорат қилиш ҳуқуқи унинг бир аъзосига – “оила бошлиғи”га ўтади.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling