Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet87/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
IQTISOD

14.3. Уй хўжалигининг хиллари


14.1. Уй хўжалиги ташкилот сифатида
Уй хўжалиги тўғрисида сўз юритганда, икки тушунча-оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралаш лозим. Оила деганда, бир уйда яшаши оила-қариндошчилик алоқаларининг умумийлиги билан бирлашган гуруҳ тушунилади. Уй хўжалиги эса умумий вазифалар, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳини ўзида намоён қилади. Бошқача айтганда, оила фаолияти кўплаб ўлчамларни ўз ичига олади: биологик, демографик, руҳий, ижтимоий ва б. Уй хўжалиги фаолияти эса оилани фаолият соҳасининг биргина-иқтисодий турига йўналтиради. Уй хўжалигининг асосий функциясини инсон капиталини шакллантириш, ундан фойдаланиш ва сақлаш деб белгилаш лозим. Бу ўз навбатида, инсоннинг билимлари, амалий кўникмалари ва меҳнатга тиришқоқлигининг йиғиндиси сифатида тушунилади. 14.1-расмда инсон капиталини шакллантириш бўйича уй хўжалиги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари изоҳланган. Уй хўжалигини юритиш унинг аъзоларининг оила бизнесида иштироки ҳамда оила капиталини уни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтириш асосий масала ҳисобланади.
Р.Коузнинг “Фирманинг табиати” мақоласида фирма ташкилий тузилма сифатида “қора қути” деб изоҳланган. Бундай тавсиф аслида уй хўжалигига нисбатан кўпроқ мос келади.



Уй хўжалиги учун фақат “қора қутига” “кириш”даги (иш ҳақи, солиқлар чиқариб ташланган давлат томондан ижтимоий транспортлар) ва ундан “чиқиш”даги (инсон капитали,меҳнат, жамғарма, истеъмол) омиллар маълум. Ж.Гэлбрейт таъкидлаганидек [36], уй хўжалиги одатда истеъмол қилувчи ва ишловчи шахс билан тенглаштирилади ҳамда ташкилотни тавсифловчи ҳокимият муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда кўриб чиқилади. Аксинча, институционал назария уй хўжалигини фирмадан ва давлатдан фарқ қилувчи ташкилотнинг алоҳида шакли сифатида таҳлил қилишга эътибор қаратади. Ҳокимият муносабатларининг уй хўжалиги доирасида юзага келадиган ўзига хослик шундан иборатки, улар оддий ва шахслаштирилган хусусиятга эга:






Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling