Фанидан маърузалар матни
Давлат хусусиятини баҳолашнинг эмпирик усуллари
Download 1.15 Mb.
|
IQTISOD
13.4. Давлат хусусиятини баҳолашнинг эмпирик усуллари
Давлатнинг хилини аниқлаш (шартномавий ёки эксплуататорлик) давлат бюджетининг таркибини таҳлил қилиш имконини беради. Фирманинг баланси каби давлат бюджети ҳам институционал таҳлил учун зарур бўлган етарли миқдордаги ахборотни беради. Талаб этиладиган маълумотлар қабул қилинган ва реал ижро этилган давлат бюджети даромадлар ва харажатлар қисмларининг қатор моддаларида мужассамланган. Бундан ташқари, агар бюджет тақчиллиги мавжуд бўлса, уни қоплаш усуллари давлатнинг муҳим характеристикаси ҳисобланади. Қуйида давлат бюджетининг тахминий таркибини келтирамиз:
Давлатни у ёки бу хилга киритишнинг биринчи мезони – бу даромадлар турли моддаларининг нисбати. Солиқдан ташқари тушумларнинг улуши қанчалик юқори бўлса, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви шунчалик фаол бўлади – бундай ҳолатда унинг роли шартномалар бажарилишининг оддий кафили доирасидан ташқарига чиқади. Бюджет солиқдан ташқари даромадлари улушининг динамикаси барқарор тенденциянинг мавжудлиги ҳақида гапириш имконини бермайди. Бунинг устига турли хилдаги солиқ тушумлари нисбатининг таҳлили уларнинг мусодара хусусияти ҳақида (рента тўловлари ва махсус солиқлар устинлик қилишида), ёки солиқ тизимининг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш мақсадларига бўйсуниши («бозор» солиқлари: фойда солиғи, ҚҚС, акцизлар, даромад солиғи, мол-мулк солиғи устунлик қилган ҳолатда) ҳақида фикр юритишга имкон беради. Таъкидлаш лозимки, бюджетда «бозор» солиқларининг улуши барқарор қисқариш тенденциясига эга. Шунингдек, солиқларнинг йиғилиши, яъни амалдаги солиқ тушумлари ва солиқ солиш базасининг реал миқдорларидан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилган солиқлар ўртасидаги нисбат тўғрисидаги маълумотлар ҳам муҳим ахборотни ўзида мужассамлантиради. Солиқларнинг йиғилиши қанчалик юқори бўлса, давлат шартномавий моделга шунчалик яқин бўлади. Иккинч мезон – давлат харажатларининг таркиби ва биринчи навбатда реал молияланган ҳамда давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган харажатлар нисбати. Эксплуататорлик давлатида унинг мажбур қилиш салоҳиятини сақлаб қолиш ва кучайтириш билан боғлиқ харажатлар («куч ишлатувчи» вазирликларни сақлаб туриш харажатлари) ҳамда бевосита давлат аппаратини сақлаб туриш учун йўналтирилган харажатларни молиялашнинг устуворлиги ўрин тутади. Мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва давлат аппарати харажатларни катта тайёргарлик билан амалга оширади.
Учинчи мезон – бюджет тақчиллигини молиялаш усуллари. Бюджет тақчиллигини қоплашнинг учта асосий усули – марказий банкнинг ҳукуматга кредитлари, ташқи ва ички қазлардан эксплуататорлик давлати биринчисини афзал кўради. Бундан ташқари, марказий банкнинг кредитларидан фойдаланиш давлатга мусодара хусусиятига эга бўлган «инфляция солиғи» (сеньоража) орқали даромад олиш имконини беради. Аксинча, шартномавий давлат бюджет тақчиллигини молиялашнинг энг кам инфляция усули – ташқи бозордаги қарзларни афзал кўради. Ички бозордаги қарзлар узоқ муддатли даврда инфляция хавфини туғдиради ва жамият умумий фаровонлигининг ўсишига тўсқинлик қилади, чунки молиявий ресурслар реал сектордан давлат қарз мажбуриятлари бозорига оқиб кетади.
Хулоса Давлатнинг иккита идеал хилини таққослашга якун ясаймиз:
Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling