Фанидан маърузалар матни
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
3. Экспериментни ўтказиш
Эксперимент - илмий тадқиқотнинг ўта муҳим ва энг кўп меҳнат сарфи талаб этадиган босқичидир. Эксперименталь ишлар экспериментнинг тасдиқланган режа-дастури ва методикаси асосида ўтказилади. Экспериментни бошлашда қатъий тарзда методика ва тажрибаларни ўтказиш тартиби аниқланади. Эксперименталь тадқиқотларни ўтказиш жараёнида қуйидаги асосий қоидаларга амал қилиш зарур: экспериментатор тадқиқ этилаётган жараённинг ҳарактиристикалари ёки объектнинг параметрларини сидқидилдан қайд этиш, ўлчов натижаларига субъектив таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслиги зарур; экспериментатор эҳтиётсизликка йўл қўймаслиги керак, акс ҳолда натижаларнинг ўзгариши ва хатоликлар юз беради, оқибатда экспериментлар такрорланиши зарур бўлади; экспериментатор албатта кузатишлар ва ўлчашлар журналини юритиши зарур, у хатосиз, пухта тўлдириб берилиши, тўғрилашлариига йўл қўйилмаслиги керак; эксперимент жараёнида ижрочи мутассил равишда ўлчов воситаларининг ишини ва улар кўрсаткичларининг тўғрилигини кузатиб бориши керак, қурилмалар, жиҳозлар, стендлар ишининг устиворлигини, атроф муҳитнинг характиристикасини назорат қилиши ва ишчи соҳага бегона шахсларни қўймаслиги лозим; экспериментатор тизимли тарзда ўлчов воситаларини ишчи тартибда назорат қилиши, уларнинг аниқлигини назорат қилиши керак; ўлчов ишларини олиб бориш билан биргаликда ижрочи уларга дастлабки ишлов бериб бориши ва таҳлил қилиши керак. Бу тадқиқ этилаётган жараённи назорат қилиш, тажрибани корректировка қилиш, эксперимент методикасини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш имкониятини беради; экспериментатор хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома талабларига, ишлаб-чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши керак. Юқоридаги қоидаларга айниқса, ишлаб-чиқариш экспериментларини ўтказишда риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling