Фанидан маърузалар матни


Эмпирик формулаларни танлаш методлари


Download 1.01 Mb.
bet18/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Эмпирик формулаларни танлаш методлари


Эмпирик формулалар аналитик формулаларнинг тақрибий ифодалари бўлиб ҳисобланади.
Эксперименталь қийматлар ассида танланган алгебраик ифодалар эмпирик формулалар деб аталади. Улар омилнинг берилган қийматлари (х1 дан хn гача) ва чиқиш параметрининг ўлчанган қийматлари (у1 дан уn гача) чегараларида танланади. Бу формулалар имкони борича содда бўлиши ва омилнинг кўрсатилган оралиқда ўзгаришида эксперименталь қийматларга юқори аниқликда мос келиши керак.
Эмпирик формулаларни танлаш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда тўғри бурчакли координаталар системаси тўрида ўлчов натижаларини нуқталар кўринишида белгилаб чиқилади ва аппроксимацияловчи эгри чизиқ ўтказилади (7.1-расмга қаралсин). Сўнгра тахминий тарзда формула типи танланади.
Иккинчи босқичда қабул қилинган формулага энг яхши тарзда мос келадиган параметрлар ҳисобланади.
Эмпирик формулаларни танлашда энг содда ифодалардан бошланади. Бундай ифода бўлиб қуйдаги типдаги тўғри чизиқли тенглама ҳисобланади :
у=а+вх, (7.01)
бу ерда: а ва в - доимий параметрлар. Уларнинг қийматлари қуйдаги тенгламалар системасидан аниқланади:
у1=а+
вх1}
у1=а+вхn (7.02)

бу ерда: х1, у1 ва хn, уn - аппроксимацияловчи тўғри чизиқнинг четки нуқталари координаталари.


Эксперименталь графиклар эгри чизиқли бўлган ҳолларда y=axb, y=axb+c, y=aebx, y=aebx+c кўринишидаги аппроксимацияловчи формулалар танланади.


  1. Назазарий-эксперименталь тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, хулоса ва таклифларни тайёрлаш

Назарий ва эксперименталь тадқиқотларни биргаликда таҳлил қилишнинг асосий мақсади - олға сурилган ишчи гипотезани эксперимент натижалари билан таққослашдир.


Назарий (ишчи гипотезага мос ҳолда) ва эксперименталь маълумотларни таққослашда турли мезонлар қўлланилади. Масалан, эксперименталь қийматларнинг назарий боғлиқлик асосида хисоблаб топилган қийматлардан минималь, ўртача ва максималғ фарқини аниқлаш. Бироқ, назарий боғлиқликларнинг экспериментальнатижаларга адекватлиги (мос келиши) мезонлари энг ишончли ҳисобланади.
Ишчи гипотезани эксперимент натижалари билан таққослашда қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:

  1. Ишчи гипотеза тўлиғича ёки деярли тўлиғича экспериментда тасдиқданади. Бу ҳолда ишчи гепотиза исбот қилинган назарий ҳолатга, назарияга айланади.

  2. Ишчи гипотеза экспериментда фақат қисман тасдиқланиб, қолган ҳолларда унга зид бўлади. Бундай ҳолда ишчи гипотеза модификацияланади, бу тадбир унинг эксперимент натижаларига тўлиқ ёки деярли тўлиқ ҳолда мос келишига олиб келиши керак. Ишчи гипотезанинг тасдиқланишини исботлаш учун корректировкаланган экспериментлар ўтказилади. Шундан сўнг, биринчи ҳолдаги каби, ишчи гипотеза назарияга айланади.

  3. Ишчи гипотеза экспериментда тасдиқланмайди. Бу ҳолда аввал қабул қилинган гипотеза тўлиғича қайта қараб чиқилади, яъни янги ишчи гипотеза ишлаб чиқилиб, унга мос ҳолда янги эксперимент қўйилади. Бунда олинган салбий илмий натижалар янги гипотезани қидириш - яратиш ишларини қисқартириш имконини беради.

Ишчи гипотеза назария мақомини олганидан сўнг хулоса ва (ёки) таклифлар шакиллантирилади, яъни тадқиқотлар натижасида олинган янги ва ахамиятли илмий натижалар ажратилади. Асоий хулосалар сони 5-10 та бўлиши мумкин. Асосий хулосалардан ташқари, бошқа турдаги (иккиламчи) хулосалар ҳам шакиллантирилиши мумкин.
Барча хулосалар икки гуруҳга бўлинади: илмий ва ишлаб-чиқариш (амалий). Илмий хулосаларда бажарилган тадқиқотлар натижасида фанга қўшилган янги ҳисса кўрсатилади. Ишлаб чиқариш хулосалари фойда билан боғлиқ бўлиб, бажарилган тадқиқотларнинг иқтисодиёт соҳасида берадиган самараси билан бахоланади.



  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling