Фанидан маърузалар матни
Илмий-тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Илмий-тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш
Илмий тадқиқотларнинг самарадорлиги – илмий ишларни бажариш ва илмий-техника маҳсулоти (ИТМ) яратишнинг инсоният жамияти ривожига қаратилган стратегия ва тактикасининг асосидир. Илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ҳисоби уларни бажариш босқичларига мос ҳолда амалга оширилади. Шу сабабли, дастлабки, кутилаётган ва ҳақиқий иқтисодий самарадорликлар аниқланади. Дастлабки иқтисодий самарадорлик илмий тадқиқот мавзуси асосланиб иш режасига киритилиши жараёнида аниқланади. Бу ҳолда ҳисоблар тадбиқ этиш ҳажмини эътиборга олиб тақрибий, йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. Кутилаётган иқтисодий самарадорлик илмий тадқиқотлар бажарилиши жараёнида ҳисобланади. Унинг миқдори илмий маҳсулотни ишлаб-чиқаришга тадбиқ этилишининг маълум йили учун башорат қилинади. Кутилаётган самара дастлабки самарага нисбатан аниқроқ мезон-кўрсаткич ҳисобланади. Ҳақиқий иқтисодий самардорлик илмий маҳсулот ишлаб чиқаришга тадбиқ этилгандан сўнг аниқланади. Ҳисоб илмий тадқиқотлар ва тадбиқ этишга сарфланган ҳақиқий харажатлар бўйича бажарилади. Амалда ҳақиқий самара кутилаётган самарадан бирмунча пастроқ бўлади. Кутилаётган ёки ҳақиқий иқтисодий самарадорлик қўйидаги формула бўйича аниқланади: (9.01) бу ерда: Зпр1 ва Зпр2 – мос ҳолда эски (базавий вариант) ва янги вариант (илмий тадқиқотлар натижалари асосида) бўйича маҳсулот бирлигига келтирилган харажатлар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: (9.02) бу ерда: С – маҳсулот бирлигининг таннархи, сўм; К – илмий-техник маҳсулотни яратиш учун капитал қўйилмалар, сўм; Ен – иқтисодий самарадоликнинг меъёрий коэффициенти (Ен=0,15). Назорат саволлари ИТИ ҳақидаги ҳисоботларга қандай талаблар қўйилади? ИТИ ҳақидаги ҳисоботда нималар келтирилади? Ҳисоботнинг реферати нималарни ўз ичига олади? Илмий материалларни нашр этиш қандай шаклда амалга оширилади? Илмий материалларни расмийлаштиришга қандай талаблар қўйилади? Илмий маҳсулотни тадбиқ этиш деганда нима тушунилади? Тадбиқ этиш қандай босқичлардан иборат? Фундаменталь-назарий тадқиқотлар қандай мезонлар орқали баҳоланади? Амалий илмий тадқиқотлар ва ТКИ қандай мезонлар орқали баҳоланади? ИТИнинг кутилаётган ва ҳақиқий иқтисодий самарадорлиги қандай аниқланади? Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling