Фанидан маърузалар матни
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-Маъруза МАВЗУ : ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ Режа
- Таянч сўз ва иборалар
- Илмий тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботларни расмийлаштириш
- Аналитик шарҳларда
Назорат саволлари
Техник объектнинг кибернетик модели нимадан иборат бўлади? Экспериментни режалаштиришнинг асосий тушунчалари ва модели нимадан иборат? Жавоб сирти нима ва у қандай ифодаланади? Экспериментни режалаштиришда омиллар даражалари қандай танланади? Тўлиқ омилли экстеримент нима ва у қандай режалаштирилади? ТОЭ да математик модель қандай олинади? Экспериментни режалаштириш матрицаси нима ва у қандай хоссаларга эга? Режалаштирилувчи эксперимент натижалари қай тарзда қайта ишланади? Чала омилли эксперимент нима? Жавоб сирти бўйича тик чиқишнинг мазмун-мохияти нимадан иборат? 9-Маъруза МАВЗУ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ Режа: Илмий тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботларни расмийлаштириш. Илмий материалларни нашрга тайёрлаш. Илмий тадқиқот ишларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг самарадорлиги мезонлари. Илмий тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш. Таянч сўз ва иборалар: илмий тадқиқот ишлари (ИТИ) ҳақида ҳисобот, реферат, кириш, аналитик шарҳ, тадқиқот методикаси, илова, илмий материал, нашр этиш, тадбиқ этиш, илмий маҳсулот, тажриба-ишлаб-чиқариш синовлари, оммавий жорий этиш, мезон, самарадорлик, технопарк, патент софлиги, экспертиза далолатномаси, тақриз, келтирилган харажатлар, иқтисодий самарадорлик. Илмий тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботларни расмийлаштириш Илмий тадқиқот ишлари натижаларини расмийлаштириш тадқиқотларнинг якунловчи, муҳим босқичи ҳисобланади. ИТИнинг ҳисоботларини расмийлаштиришнинг қоидалари, уларга қўйилувчи талаблар ва таркиби стандартларда берлгилаб қўйилади: ИТИнинг ҳисоботларига қўйидаги талаблар қўйилади: тузилиши равшан бўлиши керак; материаллар мантиқий тизимли баён этилиши керак; иборалар қисқа ва аниқ бўлиши керак; иш натижалари конкрет тарзда баён этилиши керак; хулосалар исботланган, тавсиялар асосланган бўлши керак. Ҳисоботларга қўйилувчи умумий талаблар ва расмийлаштириш қоидалари ГОСТ 7.32-91 «ИТИ ҳақида ҳисобот»да келтирилган. ИТИ ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади: титул варағи; бажарувчилар руйҳати; реферат; мундарижа; қисқартириш, символ (белги)лар ва махсус атамалар рўйхати ва уларнинг таърифлари, аниқланиши; асосий қисм; адабиётлар рўйхати; иловалар. Реферат – ўткзилган ИТИнинг асосий мазмунини ёритиши керак; унда ҳисоботнинг ҳажми, расмлар ва жадваллар сони, қайиси тилда ёзилганлиги, таянч сўз ва иборалар ва реферат матни келтирилади. Реферат матни қўйидагилардан ташкил топади: асосий қисм-унда бажарилган ишнинг мазмун – моҳияти ва тадқиқот усуллари ёритилади; рефератнинг асосий қисмининг мазмунини очиб берувчи конкрет маълумотлар; қисқа хулосалар – олинган натижаларнинг самарадорлиги, имкониятлари ва қўлланилиш соҳаларига нисбатан келтирилади. Рефератнинг оптималь ҳажми 1100-1200 босма белги миқдорида бўлади. Ҳисоботнинг асосий қисми қўйидаги бўлимларни ўз ичига олади: кириш; аналитик шарҳ (масаланинг ўрганилиш ҳолати); ишнинг танланган йўналишини асослаш; бажарилган ишнинг методикаси, мазмуни ва натижаларини ёритувчи бўлимлар; хулоса (хулоса ва тавсиялар). Кириш қисмида тадқиқот иши бағишланган илмий-техник муаммонинг замонавий ҳолати ёритилади, ишнинг мақсади ва вазифалари келтирилади. Шунингдек, кириш қисмида бажарилаётган ишнинг янгилиги ва долзарблиги шаклллантирилади ва унинг бажарилиши зарурлиги асосланади. Аналитик шарҳларда адабиётлардаги қаралаётган масалани ечиш методикаси ва воситалари ҳақидаги маълумотлар, ИТИ олдига қўйилган масалани янгича ечиш йўллари эҳтимоллиги баён этилади. Ишнинг танланган йўналишининг асосланиши бошқа йўналишларга нисбатан афзаллигини кўрсатиш орқали тасдиқланади. ИТИнинг танланган йўналиши ва ишчи гипотезаси тадқиқотлар ўтказиладиган конкрет шароитларни ҳисобга олиши ва аналитик шарҳлардаги хулоса ва тавсияларга таяниши лозим. Бу ерда ИТИнинг танланган йўналишининг асосланишини ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқлиги (зарурлиги) билан алмаштирмаслик керак. ИТИнинг йўналишини танлаш мос топшириқлар билан асосланмаслиги керак. Ҳисоботнинг бажарилган ишнинг методикасини, мазмуни ва натижалирини ёритувчи бўлимлари батафсил тарзда тартибли қилиб барча оралиқ ва яъкуний натижалари, шу жумладан, салбий натижалари билан баён этилиши керак. Тадқиқот методикаси тадқиқотларнинг танланган методологиясини, қўлланилувчи ёки янгидан ишлаб чиқилувчи техник воситаларни, тадқиқот натижаларини математик ёки бошқа метод бўйича қайта ишлаш ҳақидаги маълумотларни мос ахборот ҳужжатларига ҳавола қилинган тарзда ўз ичига олиши керак. Ишнинг натижалари ва мазмуни бўлимида қўйидагилар келтирилади: ишнинг мақсади кўрсатилади, конкрет экспериментлар дастури ва моҳияти баён этилади; олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги баҳоланади ва назарий натижалар билан таққосланади. Бундай таққослаш йўқ бўлса, бу ҳолат асосланиши керак бўлади. Олинган натижалар таҳлил ва талқин қилиниши, қўлланилиш имкониятлари баён этилиши зарур. Иловаларда асосий қисмга қўшилса матннинг кўпайиб кетишига сабаб бўлувчи кўшимча материаллар берилади. Ҳисоботга адабиётлар рўйхати илова қилинади. Адабиётлар рўйхатига барча фойдаланилган адабиётлар қиритилади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling