Фанидан маърузалар матни


Ижод - янгилик яратиш бўйича конструктив фаолият. Эпистемология


Download 1.01 Mb.
bet31/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Ижод - янгилик яратиш бўйича конструктив фаолият.
Эпистемология - билим, унинг тузилиши, тузилмаси ва ривожланишини ўрганадиган фалсафий-методологик таълимот.
Абстрактлаштириш, ёки мавҳумлаштириш (фанда) - фикрлаш жараёни, ўрганилаётган ҳодисаларнинг асосий қонуниятларини акс эттириш имконини берадиган назарий умумлаштириш.
Адаптация, ёки мослаштириш (фанда) - акс эттиришнинг алоҳида шакли, ички ва ташқи муҳит ўртасида динамик мувозанат ўрнатувчи жараён.
Архетип - жамоавий онгсиз ҳолатларда мавжуд бўлиб, тасаввурнинг фаоллигини ўстирувчи фантазиялар образларининг туғма психик тузилмалари, бошланғич схемалари.
Креационизм - Худо оламни йўқдан яратгани ҳақидаги диний таълимот.
«Учинчи тўлқин» цивилизацияси - ҳозирги вақтда ҳукм сураётган индустриал цивилизация ўрнида инсоннинг ўз қадрини топиши ва ўзини ўзи рўёбга чиқариш гуманистик моделининг тасдиқланиши.
Каузаллик - сабабият, бири (сабаб) бошқасини (оқибатни) белгиловчи ҳодисаларнинг ирсий алоқасини ифодаловчи фалсафий тушунча.
Логос - дастлаб дунёнинг умумий қонуни, негизини, ундаги тартиб ва уйғунликни ифодалаган атама; тушунча, сўз ва маънонинг бирлиги.
Натурфалсафа - табиат фалсафаси; табиатни унинг яхлитлигида ақлий мушоҳада йўли билан талқин қилиш.
Сциентизм - жамиятнинг маданияти ва маънавий ҳаётида фаннинг ролини мутлақлаштирувчи концепция.
Трансценденция - ҳиссий тажриба билан тасдиқланмайдиган ақлий мушоҳада объектларининг олий турини ифодаловчи фалсафий тушунча.
Шарқ Ренессанси - илк Ўрта асрларда (VIII-XII асрлар) Марказий Осиёда маънавий ва маданий қадриятларнинг тикланиши, фалсафа ва фан, адабиёт ва санъатнинг жадал ривожланиши даври.
Зардуштийлик - Марказий Осиё ва Эрондаги (милоддан аввалги VII-VI асрлар) қадимги диний-фалсафий таълимот. Унда икки асос: ёвузлик ва эзгуликнинг кураши ҳақида сўз боради. Асосчиси - пайғамбар Зардушт.
Перипатетизм - Аристотель ва унинг издошлари (Теофраст, Стратон, Форобий, Ибн Сино ва бошқалар)нинг барча билим соҳалари, шу жумладан илмий билим соҳаларини илмий ишлаб чиқишга асосланган фалсафий таълимоти.
Эманация - универсум (Худо)нинг олий соҳасидан қуйи соҳаларга ўтиш онтологик жараёнини тавсифловчи неоплатонизм таълимоти (Марказий Осиёда - Форобий, Ибн Сино.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling