Субъектив: 1) муайян шахс, субъектга хос хусусият, шахсий; 2) бир ёқлама, объективликдан ҳоли; иштиёқий, атайин.
Тавтология - сафсата: айни бир нарсани бошқа сўзлар билан такрорлаш.
Таксономия - одатда иерархик тузилишга эга бўлган мавжудликнинг мураккаб ташкил этилган соҳасини таснифлаш ва системалаштириш назарияси.
Тезис - маъруза, мақола, хабар ва ҳ.к.ларни қисқача ифодаланган асосий қоидалари.
Тенденция - 1) қарашлар ёки амалиётдаги йўналиш; 2) бирор ҳодиса ривожи такомиллашадиган йўналиш.
Атама (термин) -: фан, техника, санъатда қўлланадиган муайян тушунчани аниқ ифодалайдиган сўз ёки сўзлар бирикмаси.
Терминология - атамашунослик: фан, техника, санъат ва ҳ. к.ларнинг бирор соҳасида қўлланадиган атамалар мажмуи.
Тест - 1) ақяий ривожланиш, қобилият, ирода ва инсоннинг бошқа руҳий физиологик табиатини белгилаш синов ўтказиладиган топшириқларнинг стандарт шакли; 2) муайян ижтимоий тадқиқотлар учун фойдаланиладиган сўровнома.
Технология - 1) ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё, материал ёки ярим фабрикатлар ҳолати, хоссаси шаклини ўзгартириш, • уларга ишлов бериш, тайёрлаш усу.штарининг мажмуи; 2) хом ашёлар, материаллар ёки яримфабрикатларга тегишли ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида таъсир этиш усуллари ҳақидаги фан.
Тип – тур - нарсалар гуруҳи учун намуна, модел, ниманидир шакли.
Факт - 1) ҳақиқатда мавжуд, ўйлаб топилмаган воқеа, ҳодиса; бирор тахминни текширишдан иборат қандайдир хулоса, мулоҳаза учун хизмат қилувчи қатъи белгиланган билим, тажрибадаги маълумот; 2) объектив мавжуд бўлган ҳақиқат, аниклик.
Фан - билиш фаолиятининг янги, объектив билимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган алоҳида тури, воқелик ҳақидаги билимларнинг уюшган тизими.
Релятивизм – нисбий - билиш мазмунининг нисбийлиги ва шартлилигини абсолютлаштиришни назарда тутадиган принцип.
Синергетика - ҳозирги замон ўзини ўзи уюштириш нзарияси, глобал эволюциянинг ўзини ўзи уюштириш ҳодисаларини ўрганиш билан боғлиқ янгича дунёни кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |