Фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet14/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Назорат саволлари

1. Математик модель нима?


2. Математик моделни ишлаб чиқиш схемаси нималарни ўз ичига олади?
3. Математик моделларга қандай талаблар қўйилади?
4. Математик моделлар қандай таснифланади?
5. Математик моделни олиш методикасини тушунтириб беринг.
6. Топологик модель нима?
7. Динамик тизимларнинг имитацион математи модели нима ва улар қаерда қўлланилади?
8. Тизимнинг декомпозицияси деганда нимани тушунасиз?
9. Тизимнинг агрегатланиши нима ва қандай агрегатлар бор?
10. Тизимнинг эмерджентлиги нима?


6 – Маъруза
Мавзу: ЭКСПЕРИМЕНТАЛЬ ТАДҚИҚОТЛАР АСОСЛАРИ
Режа:

  1. Эксперименталь тадқиқотларнинг турлари.

  2. Экспериментнинг режа-дастурини ишлаб чиқиш.

  3. Экспериментни ўтказиш.



Таянч сўз ва иборалар: эксперименталь тадқиқот, эксперимент, табиий ва сунъий эксперимент, лаборатория ва ишлаб-чиқариш эксперименти, лабаратория ва ишлаб-чиқариш эксперименти, эксперимент методологияси, экспериментнинг режа-дастури, эксперимент методикаси, экспериментнинг мақсад ва вазифалари, омилларни танлаш, ўлчов воситалари, экспериментнинг мазмуни ва ўтказилиш тартиби, эксперимент натижаларига ишлов бериш.

1. Эксперименталь тадқиқотларнинг турлари

Эксперименталь тадқиқот – бу янги билимларни олишнинг асосий усулларидан биридир.
Экспериментнинг бош мақсади - назарий маълумотларни текшириш (ишчи гипотезани тасдиқлаш), шунингдек, илмий тадқиқот мавзусини янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишдир.
Экспериментлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин.
Табиий экспериментлар ижтимоий ҳодисаларни ишлаб-чиқариш, турмушда ва шу каби шароитларда ўрганишга бағишланиши билан характерланади. Сунъий экспериментлар эса техник ва бошқа фанлар соҳаларида кенг қўлланилади.
Объект ёки жараён моделининг характерига, экспериментнинг қўйилиш ва ўтказилиш шароитларига кўра улар лаборатория ва ишлаб-чиқариш экспериментларига бўлинади.
Лаборатория экспериментлари махсус моделлаштирувчи қурилма ва стендларда типовой асбоб-ускуналар ва мос аппаратуралардан фойдаланиб ўтказилади. Улар минималь ҳаражатлар билан қимматли илмий маълумотлар олиш имконини беради. Бироқ, эксперименталь тадқиқотларнинг ушбу усули ҳар доим ҳам жараённинг бориши ёки объект ишини тўлиқ акс эттира олмайди.
Ишлаб-чиқариш экспериментлари реал шароитларда ташқи муҳитнинг турли тасодифий омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Бундай экспериментлар лабаратория экспериментларига нисбатан мураккаброқдир ва натурада (реал жараён ёки объект) ўтказиладиган тажрибаларнинг катталиги сабабли жуда пухта ва батафсил ўйлаб кўриш ва режалаштиришни талаб этади.
Ишлатилаётган объектларнинг турли дала синовлари ҳам ишлаб-чиқариш тадқиқотлари қаторига киради. Ишлаб чиқариш экспериментларнинг яна бир тури-мос ҳолдаги методика ва шаклда тадқиқ этилаётган масала бўйича корхоналарда материаллар тўплашдир.
Эксперименталь тадқиқотларни самарали ўтказиш учун экспериментнинг методологияси ишлаб чиқилади. Унинг таркиби қуйидаги асосий босқичлардан ташкил топади:

  • экспериментнинг режа-дастурини ишлаб чиқиш;

  • ўлчашларни баҳолаш ва экспериментни ўтказиш воситаларини танлаш;

  • экспериментни ўтказиш;

  • эксперимент натижаларига ишлов бериш ва уларни таҳлил қилиш.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling