Фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet12/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Назорат саволлари

1. Топологик ММ қаерда қўлланилади?


2. Граф деб нимага айтилади?
3. Тагграф, йўналиш, занжир, дарахт атамаларини тушунтириб беринг.
4. Граф кўринишидаги ММ га мисол келтиринг.
5. Матрица шаклида ММ лар қайси соҳаларда қўлланилади?
6. Имитацион ММ нима?
7. САПР-АЛТ да имитацион ММ қандай мақсадда ишлатилади?
8. ОХКТ назарияси деганда нимани тушунасиз?
9. Воқиалар оқими нима ва у қандай хоссаларга эга?
10. Тизим таркибининг модели нима ва у нималарни ўз ичига олади?

5-Маъруза
Мавзу: Тизимларни тадқиқ этиш методологияси
Режа:

  1. Тизимлар моделлари. Тизимларни тадқиқ этиш методологияси.

  2. Тизимли тадқиқотларда анализ (тахлил) ва синтез (ажратиб олиш). Тизимлар модели декомпозиция асоси сифатида. Декомпозиция алгоритми. Тизимнинг агрегатланиши ва эмерджентлилиги.



Таянч сўз ва иборалар: тизим, таркиб, элемент, тагтизим, тизим модели, анализ, синтез, метод, суперпозиция тамойили, декомпозиция, агрегатланиш, дарахтсимон (иерархик) таркиблар, модель-асос, объект, субъект, воситалар, атроф-муҳит, кўпбосқичлилик, оддийлик, тўлиқлик, моҳиятлилик, элементарлилик, бирин-кетин детализациялаш, интеративлилик, эмерджентлилик.


1. Тизимлар моделлари. Тизимларни тадқиқ этиш методологияси

Таркиб деб бирор нарсанинг, масалан, тизимнинг ташкил этувчи қисмларининг ўзаро жойлашиши ва боглиқликларига айтилади.
Ҳар қандай тизим ўзининг ташқи хоссалари сифатида намоён бўлувчи яхлитлиги ва ажралиб туриши билан характерланади. Тизимларнинг ички тузилиши эса бир жинсли бўлмасдан, турли таркибий қисмларга эга бўлади. Тизимнинг бўлинмас қисмлари элементлар, бирдан ортиқ элементлардан ташкил топган қисмлари эса тагтизимлар деб аталади. Иерархик жиҳатдан турли даражадаги тагтизимлар мавжуд бўлади.
Тагтизимлар ва элементлар тизимини ташкил этади ва улар тизим таркибининг модели орқали ифодаланади ( 5.1- расм.)

5.1-расм. Тизим таркибининг модели



Тизим таркибининг модели тизимнинг қандай қисмлардан (тагтизим ва элементлар) ташкил топишини аниқлайди.
Тизим таркибининг модели бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда мақсадга эришишга етарлидир. Кўплаб бошқа масалаларни ечиш учун қисмлар-ўртасидаги боғлиқликлар - муносабатларни билиш керак бўлади. Мақсадга эришиш учун зарур ва етарли бўлган қисмлар орасидаги муносабатлар мажмуаси тизимнинг таркиби деб аталади.
Элементлар орасидаги муносабатлар рўйхати мавҳум (абстракт) моделдир. У элементлар орасидаги муносабатларнигина ўрнатади, элементларнинг ўзини ифодаламайди.
Тизим таркибининг модели моделнинг қисмлари ва унинг таркиби ўртасидаги муносабатлар (алоқалар, боғлиқликлар)ни акс эттиради.
Тизимнинг тузилмавий ва таркибий моделлари биргаликда яна бир моделни-тизимнинг таркибий схемасини ташкил этади. Унда тизимнинг барча қисмлари, тизим ичидаги қисмлар ўртасидаги барча алоқаларни ва маълум қисмларнинг атроф мухит билан алоқалари, яъни тизимнинг кириш ва чиқишлари кўрсатилади (5.2- расм).

5.2- расм. «Санхронлаштирувчи соат» тизимининг таркибий схемаси:
1,2,3 – тизим ичидаги муносабатлар (боғланишлар); 4,5 – киришлар; 6 – чиқиш

Тизимнинг таркибий схемаси – бу унинг таркиби ва тизим ичидаги ва атроф муҳит билан бўлган муносабатлар (алоқалар)нинг мажмуасидир.
Тизимларнинг таркибий схемаларини математик тадқиқ этишда графлар кенг қўлланилади; уларда тизимнинг қисимлари ва улар орасидаги алоқалар мавжудлиги белгиланади, шунингдек қисмлар ва алоқалар орасидаги фарқлар кўрсатилади.
Графнинг учлари эркин табиатли қисмларни, қирралари эса – улар орасидаги алоқаларни англатади. Учлар айлана шаклида, қирралар эса-чизиқлар кўринишида тасвирланади (5.3- расм). Агар уч ўзи ўзи билан боғланган бўлса, қирра сиртмоқ деб аталади.

5.3- расм. Граф шаклидаги модель



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling