Фанидан маърузалар матни
Илмий – техник ахборотни ўрганиш ва таҳлил қилиш, илмий тадқиқотларнинг мақсадини белгилаш ва вазифаларини аниқлаш
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрганилаётган ахборотни тахлил қилиш - илмий тадқиқотнинг энг мухим масалаларидан биридир.
Илмий – техник ахборотни ўрганиш ва таҳлил қилиш, илмий тадқиқотларнинг мақсадини белгилаш ва вазифаларини аниқлаш
Илмий библиографиясиз илмий ишни бажариш мумкин эмас. Ҳар қандай илмий тадқиқот белгиланган йўналишга бағишланган илмий-техник ахборотларни қидиришдан бошланади. Илмий-техник ахборотлар қуйидаги манбааларда мавжуд бўлади: китоблар (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, монографиялар, брошюралар); даврий нашрлар (журналлар, бюллетенлар, турли хил илмий тўпламлар); меъёрий ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, йўриқномалар, меъёрий жадваллар, муваққат кўрсатмалар ва б.); каталоглар ва нархномалар; патент ҳужжатлари; илимий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳақидаги ҳисоботлар; ахборот нашрлари (ИТИ тўпламлари, аналитик шарҳлар, ахборот варақалари, экспресс-ахборотлар, кўргазма проспектлари ва б.) , хорижий илмий-техник адабиётларнинг оригинали ва таржима нусхалари; диссертациялар, авторефератлар; илмий-техник конференциялар ва ишлаб-чиқариш кенгашлари материаллари; иккиламчи ҳужжатлар (рефератив шарҳлар, библиографик каталоглар, рефератив журналлар ва б.). Ҳозирги кунда ушбу ҳужжатларда мавжуд маълумотлар улкан ахборот оқимларини ташкил этиб, уларнинг суръатлари кундан-кунга ошиб бормоқда. Бунда чиқувчи ва келувчи ахборот оқимлари мавжуддир. Чиқувчи ахборот оқими ижрочилардан (ИТИ, ОЎЮ, ТКБ ва б.) қайд этувчи ташкилот-маҳкамаларга, келувчи ахборот оқими эса библиографик, шарҳ, рефератив ва бошқа шаклларда ижрочиларга уларнинг сўровлари бўйича йўналган бўлади. Ахборт «эскириш» хоссасига эга. Янги илмий ва илмий-техник маълумотларнинг шиддат билан кўпайиб бориши натижасида ахборот «эскираяпти». Унинг «эскириш» қонунияти 2.2-расмда келтирилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ахборот қимматининг пасайиш тезлиги (эскириши) ўрта хисобда газеталар учун кунига 10% ни журналлар учун ойига 10% ни ва китоблар учун йилига 10% ни ташкил этади. Шу сабабли, улкан ахборот оқимида янги, илгор, илмий ечимлар хақидаги маълумотларни топиш нафақат бирор илмий ходим учун, балки катта илмий жамоа учун хам мураккаб вазифадир. Зарур ахборотни қидириш - ижодий жараёндир, шу сабабли уни формаллаштириш ва автоматлаштириш мураккабдир. Ахборот қидириш - танланган мавзуни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни излаб топиш бўйича бажариладиган ишларнинг мажмуасидир. У кўлда, механик тарзда, механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Қўлда қидириш оддий библиография карточкалари, картотекалар ва нашр кўрсатқичлари бўйича амалга оширилади. Механик қидиришда ахборот перфокарталарга ёзилади. Механизациялашган қидирув ҳисоблаш- перфорация машиналарига, автоматлашган қидирув эса ЭҲМга асослангандир. Ахборот-қидирув тизимларида (АҚТ) ахборот-қидирув тили (ақтл)нинг турли варианлари қўлланилади. Қидирувда самарали натижаларга эришиш учун унда мавзунинг тадқиқотчиси у ёки бу даражада иштирок этиши керак. Қидирув жараёнида тадқиқотчи қидирув массивини текширади ва ўзиниг ахборот эҳтиёжини аниқлайди. 2.2-расм. Ахборотнинг «эскириш» қонунияти: 1-техник ахборот варақалари; 2-экспресс-ахборот; 3-журналлардаги амалий мақола; 4-журналлардаги назарий мақола; 5-монография; 6-ихтиролар Глобал ахборот тармоғи Интернет (кейинги ўринларда-Интернет) саноатнинг барча тармоқлари, транспорт, таълим, фан ва бошқа соҳалардаги ахборотнинг замонавий универсаль манбаидир. Ушбу тармоқ фойдаланувчига турли ахборот ресурсларига йўл очиб беради ва қуйидаги саволларга жавоб олиш имконини беради: зарур ахборот объектини автоматик режимда қандай топиш мумкин? ундан узоқда жойлашган машинада қандай фойдаланиш мумкин ёки ўз компьютерига қай тарзда ўтказиб олса бўлади? кандай дастурий воситалар ёрдамида уни қабул қилинувчан қилиш мумкин? Интернет фойдаланувчиси тармоқлараро шлюзлар ёрдамида бошқа тармоқларнинг ахборот ресурсларига йўл очиш имкониятига эга. Интернетнинг ахборот ресурслари – ахборот технологиялари ёрдамида фойдаланиладиган, мустақил янгиланиш режимида мавжуд бўлган ахборот технологиялари ва маълумотлар базасининг умумий мажмуидир. Унга қуйидагилар киради: - файлли архивлар тизими FTR; - WWW маълумотлар базаси; - Gорher маълумотлар базаси; - WAIS маълумотлар базаси ва бошқалар. Файлли архивлар тизими FTR – сўнгги 10-15 йил ичида тўпланган мавжуд ахборотнинг улкан омборидир. Унинг хизматидан хар бир фойдаланувчи маълумот олиши, керакли маълумот-материаллардан нусха кўчириб олиши мумкин. Гиперматнли ахборот тизими Wоrld Wide Web (WWW-«бутунжахон ўргамчак тўри») Интернетнинг кўплаб ахборот архивларига қулай йўл очиб беради. Ушбу технологиянинг кўплаб интерфейслари «сичқонча» манипуляторини керакли сўз ёки график расмнинг хошиясида тугмачани босиш орқали керакли материални танлаб олиш имконини беради. WWW да Интернетда зарур мўлжал-йўналиш олиш учун хизмат қилувчи катта миқдордаги турли хил каталоглар мавжуд. WWW нинг бошқа ахборот қидирув ва узатиш воситаларидан яна бир асосий устунлиги унинг кўп функциялилигидадир – WWW нинг бир сахифасида бир вақтнинг ўзида матн ва тасвирни, товуш ва анимацияни кўриш мумкин. WWW – ахборот билан ишлашнингэнг қулай воситасидир. Gорher ёйилган ахборот тизимининг интерфейслари асосида иерархик каталоглар ғояси ётади. У содда, етарли даражада ишончли, химояланган тизим хисобланади. Шунингдек, WAIS ёйилган ахборот-қидирув тизими хам мавжуд. Унинг замирида таянч-калит сўзларни қўллашга асосланган мантиқий сўровлардан фойдаланиб ахборот қидириш тамойили ётади. Фойдаланувчи ўзига керакли маълумот - хужжатларни топиш учун WAIS нинг барча серверларини кўриб чиқиши мумкин. Илмий-техник ахборотни ўрганиш ва тахлил қилиш – мавзу бўйича масаланинг холатини ёритиш, илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини асослашнинг пойдеворидир. Ахборотни ишлаб чиқишда самарали натижаларга эришиш учун (ўрганиш, эслаб қолиш, тахлил) қатор шартларга риоя қилиш лозим. Бунда биринчи шарт-муносабатни белгилашдир, яъни ўқишдан мақсад нима эканлигини аниқлашдир. Бу рухий омил тафаккурни фаоллаштиради, ўрганилаётган материални тушунишга ёрдам беради, қабул қилишни аниқлаштиради. Бу ҳолда илмий ходим ўзини «маълум тўлқинга» созлайди. Навбатдаги шарт-илҳомланишдир; у ижодий ёндашишнинг асоси бўлиб, ахборотни ишлаб чиқиш самарадорлигини оширади. Ахборотни сафатли ишлаб чиқиш учун диққат ва эътибор талаб этилади. Иш жараёнида эътиборни чалғитувчи ва тез чарчашга олиб келувчи турли салбий омиллардан (шовқин, кераксиз гаплар, ўй-хаёллар ва б.) ҳоли бўлиш керак. Ахборотни муваффақиятли ишлаб чиқиш учун мустақил равишда иш олиб бориш мухимдир. Адабиётлар билан ишлашда саботли равишда, собитқадамлик билан тизимли холда иш олиб бориш катта ахамият касб этади. Бунга айниқса, қийин, мураккаб янги матнларни ўрганишда риоя қилиш зарурдир. Материални тўлиқ тушуниш учун керак холлларда қайта-қайта ўқиб чиқиш лозим бўлади. Ахборотнинг ишлаб-чиқиш унумдорлиги кўп жихатдан ақлий мехнат қобилиятига боглиқ. Тўғри иш режимини ташкил этиш уни оширишнинг мухим шартидир. Бунинг учун хар 1-2 соат ишлагандан сўнг 5-7 минутлик танаффуслар қилиш, жисмоний машқлар ўтказиш, чуқур нафас олиш керак бўлади, натижада марказий асаб системаси дам олади тингланади ва иш қобилияти кўғарилади. Илмий-техник ахборотни ишлаб чиқаришда кўчирмалар, аннотациялар, конспектлар қилинади. Кўчирмалар – бу ахборотнинг алоҳида қисмларнинг (ёки тўлиқ) мазмунидир. Уларнинг ахамияти жуда каттадир – улар кичик хажмда катта ахборотни тўплаш имконини беради ва келажакдаги ижодий фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади. Аннотация – бирламчи манбаадаги ахборотнинг қисқача мазмунидир. Уларнинг ёрдамида матннинг тўлиқ мазмунини хотирада тезда тиклаб олиш мумкин. Конспект – бирламчи манбаадаги ахборот мазмунининг батафсил баёнидир. У мазмунан тўлиқ, хажман ихчам бўлиши керак. Конспект ўрганилган ахборотни тушунилган холда ўз сўзлари билан ёзилиши керак, шундагина ижодий ишда у катта наф келтиради. Ўрганилаётган ахборот мазмунини эсда сақлаб қолишнинг турли усуллари мавжуд: механик марзда, мазмун-мохиятли, ихтиёрий, ноихтиёрий. Механик усул – ўқилган материални кўп карра қайтариш ва ёдлашга асосланади. Бу холда эсда сақланадиган ахборотнинг алохида элементлари ўртасида мантиқий боглиқлик бўлмайди. Шу сабабли бу усул энг кам самарали хисобланади ва асосан саналар, формулалар, ҳавола (мустаор)лар, хорижий сўзлар кабиларни эсда сақлаб қолиш учун қўлланилади. Мазмун-мохиятли усул ўрганилаётган ахборотнинг алохида элементлари орасидаги мантиқий богланишларни эслаб қолишга асосланган. Ўқиш давомида алохида элементларни эмас, балки тўлиқ матнни, унинг маъноси ва ахамиятини тушуниш зарурдир. Эслаб қолишнинг ушбу усули мантиқий-маъноли бўлиб, механик усулга нисбатан кўп марта самаралидир. Ихтиёрий эслаб-қолиш усули таасурот-тасаввурнинг қонунлари билан боглиқ бўлган турли мнемоник усулларга асосланади. Ноихтиёрий усул ўқиш давомида вужудга келадиган хиссиётлар оқибатида матннинг у ёки бу қисмини тасодифий эслаб қолишга асосланади. Шуни таъкидлаш лозимки, ўрганиладиган ахборотни эслаб қолишнинг универсаль усули йўқдир. Амалда, асосан мавжуд усулларнинг мажмуаси қўлланилади. Ўрганилаётган ахборотни тахлил қилиш - илмий тадқиқотнинг энг мухим масалаларидан биридир. Тахил жараёнида ахборот манбаларини хам, улардаги материал-маълумотларни хам таснифлаш ва тизимлаштириш зарурдир. Манбаларни икки тарзда – хронологик тартибда ва тахлил қилинувчи масалалар мавзулари бўйича тизимлаштирилиши мумкин. Хронологик тартиб бўйича тизимлаштиришда мавзуга оид ахборотлар ҳар бири учун сифат даражаси бўйича сакрашлар характерли бўлган илмий босқичлар бўйича ажратиб чиқилади. Шундан сўнг хар бир босқичга киритилган бирламчи манбаалардаги ахборотлар танқидий тарзда батафсил тахлил қилинади. Бунинг учун юқори даражадаги билим ва илмий-ижодий салохиятга эга бўлиш зарур бўлади. Мавзулар бўйича тизимлаштиришда ўрганилаётган мавзу бўйича мавжуд барча ахборот масалалар бўйича тизимлаштирилади. Бунда илмий-техник ахборотларнинг сўнгги нашрларига кўпроқ эътибор қаратилади, чунки кўп ҳолларда уларда кўрилаётган масала бўйича яъкуний тадқиқотлар натижалари келтирилган бўлиши мумкин. Шундан сўнг алоҳида аҳамиятга эга, эътиборга молик бошқа манбаалар таҳлил қилинади. Ахборот таҳлилининг 2-варианти бирмунча содда бўлиб, анча кам вақт сарфини талаб этади. Лекин ушбу вариант бўйича мавзуга тааллуқли ахборот тўлиқмас ҳажмда таҳлил қилинади. Илмий-техник ахборотни ўрганиш, эслаб қолиш ва таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар аниқланади: - мавзунинг долзарблиги ва янгилиги; - мавзу бўйича назарий ва эксперименталь тадқиқотлар соҳаларида эришилган сўнгги ютуқлар; - илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари; - мавзу бўйича ишлаб-чиқариш тавсияномалари; - илмий ишланмаларнинг техник,иқтисодий ва экологик жихатлар бўйича мақсадга мувофиқлиги. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling