Фанидан маърузалар тўплами акушерлик мундарижа
Download 274.04 Kb.
|
akusherlik
Хомила боши.
Бачадон бўйни (истмус) биринчи туғувчи аёлларда 1 соатда 1 см, қайта туғувчи аёлларда эса 1 соатда 2 см очилади. Бачадон бўйни 10 смга очилиши керак. Шуни хисобга олиб, биринчи давр давомийлиги: Биринчи туғувчи аёлларда – 10-14 сиоат Қайта туғувчи аёлларда – 5-7 соатни ташкил қилади. Бачадон бўйни очилишининг механизми. Биринчи туғувчи аёлларда: Ички бўғиз ⟶ сервикал канал йўқолади ⟶ бачадон бўйни қисқаради ва текисланади ⟶ ташқи бўғиз очилади Қайта туғувчи аёлларда: Ташқи ва ички бўғиз бир вақтда очилади ⟶ бачадон бўйни қисқаради, лекин текисланмайди. 1-даврда 3та фаза бор: Латент – бачадон бўйни 3 см очилиши, давомийлиги 8 соатгача Актив – 3-8 см, бачадон бўйни тез очилади. Децилазиция – 8-10 см, бироз камаяди. Хомилани хайдалиш даври. Бошланиши: бачадон бўйнини тўла очилиши Тугаши6 хомилани туғилиши Бу даврда дард давом этади, кучаниш қўшилади. Кучаниш – бу қорин оралиқ мушаклари ва диафрагмани ихтиёрсиз қисқариши. Кучаниш хомила боши 3-4 текисликка тушиб, тўғри ичакни эзиб қўйиши оқибатида келиб чиқади. Туғруқни биомеханизми. А. Энса билан кулиш олд кўринишда. 1. Хомила бошининг эгилиши – 1-текисликда бўлади, ияк кўкракка тегади, кичик чаноққа энса тушади ва кичик лиқилдоқ ўтказув нуқтасига айланади (марказда бўлиб қолади). 1-текисликда sutura sagitalis кўндаланг ёки қийшиқ ўлчамда туради. 2. Хомила бошининг ички бурилиши – 2-текисликдн бошланиб, 4-текисликда тамом бўлади, энса симфизга бурилади ва sutura sagitalis 4-текисликда тўғри ўлчамда бўлади. 3. Хомила бошининг ёзилиши – 4-текисликда бўлади, чунки бу ерда фиксацияловчи нуқта хосил бўлади: симфизнинг пастки қирғоғи билан энса чуқурчаси орасида. Боши ёзилади, юзи билан туғилади. 4. Бошини ташқи бурилиши, танасини ички бурилиши – биринчи бўлиб орқа қўли, кейин олд қўли, ундан кейин танаси чиқади. Хомиланинг юзи позициянинг қарама-қарши томонига бурилади. Ўтказув нуқтаси - кичик лиқилдоқ. Хомила боши кичик қийшиқ ўлчам билан туғилади. Б. Энса билан келиш, орқа кўринишда: 1. Хомила бошининг эгилиши – 1-текисликда бўлади, ияк кўкракка тегади, кичик чаноққа энса тушади ва кичик лиқилдоқ ўтказув нуқтасига айланади (марказда бўлиб қолади). 1-текисликда sutura sagitalis кўндаланг ёки қийшиқ ўлчамда туради. 2. Хомила бошининг нотўғри ички бурилиши – энсадум суягига қараб. 3. Хомила бошининг қўшимча эгилиши – бу ерда биринчи фиксацияловчи нуқта пайдо юўлади: симфиз пастки қирғоғи ва олдинги соч ўсиш чегараси орасида. 4. Хомила бошининг ёзилиши – бу ерда иккинчи фиксацияловчи нуқта пайдо бўлади: дум суягини учи ва энса чуқурчаси орасида. 5. Бошнинг ташқи, тананинг ички бурилиши. Ўтказув нуқтаси - sutura sagitalisнинг катта лиқилдоққа яқин қисми. Хомила боши ўрта қийшиқ ўлчам билан туғилади. 2-даврнинг давомийлиги: Биринчи туғувчи аёлларда – 2 соатгача Қайта туғувчи аёлларда – 1 соатгача Йўлдошнинг чиқиши. Бошланиши: чақалоқ туғилгандан кейин Тугаши: йўлдошнинг чиқиши Давомийлиги – максимал 0,5 соат. Йўлдош чиқиқшининг 2 хил йўли бор: Марказдан ажралиши (Шульц бўйича). Ретроплацентар гематома хосил бўлади, йўлдош хомила юзаси билан чиқади, пардалар орқага қарайди, ташқиқон кетиш кузатилмайди. Перифериядан ажралиши (Дункан бўйича). Ташқи қон кетиш кузатилади, йўлдош она юзаси билан чиқади, пардалар ўз холича чиқади. Физиологик қон кетиш - тана вазнининг 0,5% ёки 1 кг га 5 мл. Қон ивиш факторлари: Миотампонада Тромботампонада Йўлдошнинг ажралиш белгилари: Альфред – киндикка қисилган зажим ўз оғирлиги билан 8-10 см пастга тушади. Кюстнер-Чукалов - симфз тепасидан босганда киндик тизимчасининг ичкарига кирмаслиги, агар ичкарига кирса – йўлдош хали ажралмаган. Шредер – хомила тушгандан кейин бачадон думалоқ киндикдан икки бармоқ бўлиб марказда жойлашган. Йўлдош ажралганда бачадон киндикдан юқорига кўтарилади ва ўнг томонга сурилади. 3-даврни актив бошқариш. Мақсад: қон кетишни олдини олиш. 1-қадам: Хомила туғилгандан кейин Окситоцин 10 ТБ 2мл м/о 2-қадам: Чап қўлни симфиз устига қўйиб, Шредер белгиси мусбат бўлса бачадон қисқариш пайтида шу қўл билан пастга ва орқага босилади. Ўнг қўл билан киндик тизимчасини тортамиз. Туғруқни умумий давомийлиги: Биринчи туғувчи аёлларда – 12-16 соат Қайта туғувчи аёлларда – 6-8 соат Download 274.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling