Фанидан маърузалар тўплами акушерлик мундарижа


МАВЗУ: ХОМИЛАНИНГ ЧАНОҚ БИЛАН КЕЛИШИ


Download 274.04 Kb.
bet6/41
Sana24.09.2023
Hajmi274.04 Kb.
#1686981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
akusherlik

МАВЗУ: ХОМИЛАНИНГ ЧАНОҚ БИЛАН КЕЛИШИ.
Учраши – 3,5%

Таснифи.


  1. Думба билан келиш

  1. Аниқ думба билан келиш

  2. Аралаш думба билан келиш

  1. Оёқ билан келиш

  1. Тўлиқ

  2. Нотўлиқ

  3. Тизза билан

Сабаблари:

  1. Она томонидан:

  1. Бачадон нуқсонлари (2 шохли бачадон, эгарсимон бачадон, ички тўсиқли бачадон)

  2. Бачадон миомаси

  3. Анатомик тор чаноқ

  4. Тез ва кўп туғувчи аёлларда

  5. Бачадон мускул қавати тонусининг пасайиши ёки ошиши

  1. Хомила томонидан

  1. Хомила ривожланиш аномалиялари (гидроцефалия)

  2. Муддатдан олдин туғруқ

  3. Хомила гипотрофияси (кўп харакат қилади)

  4. Кўп хомилалик

  1. Йўлдош томонидан:

  1. Йўлдошнинг олдинга келиши

  2. Кўп сувлик (1,5 л.дан кўп)

  3. Кам сувлик (0,5 л.дан кам)

Диагностика.



  1. Леопольд-Левицкий усулининг 1-босқичи (бачадон тубида бошнинг аниқланиши, тубининг баланд туриши)

  2. Леопольд-Левицкий усулининг 3-босқичи (келиш қисми думба)

  3. Леопольд-Левицкий усулининг 4-босқичи

  4. Юрак уришини эшитиш (киндикдан юқорида)

  5. Қин орқали текшириш (ориентирлар: думба, думба оралиғи, чуқурча, анус, қизларда катта уятли лаблар, болаларда мояк, дум ва думғаза; аралаш келган бўлса - товон)

  6. УЗИ (камдан-кам)

Асоратлар.



  1. Хомила пуфагининг барвақт ёрилиши (кўп сувли; тақалиш камари хосил бўлмагани учун)

  2. Хомиланинг майда қисмлари тушиб қолиши

  3. Туғруқ фаолиятининг сустлиги

  4. Чўзилган туғруқ (18 соатдан кўп)

  5. Хомиланинг гипоксия ва асфикцияси

  6. Калла ичи (внутрочерепно) травмаси

  7. Бачадон бўйни спазми

  8. Бошнинг ёзилиши, қўлнинг орқага ташланиши

  9. Туғруқ йўлларининг йиртилиши

  10. Туғруқдан кейиниги қон кетиш (гипотоник қон кетиш)

  11. Туғруқдан кейинги септик касалликлар (эндометрит, сепсис)

Туғруқ биомеханизми.


Мўлжал сифатида sutura sagitalis ўрнига linea intertrochanterica олинади.

  1. Думбанинг ички бурилиши

  2. Бел умуртқалар сохасида ёнга бурилиш, думба туғилади.

  3. Тананинг ички бурилиши

  4. Бўйин ва кўкрак умуртқалари сохасида ёнга бурилиш – аввал орқа, кейин олдинги қўл туғилади.

  5. Бошни ички бурилиши – бунда фиксация нуқтаси энса чуқурчаси билан симфизнинг пастки қирғоғи ораси хисобланади.

  6. Бошнинг эгилиши ва туғилиши.

Туғруқ босқичлари.



  1. Хомиланинг кидиккача туғилиши

  2. Хомиланинг куракнинг пастки бурчагигача туғилиши

  3. Елка ва қўлнинг туғилиши

  4. Бошнинг туғилиши

Киндик кўрингандан кейин 2,3,4-босқичлар 5 минут ичида ўтиши керак. Акс холда асфиксия, 5-10 минутда оғир асфиксия, 10 минутдан кўп давом этса ўлим юз бериши мумкин.

Туғруқни бошқариш.



  1. Цовянов-1 усули.

Мақсад: қўл ва оёқ бир вақтда туғилиши (агар оёқ биринчи туғилса бошнинг ёзилиши ва қўлнинг орқада қолиши юз бериб, бу хомила ўлимига олиб келиши мумкин), хомилани нормал холатини сақлаш.
Кўрсатма: Аниқ думба билан келиш.
Техника: бош бармоқ сонга, қолган бармоқларни орқага қўйилади. Оёқларни аста-секин танага яқинлаштириб турилади. Қўлларни жинсий аъзо сохасида босиб турилади. Кўкрак атрофида катта айлана ўлчам пайдо бўлади, туғруқ йўли кенгаяди, шунинг учун тортиш ва буриш мумкин эмас.

  1. Цовянов-2 усули.

Кўрсатма: хомиланинг оёқ билан келиши
Мақсад: бачадон бўйни тўлиқ очилишини кутиш, оёқнинг биринчи туғилишига йўл қўймаслик.
Техника: стерил салфеткани оёққа қўйиб бачадон бўйни тўлиқ очилгунча кутиб турилади. Хомилада оёқ билан келиш аралаш думба билан келишга ўтади. Бачадон бўйни тўлиқ очилгандан кейин салфетка олиниб хомила туғдирилади.

Бачадон бўйни тўлиқ очилиш белгилари:



  1. Ануснинг очилиши

  2. Оёқчаларнинг чиқиб қолиши

  3. Шатц-Утебергар белгиси – пастки сегмент ва бачадон танаси чегараси симфиздан 10 см юқорида бўлади (қанча баланд бўлса бачадон бўйни шунча см очилган бўлади).

  1. Классик аушерлик усули.

Кўрсатма: хомила бошининг ёзилиши ва қўлнинг орқага кетиши.
Мақсад: қўл ва бошнинг туғилиши
Хомила бошини Морисо-Левре-Лашапель усули билан туғдирилади.
Бунда ўтказув нуқтаси – олдинги думба.
Хомила бошининг кичик қийшиқ ўлчами билан туғилади.



Download 274.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling