Фанидан маърузалар тўплами акушерлик мундарижа
Download 274.04 Kb.
|
akusherlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хомила пуфаги
МАВЗУ: ФИЗИОЛОГИК ТУҒРУҚ.
Туғруқ – бу физиологик жараён бўлиб, хаёт қобилиятига эга бўлган хомиланинг бачадондан хайдалишидир. Туғруқ 22 хафтадан бошланади. Хомиладорликнинг бошидан 15-16 хафтагача – хомиланинг эрта тушиши, 16-20 хафтада – хомиланинг кечки тушиши, 22-37 хафтада – эрта ёки муддатдан олдин туғруқ, 37-42 хафтада – муддатли туғруқ, 42 хафтадан кейин – муддатида ўтган туғруқ дейилади. Туғруқ даврлари: Бачадон бўйнининг очилиши даври. Бошланиши – дард Тугаши – бачадон бўйнинг тўлиқ очилиши (10 см) Бачадон бўйнининг очилиш факторлари: Дард – бу бачадон мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши. Дард бачадон тубининг ўнг бурчагидан бошланиб, пастга ва чапга боради. Дарднинг хусусиятлари: Частота Кучи Давомийлиги Оғриқлилиги Дард 1-даврнинг бошида частотаси хар 15-20 мин. давомийлиги 15-20 сек. 2-даврнинг охирида частотаси хар 1,5-2 мин. давомийлиги 50-60 сек. Дард пайтида миометрийда 3 та жараён ўтади: Контракция – мушак толаларининг алоҳида қисқариши Ретракция – миометрийнинг пастки толалари юқорига тортилиши Контракция ва ретракция бачадон туби ва танасида бўлади. Дистракция – бу жараён истмусда бўлиб, истмус мушакларини тепага ва ёнга чўзилиши. Туғруқ пайтида истмус 20 смгача чўзилади ва бачадон пасткаи сегменти деб аталади. Хомила пуфаги – олдинги сув ва пардалар. У хомила боши 1-текисликка тушганда хосил бўлади. Бунда 2 та тақалиш камари хосил бўлади: Ички –бош ва пастки сегмент билан Ташқи – пастки сегмент ва чаноқ суяги билан Натижада сув иккига, олдинги ва орқага бўлинади. Нормада бачадон бўйни 6-7 см очилса, хомила пуфаги ёрилади. Бундан ташқари хомила пуфагининг эрта ва кечки ёрилиши бўлиши мумкин. Download 274.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling