Фанидан маърузалар тўплами
МАВЗУ: ХОМИЛАДОРЛАРНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
Download 175.75 Kb.
|
akusherlik
МАВЗУ: ХОМИЛАДОРЛАРНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ.
Паспорт қисми Шикоятлари Анамнез морби Анаменез вита Репродуктив анамнез Менструал цикл Жинсий хаёт Репродуктив функция (неча марта хомиладор бўлган, нечтасини туққан, нечтаси аборт) Ўтказилган гинекологик касалликлари Умумий кўрик Аъзолар тизими бўйича кўрик Мазкур хомиладорликнинг кечиш хусусияти (токсикоз, шамоллаш) Акушерлик теширувлари: Ташқи акушерлик текширувлари: Леапольд-Левицкий усулида қорин пальпацияси Чаноқ ўлчамларини ўлчаш Хомиланинг юрак уришиин эшитиш Хомиланинг массасини аниқлаш Ички акушерлик текширувлари: Қин орқали кўриш Қўшимча текшириш усуллари УЗИ ЭКГ Доплерография Хомиланинг биохимик хоссаси Амниоцентез Хорионбиопсия Кордоцентез Она қонида альфа фетопротеин миқдорини аниқлаш Она сийдигида эстриол экскрецияси TORCH инфекцияга текшириш Глюкозага толерантлик тести Леапольд-Левицкий усулида қорин пальпацияси. Аниқланади: Бачадон туби Хомиладорлик муддати Бачадон тубида хомиланинг қайси қисми турганлиги Аниқланади: Хомиланинг жойлашиши – хомила ўқи бачадон ўқи билан мос келса – хомила бўйлама, перпендикуляр бўлса кўндаланг жойлашган, бундан ташқари қийшиқ жойлашиш хам бор. Хомиланинг позицияси -хомиланинг орқаси бачадонинг чап деворига қараган бўлса – 1-позиция, ўнгга қараган бўлса – 2-позиция дейилади. Кўриниши – Агар хомила умуртқас бачадон олд деворига қаараган бўлса – олд кўриниш, орқага қараган бўлса орқа кўриниш дейилади. Аниқланади: Келиш қисмини аниқлаш. Бош билан келса – катта, думалоқ, қаттиқ, балотирование симптоми (эгилиш-ёзилиш) мусбат Думба билан келса – кичик, нотекис, юмшоқ, балотирование симптоми манфий. Аниқланади: Фақат туғруқ пайтида бажарилади, хомила боши қайси текисликка тушганини аниқлаш учун. Чаноқ ўлчамларини ўлчаш. Тазомер ёрдамида ўлчанади. 4 та ўлчам ўлчанади (3 та кўндаланг, 1 таси тўғри): Distantio spinorum – 2 томондан spina iliaca anterior superiorга қўйилади – 25-26 см. Distantio cristarum – crista iliaca – 28-29 см. Distantio trochanterica – trochanterica major – 30-31 см. Conyugata externa – аёл ёнбошлаб ётади, тазомер symphisis pubica нинг юқори қирраси ва орқада ромбсимон чуқурчанинг юқори қиррасига қўйилади – 20-21 см. Агар шу ўлчамдан 3 см ни айирсак, ички коньюгата келиб чиқади. Хомила юрак уришини эшитиш. Агар боши билан келиши бўлса – киндикдан пастда эшитилади. Агар думба билан келиши бўлса – киндикдан юқорида эшитилади. Агар кўндаланг келиши бўлса – киндик атрофида эшитилади. Позицияга қараб: 1-позицияда чап, 2-позицияда ўнг томонда эшитилади. Хомиланинг юрак уриши – 120-160 та/мин, ритмик, аниқ. Хомиланинг тахминий вазнини аниқлаш. Киндик атрофида қорин айланаси ўлчанади. Бачадон туби баландлиги ўлчанади (симфиздан бачадон тубигача) Олинган натижалар бир-бирига кўпайтирилади. Бу нимага керак? Йирик хомилани аниқлаш (4 кг) Гигант хомилани аниқлаш (5 кг) Кичик хомилани аниқлаш (хомила гипотрофияси) Хомила ваа туғилиш муддатини аниқлаш. Менструацияга қараб. Бунда охирги хайзнинг 1-кунига 7 кун қўшиб 3 ойни айирамиз. Хайзниг 1-куни + 7кун – 3 ой = туғиш муддати Хомиладорлик муддатини аниқлаш учун охирги хайзнинг биринчи кунига 7 кун қўшиб, календарга қараб шу кунгача санаб келинади. Хомила қимирлашига қараб. Биринчи туғувчи аёлларда хомила 20-хафтадан қимирлашни бошлайди. Қайта туғувчи аёлларда эса хомила 18-хафтадан қимирлашни бошлайди. УЗИ Аёллар маслаҳатхонаси. Бунда обменная картадан фойдаланилиб, унда аёлнинг қачан келганлиги, хомиладорликнинг муддатлари ва кечиши хақида ёзилган бўлади. Бачадон тубининг баландлигига қараб (бачадон тубини пайпаслаш орқали). 4 хафтада – товуқ тухуми ўлчамида (ичкарида пайпасланади) 8 хафтада – ғоз тухуми ўлчамида (ичкарида пайпасланади) 12 хафтада – янги туғилган чақалоқ rпастда 24 хафтада – киндик атрофида 28 хафтада – киндикдан икки бармоқ юқорида 32 хафтада – киндик ва ханжарсимон ўсиқ ўртасида (қорин айланаси 80-85 см) 36 хафтада – ханжарсимон ўсиқ сохасида 40 хафтада - киндик ва ханжарсимон ўсиқ ўртасида (қорин айланаси 95-100 см) Download 175.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling