Фанидан маърузалар тўплами


Download 175.75 Kb.
bet4/40
Sana25.12.2022
Hajmi175.75 Kb.
#1066141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
akusherlik

МАВЗУ: ФИЗИОЛОГИК ТУҒРУҚ.
Туғруқ – бу физиологик жараён бўлиб, хаёт қобилиятига эга бўлган хомиланинг бачадондан хайдалишидир. Туғруқ 22 хафтадан бошланади.

Хомиладорликнинг бошидан 15-16 хафтагача – хомиланинг эрта тушиши,


16-20 хафтада – хомиланинг кечки тушиши,
22-37 хафтада – эрта ёки муддатдан олдин туғруқ,
37-42 хафтада – муддатли туғруқ,
42 хафтадан кейин – муддатида ўтган туғруқ дейилади.

Туғруқ даврлари:



  1. Бачадон бўйнининг очилиши

  2. Хомиланинг хайдалиши

  3. Йўлдошнинг тушиши



  1. Бачадон бўйнининг очилиши даври.

Бошланиши – дард
Тугаши – бачадон бўйнинг тўлиқ очилиши (10 см)

Бачадон бўйнининг очилиш факторлари:



  1. Дард – бу бачадон мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши. Дард бачадон тубининг ўнг бурчагидан бошланиб, пастга ва чапга боради.

Дарднинг хусусиятлари:



  1. Частота

  2. Кучи

  3. Давомийлиги

  4. Оғриқлилиги

Дард 1-даврнинг бошида частотаси хар 15-20 мин.


давомийлиги 15-20 сек.
2-даврнинг охирида частотаси хар 1,5-2 мин.
давомийлиги 50-60 сек.

Дард пайтида миометрийда 3 та жараён ўтади:



  1. Контракция – мушак толаларининг алоҳида қисқариши

  2. Ретракция – миометрийнинг пастки толалари юқорига тортилиши

Контракция ва ретракция бачадон туби ва танасида бўлади.

  1. Дистракция – бу жараён истмусда бўлиб, истмус мушакларини тепага ва ёнга чўзилиши. Туғруқ пайтида истмус 20 смгача чўзилади ва бачадон пасткаи сегменти деб аталади.



  1. Хомила пуфаги – олдинги сув ва пардалар. У хомила боши 1-текисликка тушганда хосил бўлади. Бунда 2 та тақалиш камари хосил бўлади:

  1. Ички –бош ва пастки сегмент билан

  2. Ташқи – пастки сегмент ва чаноқ суяги билан

Натижада сув иккига, олдинги ва орқага бўлинади.
Нормада бачадон бўйни 6-7 см очилса, хомила пуфаги ёрилади. Бундан ташқари хомила пуфагининг эрта ва кечки ёрилиши бўлиши мумкин.


  1. Download 175.75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling