Фанидан Мустақил иш Мавзу


Геологик-разведка ишлари ва тадқиқот турлари


Download 143.87 Kb.
bet3/3
Sana22.04.2023
Hajmi143.87 Kb.
#1380782
1   2   3
Bog'liq
НЕФТ ВА ГАЗ УЧУН КИДИРУВ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИНИНГ БОСКИЧЛАРИ

Геологик-разведка ишлари ва тадқиқот турлари
Нефтгаз тўпламларини излаш ва разведкаси геологик, геофизик, геокимёвий, гидрогеологии ва бошқа изланишлар катори таянч, параметрик, излов ва қидирув, структуравий қудукдарни бурғилаш йўли билан ва шунингдек, тематик ва илмий-тадқиқот ишларининг натижасини кенг қўллаган ҳолда олиб борилади. Нефтгаз излаш ва рарзведкасининг ҳар бир босқич ва погоналарида геологик-қидирув ишлар, шу погонанинг муайян масалалари ва ўрганилаётган ҳудуд ёки шу худуддаги маълум геологик тузилманинг хосса ва хусусиятларини аниклаш максадида ва шу мақсадцан келиб чиққан ҳолда, геология-қидирув ишларининг оқилона мажмуасининг аниқ турлари қўлланилади.
Р е г и о н а л б о с қ и ч . Маҳсулдор қатламни аниқлашга қаратилган геологик-кидирув ишлари геологиктузилмали хариталаш, тузилмали-геоморфологих излаш ва аэрокосмик тасвирлардан иборат булган геологик тасвир (съёмка)дан бошланади. Санаб ўтилган иш турлари регионал босқич қатори излов босқичида ҳам қўлланилади, улар кичик масштабдан тортиб (1:1000000, 1:500000) йирик масштабли тасвирларда (1:500000, 1:25000 ва ундан юқори) бажарилади. И з л о в б о с қ и ч и у ч поюнадан иборат бўлади: нефтгазга истиқболли тузилмаларни аникдаш, аникдангаи тузилмаларни излов қудуғи учун тайёрлаш ва тайёрланган г:узилмада излов қудуғини бургилаш. Нефтгазга истиқболли бўлган тузилмалар турли геофизик (электроразведка, гравиразведка, магниторазведка, сейсморазведка) усуллари, ҳамда космоаэрофототасвирлар ёрдамида аникданади. Аникланган тузилмаларнинг энг истиқболлигида сейсморазведка усулида ўтказиладиган сейсмик профилларнинг сони кўпайтирилади. Сейсмик профилларни истиқболли майдон бўйлаб зичлаштириш ўрганилаётган тузилмани мукаммал геологик тафсилотларини аникдаш имконини беради. Маҳсулдор қатламлар ер сатҳидан унча чуқур (5ўлмаган қатламларга мувозий шак.ща тузилган бўлса, (5ундай тузилмаларда структурали бургилаш ишлари утказилади. Сейсморазведка профиллари жойлашувини қуюкдаштириш ва структурали бургилаш ишлари натижасида турли гсологик-қидирув усуллари ёрдамида аникланган тузилмалар излов қудуғини бургилаш учун тайёрланади. Тайёрланган тузилмада нефтгазнинг ресурси С3 тоифа бўйича ҳисобланиб излов қудугини бургилаш учун топширилади. Излов қудуғини бургилаш нефтгаз излов босқичининг сўнгги учинчи погонаси ва геологик разведка ишларининг излов боскичи якуни. Излаш ишлари геология-геофизика усуллари ёрдамида якка структуралар ёки тутқичлар ҳамда «уюм» туридаги аномалиялар аникланган, чуқур излов бургилашига тайсрланган истикболли майдонларда олиб борилади. Янги уюмларни излаш саноат микёсида нефтгазлилиги исботланган майдонларда ёки ишлаб чикариладиган конларда бажарилади. Кон ва уюмларни излаш боскичида бажариладиган ишларнинг асосий вазифасига қуйидагилар киради: геологик кесимда нефтгазли в а нефтгазга истикболли мажмуаларни, коллекторларни, қоплама жинсларни ажратиш, уларнинг хусусиятларини аникдаш; нефтгазга туйинган қатламлар ва горизонтларни синаш, нефт ва газларни саноат миқёсидаги окимини олиш флюиддар хусусиятини тадқиқ қилиш ва катламларнинг сизиш-сиғимъ параметрларини ўлчаш, очиқ уюмлардаги нефтгазнинг С, ва С2 тоифада ҳисоблангач заҳираларини баҳолаш; муфассал геофизик ва баҳоловчи бурғ қудуклари қазиш ишлари бажариладиган объектларни танлаш ва ҳ.к. Қайд қилинган ишлар излаш қудукдаринд бур гил аб ҳал қилинади, уларда геология-геофизика в а кон геологияси усуллари ёрдамида тадкиқотлар бажарилади. Кон ва уюмларни излаш босқичи нефт ва газнинг дастлабки саноат миқёсидаги окимини олиш билан якунланади, яъни объектнинг истиқболлиги асосланади. Майдон геологик тузилишининг мураккаблиги изловбургилаш маълумотлари асосида исботланса, бургу кудуги кавланадиган қулай жойларни танлаш учун қўшимча геологик-геофизик ишлар (сейсморазведка, структурали бургилаш ва ш.к.) бажарилади. Излаш ишлари тугагандан сўнг яхши натижалар олинса, келажакда бажариладиган разведка ишлари лойиҳаси тузил ад и, олинган натижалар салбий бўлса, объектнинг истиқболсизлиги асосланиб ҳисобот ёзилади.
Р а з в е д к а б о с к и ч и . Кон (уюм)ларни разведка килиш - нефт ва газлар учун бажариладиган геологик-разведка ишларининг якуний боскичи. Кон (уюм)ларни разведка қилишнинг асосий вазифаси кон (уюм)лар заҳирасини С,, кисман С 2 тоифаларда ҳисоблаб ишлаб чиқаришга тайёрлашдан иборат. Разведка ишлари заҳиралари С,+С2 ва бошка тоифада ҳисобланган ва геологик-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича саноат миқёсида ижобий баҳоланган нефт ва газ конларида олиб борилади. Қазиладиган кудукдаднинг асосий вазифасига қуйидагилар киради: С, ва кисман С2 тоифадага заҳираларни ҳисоблаш учун зарур бўлган параметрларни бахолаш, конни ишлаб чикариига тайёрлаш, лойиҳалаш, геологик-саноат кўрсаткичларчни объект (Горизонт)лар бўйича майдоний ўзгаргшини аййклаш, конни ишлаб чикаришга тайёрлашнинг самарали системасини танлаш учун дастлабки маълумотларни тўплаш ва бошқалар.
Разведка ишлари мажмуаси қуйидагилардан иборат:
а) разведка кудукларини бургилаш ва синаш;
б) самарадор қудукларни тажриба ёки саноат тажрибаси бўйича ишлаб чиқаришга тайёрлаш;
в) бургилаш жараёнида конгеофизикаси усулида кудукдарни тадкик килиш, синаш ва саноат тажрибаси бўйича ишлаб чикаришга тайёрлаш;
г) аввал тўпланган геологик-геофизик маълумотларни кудуклардан олинган кейинги маълумотлар асосида кайта талкин килиш ва зарур бўлганда майдонда ва кудукларда муфассал геологик-геофизик ишлар бажариш (самарадор ётқизиклар структурасини, конларнинг нефтгазлилик чегарасини, геологик тузилишини ва бошка хусусиятларини кайта тахлил килиш).
Кон (уюм)ларни разведка килиш натижаларига асосланиб нефт, газ конденсати ва ёнувчи газларнинг бошлангич баланс ва олинадиган С, ва С2 гоифадаги заҳиралари ҳамда улар билан бирга учрайдиган йўлдош компонентлар микдори ҳисобланади; конларнинг фойдаланишга топ шириладиган асосий объектлари ва уларни ишлатишнинг самарали усуллари тўғрисида хулоса ёзилади, конни ишлатишга тайёрлаш лойиҳасини (ёки технологик схемаси) тузиш учун зарур бўлган геологикгеофизик маълумотлар тартибга туширилади. Нефт ва газнинг аникланган захираларини В ва А тоифага ўтказиш уларнинг геологик-кон тавсифларини ва саноат микёсига молик уюмларнинг ишлатиш шароитларини аниклаш билан бир вактда амалга оширилади. Излов ва разведка кудукларини қазиш учун махсус лойиҳалар ишлаб чикилади ва бу лойиҳалар асосий ҳужжат ҳисэбланади.
Бундай лойиҳалар куйидагиларни акс эттириши керак:
- излов кудугининг жойлашиши ёки разведка бургу кудукларини жойлаштириш системасини, уларни лойихавий чукурликлари ва конструкциялари, бургилаш усуллари ва тартибини;
- кернларни олиш ораликлари ва маҳсулдор катламларни окимга синашни;
- бурғилаш жараёнида нефтгазли горизонтларни очиш ва синаш тартибини;
- бург қудукдарини гидродинамик ва геофизик тадқиқотлари, кернларни ва қатлам флюидларини лаборатория тадқиқотлари мажмуасини;
- кудукдарни бургилащда, синашда ва синов ишлатишда ер остини ва атроф муҳитни химоя қилиш тадбирларини;
- бургилаш жараёни учун майдонни жиҳозлаш ҳажмлари ва мудцатлари (келиш йўллари, сув билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш омборлари ва бошқа) ни;
- бажариладиган ишларнинг тахминий нархи ва кутилаётган самарадорлигини.
Нефтгазли ва газнефтли уюмлар учун разведка бург кудукларини жойлаштириш системаси ва улар орасидаги масофалар ушбу конларни нефтли ва газли кисмларини аҳамиятлилигини ҳисобга олиб асосланади. Нефтгазлилиги аникланган майдонлардаги бургу кудукдарининг конструкциялари .нефтгаз олувчи корхоналар билан келишиб асосланади.
Ҳар бир саноат микёсида аҳамиятга эга булган нефт кони учун куйидагилар ўрнатилиши шарт:
- литологик-стратиграфик кесим, кесимдаги нефтгазли маҳсулдор катламларни ва ноўтказувчан катламларнинг ҳолати, кесим ва майдон бўйлаб кондаги маҳсулдор катламларни асосий қонуниятлари ва литологик ўзгарувчанлиги;
- уюмларнинг турли кисмларида газ-нефт-сув туташ юзаларининг гипсометрик ҳолати, уюмларни шакли ва ўлчамлари;
- маҳсулдор катламларнинг умумий. самарадор ва нефтгазга тўйинган қалинлиги, уларни не-фтгазли чегара орасида ўзгариши;
- маҳсулдор қатламлар жинсларининг тури, минерологик ва донадорлик таркиби, говаклиги, дарзлилиги (коваклиги), ўтказувчанлиги, карбонатлилиги ва гиллилиги;
- қопқок-жинсларнинг хусусиятлари (моддий таркиби, говаклиги, ўтказувчанлиги ва бошқалар);
- коллектор-жинсларнинг нефт ва газга бошланги тўйинганлик катталиклари, уларни маҳсулдор қатламла майдони ва кесими буйича ўзгариш хусусияти;
- ҳамма маҳсулдор катламларнинг бошлангич катлам босими ва температураси;
- уюмларнинг гидрогеологик шароитлари;
- стандарт шароитгача туташ юзали ва дифференциал газсизлантириш асосидаги катлам нефтини физиккимёвий хоссалари (нефтни газ билан тўйиниш босими газ микдори, зичлиги, қовушкокдиги, ҳажм коэффициенти, сикилувчанлик коэффициенти, киришиш коэффициенти);
- стандарт шароитгача газсишлаштирилган нефтни физик-кимёвий хоссалари (зичлиги, кинематик ковушқокдиги, моляр массаси, қайнашнинг бошланиш температураси, котишнинг бошланиш температураси, нефтнинг парафин билан тўйиниш температураси, парафинлар, с.сфальтенлар, селикагел смолаларни ва олтингугуртнинг фоиз микдорлари, фракцион ва компонент таркиблари);
- катлам сувларининг физик-кимёвий хоссалари (зичлиги, ковушкокдиги, ионли таркиби ва бошкалар);
- бург кудуғи туби босимига боглик нефт, газ ва сув дебити, кудукдарнинг самарадорлик коэффициенти;
- маҳсулдор катламлар коллектор-жинсларининг ҳўлланувчанлиги (гидрофиллиги, гидрофоблиги), боглик сув билан тўйинганлик киймати, нефтни сув ва газ билан сик,иб чиқаришдаги колдиқ нефтга тўйинганлиги, уларга мос нефтни, сувни ва газни нисбий фазавий ўтказувчанлик кийматлари;
- маҳсулдор катламларнинг коллектор-жинсларини сувга тўйинганлиги билан нисбий фазавий ўтказувчанликларни ва капилляр босимни богликдиклари;
- жинсларни ва уларни тўйинтирувчи суюкдикларни иссиклик ўтказиш, солиштирма иссикдик қаршилиги,солиштирма иссикдик сигими коэффициентларининг ўрта кийматлари;
- нефтни, нефтдаги ва табиий газни, конденсатни ва йўлдош кимматбаҳо компонентларни заҳиралари.
Излов-разведка ишлари жараёнининг мақсади локал нефтгаз тўпламлари (конлар, уюмлар) ни шаклланиш жойларини башоратлашдан тортиб, уларни излаб топиб қамда муфассал разведка асосида барча кўрсаткичларини аниклаб саноат миқёсида ишлатишга тайёрлашдан иборатдир.


Хулоса
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефть ва газлилиги аниқданган 5 регионда (Бухоро—Хива, Устюрт, Сурхон-дарё, Ҳисор жан.-ғарби ва Фарғона) нефть ва газни қидириш бўйича регионал ишлар олиб борилмоқда. Натижада 450 дан ортиқ суюқ ва газсимон углеводород йиғилмалари аниқланган бўлиб, улар 155 конда мужассамлашган.Ҳозиргача маълум бўлган конларда углеводород захираси миқдори бўйича Конлардан нефть чиқариш. биринчи ўринда (74,3%) кичик, иккинчи ўринда ўрта (14,4%), учинчи ўринда йирик (10%) ва тўртинчи ўринда (1,3%) уникал конлар туради. Углеводород конларининг 66% Бухоро—Хива, 17,5% Фарғона, 7% Сурхондарё, 5,7% Ҳисор жан-ғарби ва 3,2% Устюрт регионларида жойлашган. Маҳсулдорликнинг стратиграфик диапазони палеозойдан (Устюрт региони) неоген (Фаргона региони) ётқизиқлари оралиғини қамраб олган. Фарғона регионида қидирув ишлари жадал олиб борилди. Дастлабки кон (Чи-мён) 1900 й. да очилган. 1980-й. ларнинг бошигача Фарғона региони нефть қазиб олиш, захираларни ошириш суръати бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринда эди. Фарғонадаги нефть конларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ўзбекистонлик олимлардан О. М. Акрамхўжаев, П. К. Азимов, О. С. Вялов, М. С. Сайдалиева, А. Ҳ. Ҳожи-матов ва б. салмоқли ҳисса қўшдилар. 1985 й. дан бошлаб суюқ углеводородларни чиқариб олиш бўйича Бухоро—Хива региони Фаргона регионидан ўзиб, Ўзбекистонда етакчи ўринни эгаллади. Бу регионда нефть, газ ва конденсат захираларини оширишда Нефть конлари. Алимухамедов, Т. Л. Бо-божонов, А. В. Вахрбов, А. Г. Иброхимов. В. А. Кулагин ва б. бир қанча олим ва и. ч. мутахассисларининг ҳиссаси бор. Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга бўлган 86 та нефть кони очилган, улардан 36 таси нефть конлари, 24 таси нефть-газ ва газ-нефть конлари ва 26 таси нефтьгазконденсат конлари тои-фасига киритилган ва ҳоз. нефть 63 кондан чиқариб олинмоқда. Ўзбекистонда нефть қазиб олиш узок, йиллик соҳа бўлишига қарамасдан шўролар режими даврида ўз эҳтиёжини қоплай олмаганлиги сабабли ҳар йили 6,0 млн. т нефть четдан олиб ке-линар эди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нефть қазиб олиш суръати динамик тарзда ўсиб бормоқда (1999 й. да 8,2 млн. т) ва суюқ ёқилғига бўлган эҳтиёж тўла қопланмоқда.


Фойдаланилган адабиётлар

1. А.А.Абидов, О.Ғ.Хайитов, И.Х.Холисматов- Нефт Ва Газ Геологияси


2.Интернет сайтлари – https://uz.wikipedia.org
3. Интернет сайтлари – https://qomus.info/encyclopedia/cat-n/neft-konlari-uz/
Download 143.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling