1950 йиллар охири ва 1970 йиллар бошлари
| Назарий ва амалий тадқиқотлар, дастлабки йирик лойиҳалар, дастлабки тажрибалар ва улар натижаларининг ўрганилиши, умумлаштирилиши, назарий ва амалий хулосалар тўпланилиши
| Давлатлар ташаббуслари даври
1970 йиллар бошлари -
1980 йиллар бошлари
| Давлатлар тарафидан қўллаб-қувватланган йирик лойихаларнинг амалга оширилиши, ГАТ лар соҳасидаги давлвт институтларининг шакллантирилиши, алоҳида тадқиқотчилар ва улар гуруҳлари аҳамиятининг пасайиши
| Тадбиркорлик ривожланиш даври
1980 йилларнинг бошлари ва хозирги давр
| Турли дастурий воситалар бозорининг ривожланиши, стол ГАТ ларининг кенг қўлланилиши, уларнинг қўлланиш соҳаларининг кенгайиши, тармоқ иловаларининг пайдо бўлиши, профессионал бўлмаган фойдаланувчилар сонининг ортиши, геомаълумотлар корпоратив ва тақсимланган базаларининг вужудга келиши
|
Фойдаланувчилик даври
1980 йилларнинг охири ва хозирги давр
| Геоахборот технологиялари хизматлари ишлаб чиқарувчилари орасидаги рақобатнинг кучайиши, дастурий воситаларнинг очиқлиги ва хаммабоплилиги, фойдаланувчилар клублари, телеконференциялари, худудий тарқоқ , лекин ягона тематика бўйича боғланган фойдаланучилар нинг пайдо бўлиши,умумжахон геоахборот инфратузилмаси шаклланишининг бошланиши |
Дастлабки лавр компьютер технологияларининг муваффақиятли қўлланилишлари асосида ривожланди. 1950 –йиллар охирларида электрон ҳисоблаш машиналарининг(ЭҲМ), плоттерлар, график дисплейлар ва бошқа периферик қурилмаларнинг пайдо бўлиши, ахборотларни дисплейларда ва плоттерлар ёрдамида график тасвирлаш , маълумотларни фазовий таҳлил қилиш, маълумотлар базаларини шакллантириш ва бошқариш дастурий воситаларининг яратилиши ГАТ ларнинг дастлабки ривожланишида муҳим рол ўйнади. Бу даврга АҚШ, Англия, Канада, Швеция каби давлатларда география соҳасидаги сонли усулларни қўллаш ва фазовий боғланишларни тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган назарий тадқиқотлар катта таъсир ўтказди (У.Гаррисон (William Garrison), Т.Хагерстранд (Torsten Hagerstrand), Г.Маккарти (Harold McCarty), Я.Макхарг (Ian McHarg) тадқиқотлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |