Фанидан Мустақил иш Мавзу


Геоахборот тизимлари классификацияси


Download 0.53 Mb.
bet6/9
Sana22.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1380993
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
гат

Геоахборот тизимлари классификацияси
Хозирда мавжуд ГАТ технологиялари турли нуқтаи назардан классификацияланади:

  • фазовий қамраб олиш нуқтаи назаридан;

  • объектлар ва ахборот моделлаштириш предмет соҳаси бўйича;

  • муаммоли йўналтирилганлиги нуқтаи назаридан;

  • функционал имкониятлари бўйича;

  • бошқарув даражаси бўйича ;

  • қўлланиш соҳаси бўйича.

Фазовий қамраб олиш нуқтаи назаридан ГАТ лар глобал ёки планетар , субконтинентал, миллий ёки давлат миқёсидаги, регионал, субрегионал ва локал(махаллий) ва х.к. турларга бўлинади.
ГАТ технологиялари асосида нафақат қуруқликдаги объектлар ва жараёнлар, балки денгизлар, океанлар ва ички кўллар акваториясидаги объектлар ва жараёнларни хам моделлаштириш мумкин.Мисол тариқасида М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети томонидан ишлаб чиқилган Қора денгиз ГАТ модели[ГИС «Чер­ное море», 1999] ни келтириш мумкин. ГАТ технологиялари воситалари денгиз навигациясида кенг қўлланилади.
ГАТ маълумотлари таркиби ва тузилмаси(структураси) ахборот моделлаштириш объектлари орқали аниқланади. Улар қаторига, мавжуд борлиқ объектлари(ўрмонлар, ерлар, сув ресурслари, ахоли, хўжаликлар), жараёнлар(сув тошқинлари, атроф муҳитнинг ифлосланиши, миграцион жараёнлар), хамда моддий бўлмаган объектлар ёки ғоялар(лойиҳалар) киради.
ГАТ лар объектлар ва ахборот моделлаштириш предмет соҳаси бўйича фарқланади. Предмет соҳаси бўйича йўналтирилган ГАТлар сирасига табиатни сақлаш ГАТ,ер ахборот тизимлари, шахар ёки муниципиал ГАТлари, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф қилиш ва уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик мақсадлари учун ГАТлари ва х.к. Шунингдек хозирда ГАТ технологиялари кенг қўлланилаётган соҳалар сифатида телекоммуникация тизимларини режалаштириш, лойиҳалаштириш, инвентаризация қилиш, қишлоқ хўжалиги, инженерлик коммуникациялари, медицина каби соҳаларни айтиб ўтиш жоиздир.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling