Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet24/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:
1. Таваккалчиликни иктисодий баҳолаш ва уни сугўрталаш бўлимини мохиятини очиб беринг.
2.Молиявий режа бизнес режанни тўзишда кандай ахамиятга эга ?
3.Зарарсизлик нуқтаси қандай аниқланади?
4. Махсулот ракобатбардошлигини белгилашда кандай вазифалар хал килиниши мумкин.
5. Бозорни сегментлаш деганда нимани тушунасиз?
6.Пул сиёсатини тавсифлашда нималарга эьтибор бериш керак?
8.Мавзу: Тадбиркорлик тузилмаларининг ташкилий тузилиши ва кадрларни ўқитиш
Ажратилган вақт -2 соат
Асосий саволлар:

  1. Кичик бизнес корхоналари бошқарувининг ташкилий тузилмалари.

  2. Корхона бошқарувининг ташкилий тўзилмасида бўлинмаларнинг ўрни ва аҳамияти, ташкилий тузилмаларнинг турлари.

  3. Кадрларни танлаш ва ўқитиш.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: менежмент, корхонанинг ташкилий тўзилмаси, кадрлар тўзилмаси, горизонтал ва вертикал бўғинлар, стратификация.
Мавзуга оид муаммолар:
1.Кичик бизнес фаолиятини бошқаришда жаҳон амалиётида тан олинган ва энг самаралиси ҳисобланган икки поғонали усулидан кенг фойдаланилади.Бу фикрни сиз қандай изоқлайсиз?
2.Корхонани бошқаришнинг мақсадга мувофиқ структурасини вужудга келтириш тадбиркор ҳал этиши керак бўлган муҳим вазифалардан биридир. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?
3.Ҳозирги замон корхоналари фаолиятидаги кўпгина муаммоларни ҳал этиш горизонтал бўйича келишиб олиш ва мувофиқлаштиришни талаб этади.бунга сизнинг фикрингиз қандай?
1-савол бўйича дарс максади: Талабаларда кичик бизнес корхоналари бошқарувининг ташкилий тўзилмалари тўгрисида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Кичик бизнес бошқарувининг ташкилий тузилмаларини тавсифлай олади.
1.2. Ташкилий тузилмани тўғри ташкил этиш йулларини кўрсата олади.
1-савол баёни: Корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси-бу, бўлимлар, ишловчилар ўртасидаги махсус ишлаб чикилган алоқалар ва муносабатларнинг яхлит тизимини ўз ичига олади ва унинг доирасида ишловчи одамлар олдига куйилган максадга энг самарали йул билан эришиш вазифасини бажаради.
Корхона тузилмасида куйидаги элементлар ажратиб курсатилади: раҳбарлик ва алоқа(горизонтал ва вертикал), бугинлар(бўлимлар), даражалар(босқичлар).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling