Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet26/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Идентив ўқув мақсадлари:
Корхона бошқарувининг ташкилий тузилмасида бўлинмаларнинг аҳамиятини очиб бера олади.
Ташкилий тузилмани турларини фарқлай олади.
2-савол баёни: Корхона ичида бўлинмаларнинг тақсимлаш қоидаларига асосланиш керак. Жумладан, тенг гурухларга бўлиш қоидаси ходимдлар малака тайёргарлигига эга бўлиб, куйилган максадга эришиш учун яна муаян микдордаги одамлар зарур бўлган холларда кулланади.
Фунционал белги бўйича бўлиш қоидаси эса, ишлаб чиқариш бўйича цехлар, маркетинг, кадрлар, молия, ва хакозолар бўлимларни ташкил этишнинг энг оммалашган усулидир. Улар сони ташкилот эхтиёжларига боглик бўлади.
Худудий белги бўйича бўлиш қоидаси корхона ўз фаолиятини турли туманлар худудида амалга оширганда купрок кулланади. Мазкур худудда корхонанинг барча турдаги операцияларининг бажарилишини, жумладан, сотиш бўйича ишларни минтакавий бажарувчига топширилиши мумкин.
Ишлаб чиқарилаётган махсулот асосида тақсимлаш қоидаси харидор хал килувчи омил бўлган тармокларда унинг манфаатлари ташкилий тўзилмага кучли таъсир курсатади. Шунинг учун, истеъмолчилар манфаати юқори куйилган корхоналарда ушбу усул кулланади.
Йирик корхоналарда юқорида курсатилган қоидаларнинг айримларида ёки хаммасидан фойдаланилади. Санаб ўтилган омилларнинг хаммасига ёки биронтасига муҳим ахамият берилишига тегишли усулни танлашга асос бўлади.
Бўлинмаларнинг бошқарув тўзилмаларини шакллантиришда куйидагиларни хисобга олиш зарур:
Стратификацияни, яъни, агар тадбиркор ўз ишини эндигина бошлаган бўлса, бошқарувнинг кандай даражасини куллаш максадга мувофик бўлишини аниқлаш. Бунда бир ёки, одатда, икки буйсуниш даражаси мавжуд бўлади. Лекин, иш кенгайиб бориши билан, бошқарув даражалари сони ошиб боради. Маълумки, йирик корхоналарда бошқарув зинапояси 12 тадан 20 тагача босқичдан иборат бўлади.
Расмийлаштиришни, яъни, ташкилотдаги раҳбарлик услубини ва фаолият жараёнида одамлар орасидаги муносабатлар хусусиятини билиш. Агар бу муносабатлар куплаб қоидалар ва йурикномалар билан тартибга солинса, ташкилот расмий ташкилот сифатида каралади. қоидалар канчалик куп бўлса, раҳбарлик усули канчалик бюрократик бўлса, корхона тўзилмаси шунчалик расмий ва тармокли бўлади.
Марказлаштириш ёки марказлаштирмасликни яъни, олий раҳбарлик хал қилиши керак бўлган масалалар руйхати карорларни кабўл қилиши ва карорларни етказиш иерархиясини билиш.
Ташкилий тўзилманинг мураккабликни даражасини билиш. Корхонадаги бўлимларнинг тури, микдори ва ўзаро хамкорлиги, раҳбар ходимлар, ишчи-хизматчилар сонига ва бошкалар бошқарувнинг мураккаблик даражасини белгилаб беради. Корхонанинг самарали ишлаши учун ходимларнинг вазифалари ва ваколатлари, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатлари тартиби белгиланади. Вазифалар ва ваколатларни белгилаш ва уларни ташкилот доирасида оммалаштиришнинг учта усули мавжуд: ташкилий схемалар, жадваллар тўзиш; кулланма ёки йурикномалар ишлаб чикиш; вазифаларни тақсимлаш.
Корхонанинг раҳбари ва хар бир ходими ўз вазифаларини,бошка ходимлар билан хамкорлик қилиш тартибини билиш керак.
Ваколатлар, ҳуқуқлар, вазифалар ва жавобгарлик нуктаи назаридан кичик бизнес корхоналари бошқарув тўзилмалрининг куйидаги ташкилий турлари мавжуд:

  • Чизикли;

  • Чизикли-функционал;

  • Лойихаланадиган ва матрицали;

  • Венчур ва фирма ички инновацияли.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling