Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet28/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:
1. Кадрлар сиёсати нима?
2. Ишчиларни танлаш ва ишга жойлаштиришда нималарга эътибор бериш керак ?
3. Кадрлар бўлимининг вазифалари кандай?
4. Фирма самарали ишлаши учун кандай омилларга эьтибор бериши керак?
5. Бошқарув кадрлари деганда нимани тушунасиз?
6. Ишчи-хизматчиларни укитиш усуллари ва қоидаларини айтиб беринг.


9.Мавзу: Тадбиркорлар ахлокий қоидалари
Ажратилган вақт -2 соат
Асосий саволлар:

  1. Бизнеснинг ахлокий меъёрлари.

  2. Шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатлар.

  3. Хизмат юзасидан ва мижозлар билан муносабатлар.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Тадбиркорлик этикаси, бизнеснинг ахлокий меъёрлари,бизнесмен кодекси, интеллектуал иродавий сифатлар, шериклар билан муносабатлар, мижозлар билан муносабатлар.
Мавзуга оид муаммолар:

  1. Бизнес этикаси меъёрлари мамлакатдаги ишчанлик руҳи ва унинг хусусиятларини белгилайди.Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай?

  2. Ходимлар норозилиги юксак талабчанлик ва ишлаб чиқаришнинг баъзи жиҳатларини яхшилаш, бу билан меҳнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга ҳам эга бўлиши мумкин. Бу қарашга сизнинг муносабатингиз қандай?

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркор раҳбар фаолиятининг мазмуни- унинг бошқариш санъатини нечоғлик эгаллагани билан изоҳланади.Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

1-савол бўйича дарс максади : Талабаларда бизнеснинг ахлокий меъёрлари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Бизнесни ахлокий меъёрларини изоҳлай олади.
Тадбиркорнинг шахсий хусусиятларини очиб бера олади.
1-савол баёни: Тадбиркорлик этикаси – бу ишбилармонлик тўзилмалари ва давлат, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи, мижоз ва сотувчи, ишбилармонлар, ракобатчилар хамда корхона ичидаги ишловчилар орасидаги маънавийлик меъерлари тизимидир.
Бизнес этикаси мамлакатдаги ишчанлик рухи ва унинг хусусиятларини белгилайди.
Этика тушунчаси иккита жихатни ўз ичига олади:

  • этика бу маълум жамият кишилар гурухи касб-корлари учун кулланадиган рухий ва ахлокий меъерлар тизимидир;

  • этикавий меъерлар ҳуқуқ билан, яъни давлат томонидан белгиланган еки санкцияланган умуммажбурий ўзини тўтиш қоидалари ва меъерлари мажмуаси билан богликдир.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling