Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-савол бўйича дарс мақсади
- 3-савол баёни
Муҳокама учун саволлар:
1. Шериклар билан муносабатнинг бизнесга таъсирини тушунтириб беринг. 2. Тадбиркориниг шериклари билан алоқани яхшилаш омиллларини санаб беринг. 3. Шериклар танлашда кандай хусуиятиларга таяниш лозим? 4. Шериклар билан хамкорлик фирмага кандай фойда келтириши мумкин. 5. Шериклар билан муносабатда кандай принцип билан иш курган маъкул? 3-савол бўйича дарс мақсади : Талабаларда хизмат юзасидан ва мижозлар билан муносабатлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Идентив ўқув мақсадлари: 1. Хизмат юзасидан муносабатларни аниқлай олади. 2. Мижозлар билан муносабатларни кўрсатиб бера олади . 3-савол баёни: Бизнес ютуги нафакат фирма ишини иктисодий кўрсаткичларга, балки сезиларли даражада тадбиркорнинг ўз хизматчилари билан муносабати накадар тугри курилганлигига боглик. Юқори натижага эришаётган ишбилармонлар ўз ишида инсон омилига катта эътибор берадилар, яъни ўз хизматчилари билан муносабатларини ўзаро хурмат, хакгуйлик, тартиб асосида курадилар. Тадбиркор ва ишчиларнинг муносабатлари асосий иш битимида белгиланади. Кичик бизнесда мижозлар билан муносабатга муҳим ахамият бериш керак. Кишлок хўжалик махсулотларининг, яримтайёр махсулотларнинг ва тайёр махсулотларнинг куп турларини ўзок муддат саклаш мумкин эмас. Шунинг учун тадбиркор тизимининг хар бир ишчиси ўзинин ишлаб чиқараётган махсулотини сотувчига дахлдорлигини хис қилиши керак. Мижоз ким бўлишидан катъий назар аввало тадбиркор олдига ўз муаммолари билан мурожаат килаётган инсон эканлигини эсда тўтиш лозимдир. Тадбиркорнинг вазифаси мижозни ўз кулига олиб уни ушлаб колмок. Хар бир тадбиркор шу максадда ўз ишини мижозга багишламоги керак. Мижозлар истисно бўлиши мумкин эмас. Агар хисоб-китоб бўлимидаги купол, когозбоз котиба фирманинг раҳбари томонидан тартибга чакирилмаса, у холда, сотиш хизматини ва реклама компаниясини ташкил қилишга катта пул сарфлаши бир тийин бўлиб колади. Шунинг учун хар бир ходимнинг хуш муомала, эътиборли, ишончли ва тартибли, халол бўлиши учун тарбиялаш керак. Тадбиркор билан истеъмолчининг бундай тавсифидаги муносабатлари бу муносабатларда истеъмолчининг устиворлигини таъминлайди. Бу ходиса консьюмеризм («истеъмолчи» сўзидан) деб аталади. Бу термин хукумат ва тадбиркорлар истеъмолчиларини товарларнинг сифати ва уларнинг ўзига хос таърифи билан таништириб бориш кераклигини билдиради. Тадбиркорлар манфаатини шулар химоя қилиши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling