Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet34/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:
1. Инвестиция нима ?
2. Венчур капиталига таъриф беринг.
3. Дисконлаштириш деганда нимани тушунасиз?
4. Тижорат кредитини тавсифлаб беринг.
5. Банк кредитини тушунтириб беринг.


3-савол бўйича дарс максади: Талабаларда кичик бизнесни кредит билан таъминлаш шакллари хакида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. Кичик бизнеснинг кредит билан таъминлаш шаклларини фарқлай олади.
2. Кредит турларини тавсифлай олади.
3-савол баёни:Кичик бизнесни ишбилармонлик таркибларини билан таъминлаш – бўларга молиявий пул ёки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун беришдир. Кредит билан таъминллашнинг куйидаги турлари мавжуд:

  • хўжалик юритувчи субъектларига пул ссудалари ёки товарни капитал урнида тугридан-тугри бериш шакли;

  • хисоб-китоб турларидан бири сифатида кредит билан таъминлаш.

Қуйидаги кредитлар ишлатилади: тижорат, банк, давлат, истеъмолчи, халкаро. Уларнинг хаммаси кредит берилиши муддатига караб киска муддатли, ўрта муддатли, ва ўзок муддатли бўлиши мумкин.
Тижорат кредити-товар шаклида (берилувчи) сотувчилар томонидан харидорларга берилувчи кредит бўлиб сотилган товарни кийматини оркарок суришдан иборатдир. Тижорат кредитига бўлган зарурат капитални ишлатиш ва муомала вактининг бир-бирига тугри келмаслиги натижасида келиб чикади. Бу ерда товарни кредитга сотиш ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигига ёрдамлашади, капитални айланишини тезлашишини ва фойдани купайишини таъминлайди. Ушбу шаклдаги кредит одатда киска муддатли бўлади.
Банк кредити ишбилармон ва корхоналарга пул ссудаси куринишида берилади.
Банк ссудаси – бу корхона, ташкилотларни, алохида фукароларнинг буш вактинча воситалари, пул маблаглари бўлиб, банк томонидан шартнома асосида уларнинг розилиги билан жалб килинади ва ссуда фонди ташкил килинади. Кредит олиш учун кредит олувчи ва заёмчи томонидан кредит шартномаси тўзилади, у ўз ичига куйидагиларни олади: кредит тури, берилиш тартиби ва муддати, кредит бериш шарти, фоиз туловининг микдори, хар иккала томон жавобгарлиги, кредиторлар ва дебиторлар тугрисидаги маълумотлар.
Кичик бизнес тараққиёти учун давлат кредити давлат бюджетидан, энг муҳими, замонавий ишбилармонлик лойихаларини амалга ошириш бўйича тасдикланган дастурлар асосида берилади.
Истеъмолчи кредити – бу кредит шаклида карз олувчи сифатида юридик шахс, карз берувчи сифатида кредит идораси, корхона ва ташкилот чикиши мумкин. Бу кредит шакли халкни истеъмол талабини кондириш сифатида хизмат килади ёки товар шаклида бўлиши мумкин.
Халкаро кредит – бу халкаро иктисодий муносабатлар соҳаси бўлиб, у турли давлатлар кредиторлари ва карз олувчилар ссуда бериш, ишлатиш ва уни ўзиш бўйича фоиз тулаш билан амалга оширилади. Бу турдаги кредит кичкибизнесни тараққиёт топтириши учун давлатларааро банклар ва фирмалар томонидан, халкаро ёрдам шаклида берилади. Халкаро кредит улчами ва нуи бериш шарти кредит берувчи ва олувчилар ўртасидаги кредит шартномасида ўз аксини топади. Фирманинг нуктаи назарида бериш ва таъминлашда куйидаги кредитлар бўлиши мумкин: товар, валюта, таъминланган(товар, тижорат хужжатлари билан ва бошка кийматлар билан) ва таъмин этилмаган (банк) кредитлари, карз олувчилар бўйича кредитлар шахсий, давлат ва молиявий бўлиши мумкин. Кредит асосий шарти хисоб-китоб тури бўлиб ( тулаш муддати ўзайтирилган хисоб) фирма кредити, вексель (хисобли) ва факторинг ҳисобланади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling