Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet37/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:

  1. Корхонани ҳаётий цикли неча босқичдан иборат?

  2. Тикланиш даврига тавсиф беринг.

  3. Болалик даврида нима учун 90% корхоналар синиб кетадилар?

  4. Корхонани тўртинчи босқичида банкротликдан олиб қолиши учун нималарга эътибор бериш керак?

  5. Корхонани ҳаётий циклларини бошқаришни самарали ташкил этиш усулларини айтиб беринг.

  6. Ҳаётий циклларни бошқаришда раҳбарнинг роли қандай?



2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда кичик бизнес корхоналарининг молиявий мослашувчанлигини таъминлаш йуллари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Кичик бизнес корхоналарининг молиявий мослашувчанлигини таъминлаш йулларини изоҳлай олади.

  2. Қимматбаҳо қоғозлар портфелини тавсифлай олади.

2-савол баёни: Фирманинг хаёт циклини хар кандай босқичида, унинг молиявий мослашувчанлигини зарурий савияда ўз вактида баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади.
Корхонанинг молиявий мослашувчанлигини-бу кўрсаткичлар мажмуаси бўлиб, унинг активлари канчалик ликвидлигини, кушимча молиявий воситалар олиш имконияти кандайлигини, ишга киритилмаган капиталини фоизи канчалигини ва корхона ўзининг инвестицион ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўзгартириш кобилиятига кай даражада эга эканлигини аниқлайди.
Корхонанинг молиявий мослашувчанлиги-бу кўрсаткичлар мажмуаси бўлиб, унинг активлари канчалик ликвидлигини, кушимча молиявий воситалар олиш имконияти кандайлигини, ишга киритилмаган капиталини фоизи канчалигини ва корхона ўзининг инвестицион ва ишлаб чиқариш фаолиятни ўзгартириш кобилиятига кай даражада эга эканлигини аниқлайди.
Корхонанинг молиявий мослашувчанлигини аниқлаш учун куйидаги баҳолаш тизими ишлатилади:

  • Активларнинг юқори ликвидлиги;

  • Активларни сифат тўзилиши ва уларни нарх тавсифи;

  • Активларни ўзини ўзи саклаш даврининг давомийлиги;

  • Корхонанинг ўзи сиёсатини ташқи мухит ўзгариларига боглаб ўзгартира олиш кобилияти.

Активларнинг ликвидлилиги- бу моддий бойликларни сотиб накд пулга айлантиришдаги енгилликдир. Корхонанинг баъзи бир активлари ўзаро шундай богланган бўлишлари мумкинки биттасини йукотиш бошкасини самарали ишлатилишига сезиларли таъсир курсатиши мумкин.
Активларни ўзини-ўзи қоплаш даври уларни иқтисодий рентабеллиги савиясини аниқлайди, яъни корхона учун ҳаётий муҳим кўрсаткичдир.
Кимматбаҳо когозлар портфели-бу бутун бир танхо бошқариладиган кимматбаҳо когозларга киритилган маблаглар йигиндисидир.
Кимматбаҳо когозлар портфелини бошқариш- портфел таркибини таҳлил қилиш, тартибга солиш ва режалаштириш, уни шаклланиш фаолиятини амалга ошириш ва куйилган максадларга эришиш учун унинг зарурий ликвидли савиясини, у билан боглик бўлган харажатларни камайишини сақлаб колишдир.
Портфел куйидаги максадлар учун бунёд этилади: фоиз олиш, капитални сақлаб колиш, ва капитал учун усишни таъминлаш. Ушбу максадлар макбўл бўлишлари ва турли турдаги кимматбаҳо когозлар портфелига тугри келиши керак.
Ёш тадбиркор таркиблари учун купрок куйидаги турдаги кимматбаҳо когозлар тавсифлидир: усиш, даромад, таваккалчилик капитали портфеллари.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling