Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet38/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:

  1. Корхонани молиявий мослашувчанлигига тавсиф беринг.

  2. Активларнинг ликвидлиги нима ?

  3. кимматбаҳо когозлар портфелига таъриф беринг.

  4. Ихтисослаштирилган портфеллар тугрисида маълумот беринг.

  5. Усиш портфелига тавсиф беринг.

  6. Даромад портфелига таъриф беринг.



3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда кичик бизнесдаги банкротлик тўғрисида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Кичик бизнес корхоналарининг молиявий мослашувчанлигини таъминлаш йулларини аниқлай олади.

    2. Кичик бизнесда хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ва қайта ташкил этиш шароитларини кўрсатади.

3-савол баёни: Банкротлик-бу хўжалик юритувчи субъектининг иктисодий кашшоклиги, уни карз мажбуриятлари бўйича туловга кобилиятсизлиги, хўжалик судининг карори билан ошкора эълон килинганлигидир. Ўз ишининг маъноси билан банкротлик-бу бозор иктисодидаги оддий холат, ракобат курашидаги табиий жараёндир, унда ночор тадбиркор таркиби ўзининг хўжалик фаолиятини тухтатишидир. Ракобат курашининг натижаси-бу ишлаб чиқаришни тараққиётни ишдаги ташаббусни рагбатлантиришдан иборатдир.
Хўжалик юритувчи субъектларини банкротлик мохияти барча кредиторлар талабини кондиришдан иборат, яъни улар манфаатини кондиришидир. Банкротликка учраган тадбиркор ёки корхона мулкини сотишдан асосий максад кредиторларга карзни кайтаришдан иборатдир. Шу билан бирга купчилик давлатлар қонунияти, шу жумладан бизнинг республикамизда хам огир молиявий ахволга тушган, хўжалик юритувчи субъектга ёрдам курсатишга аввалги тургунликни тиклашга ва яна тулаш кобилиятига эга бўлишга йуналтирилган.
Банкрот-бу жисмоний ёки юридик шахс(хўжалик юритувчи субъект ), хўжалик суди карори билан ошкорона иктисодий кобилиятсиз карздор деб аталишидир. Аммо банкротлик балки хўжалик юритувчи субъектнинг хаддан ташкари карздори билан боглик бўлиши мумкин. бу иккинчи вариант амалиётда тадбиркорлик таркибини согломлаштириш (санация) усули сифатида ишлатилиши мумкин.
Жахон амалиётида-Санация бу саноат, савдо корхоналарини, банкларни ва бошкаларни банкротликдан сақлаб колиш учун йирик банклар ва давлат томонидан утказиладиган тадбирлар тизимидир.
Банкротликка нисбатан хўжалик суди томонидан куйидаги чоралар кўрилиши мумкин: санация, тугатиш, тинчилик келишуви.
Тинчлик келишуви-бу карздор ва кредиторлар орасидаги карзларни тулаш тугрисидаги келишув бўлиб, унда карзларни камайтириш ёки уларни тулаш муддатини ўзайтириш ва бошка томонларни келишуви билан амалга ошириладиган шартномалар кўзда тўтилади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling