2-Амалий машғулот: Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожланишининг ташкилий асослари
Дарс мақсади : Тадбиркорлик ривожланишининг ташкилий асослари тўғрисида талабаларда тушунчалар ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари :
1.Тадбиркорликнинг давлат томонидан ҳуқуқий асосланганлигини изоҳлай олади.
2.Тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мохиятини тушунтириб бера олади.
Керакли жихозлар: Тадбиркорлик асослари фанидан маъруза матни, тадбиркорлик фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
Ишни бажариш тартиби:
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари билан танишиш.
Тадбиркорликнинг ҳуқуқларини изоҳлаш.
Кичик бизнесда ва тадбиркорликда мажбурият тушунчасини ёритиш.
Мулкий жавобгарликнинг чегарасини аниқлаш.
Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тадбирларини ва кафолатларини ўрганиш.
Мустақил иш топшириқлари:
1.Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.(1,93)
2.Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминловчи қандай қонунларни биласиз?(2,14)
3.Давлат томонидан тадбиркорликка қандай кафолатлар берилади?(2,16;3)
Керакли адабиётлар:
Қосимова М.С. , Ходиев Б.Ю. Кичик бизнесни бошқариш. Тошкент, "Ўқитувчи" , 2003. 19-23 б.
/уломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. Тошкент.,ТошДАУ , 1998. 18-34 б.
"Тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.1995 йил 28 феврал.
3-Амалий машғулот: Тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Дарс мақсади : Талабаларда тадбиркорликнинг асосий шакллари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари :
1.Якка тартибдаги тадбиркорлик тўғрисида маълумот бера олади.
2.Хусусий тадбиркорликни тавсифлай олади.
3.Жамоа тадбиркорлигини мохиятини тушунтира олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |