Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet23/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:
1. Ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ва ўлчов шакллари бўлимида кандай вазифалар куриб чикилади ?
2. Ишлаб чиқариладиган махсулотларга умумий тавсиф беришда кандай факторлар курсатилиши керак?
3. «Бизнес стратегияси» терминига изох беринг.
4. Махсулот сотиш бозорини иктисодий баҳолаш бўлимнинг вазифалари кандай?
5. Махсулотни сотиш режаси кандай омилларга суянади?


4-савол бўйича дарс максади: Талабаларда таваккалчиликни иктисодий баҳолаш ва молиявий режа ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.Ишлаб чиқариш жараёнини тавсифлай олади.
2. Таваккалчиликни иктисодий баҳолаш ва уни сугўрталаш бўлими мохиятини очиб бера олади.
3.Молиявий режасини тавсифлай олади.
4-савол баёни: Таваккалчиликни иктисодий баҳолаш ва уни сугўрталаш. Корхонанинг катта бизнес-режасида бу саволга алохида бўлим ажратиши мумкин. Чунки тадбиркор таваккалчилик окибатида юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарни хисобга олиши керак. Кичик ёки якинда тўзилган корхонанинг бизнес-режасида бу савол бошқариш тўзилмалари, маркетинг тадқиқотлари, махсулот ва технология бўлимларига киритилиши мумкин. Ишбилармон камдан-кам юз берсада, турли хил хавф-хатар турларни куриб чикиши шарт. Бундай хавф-хатарларга, табиий офатлар, зилзила, ёнгин, сув тошкини, мамлакатдаги сиёсий-ижтимоий ўзгаришлари харбий карама-каршиликлар, урушлар ва молиявий сиёсат, валюта курслари, солик турлари ва сиёсатнинг ўзгариши ва бошкалар киради.
Хавфни камайтириш учун куйидаги тдбирларни амалга ошириш зарур:

  1. Хавфни олдини олиш.

  2. Агар бирон-бир фавкулодда вокеа содир бўлса, тезкор тадбирлар кабўл қилиш.

  3. Сугўрталаш. Бу тадбир хакикий кийматга эга бўлади. Агар, ишбилармон иктисодий холатни аниқ хисоблай олмаса ва хавф-хатар юз берса, уни коплаш учун канча пул кетишни билиш керак. Уни олдини олиш тадбирларини утказиш, сугўрта қилиш ёки, хавфни бартараф қилиш йулларини режалаштириши керак.

Молиявий режа ўз ичига куйидагиларни олади:

  1. Агар корхона бир неча йил ишлаётган бўлса, утган даврга молиявий хисобот қилиш.

  2. Якин 3-5 йилга молиявий натижаларни режалаштириш.

  3. Маълумот караб, уларга изох бериш утган даврдаги ишларнинг натижалари хакидаги ахборот фирманинг ижобий тарафларини ва камчиликларини куришда ёрдам беради. Молиявий хисобот таҳлили 3-5 йилга молиявий режа тўзиш учун асос бўлиб хизмат килади.

Молиявий башоратлар, хам одатда 3-5 йилга килинади.
Бизнес режанинг молиявий бўлимида энг асосий хужжат жадвал куринишидаги биринчи ва охирги бир йиллик реализация бўйича актив ва пассивларнинг умумий кўрсаткичлардир. Бу хужжат корхона фаолитятини баҳолаш ва корхона пул-маблагларини утказиш кераклиги тугрисида банк мутахассисларига маълумот бериш учун асос бўлади.
Молиявий режалаштиришнинг якуний босқичи корхонанинг зарар курмаслик хисоб-китоби ҳисобланади.
Бўлимнинг охирги кисмида, одатда корхонанинг молиявий стратегияси ёритилади. Унинг умумий жихатлари тавсифланади ва режалаштирилган 3-5 йил даврга ишлаб чиқаришни молиявий таъминлаш масалалари куриб чикилади. Биринчи навбатда, тадбиркор, олинган ва бошлангич маълумотлар асосида лойихани амалга ошириш учун канча маблаг керак бўлишини аниқлайди. Ундан сунг у каердан маблаг олишни, кайси муддатларда олинган маблагларни кайтаришни, инвесторларнинг корхонага куйилган маблагларни качон ва канча фоиз билан кайтариб, олишларини белгилайди. Бундай маълумотлар банк ва кредит берувчи ташкилотларга хам зарур бўлади. Бу бўлимни синчиклаб, мукаммал ишлаб чиқилиши тадбиркорликдаги хавф-хатар ва таваккалчиликни камайтиради.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling