Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet36/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Идентив ўкув мақсадлари:

  1. Кичик бизнеснинг хаётий циклини тавсифлай олади.

  2. Кичик бизнес корхоналарининг хаётий циклини бошқаришни самарали ташкил этиш усулларини курсатади.

1-савол баёни: Корхонанинг хаётий цикли- бу унинг ишлаб чиқариш фаолияти даври ҳисобланади. корхонанинг хаётий циклининг тўрта босқичи мавжуд: бунёд этиш, усиш, дифференциациялаш, жипслаштириш.
Биринчи босқич корхонанини бозорд пайдо бўлиши билан тавсифланади, иккинчиси-корхонани тараққиёт этиш суръати, унинг бозорда тутган ўрнини мустахкамлаш билан, учинчиси-хўжалик фаолиятини дифференциация қилиш, янги бозорларга сукилиб кириш, туртинчиси-янгилик киритиш, стратегияни кайта куриб чикиш билан ёки банкрот билан изохланади. АКШ тадқиқотчилари тадбиркорлик ташкилотини куйидаги хаётий циклини ажратиб курсатадилар:


  1. туғилиш даври;

  2. болалик даври;

  3. ўспиринлик даври;

  4. дастлабки етуклик даври;

  5. ўрта етуклик даври;

  6. охирги етуклик даври;

  7. қариш даври;

  8. тикланиш даври(фаолиятни тўхтатиш, банкорт бўлиш пайти);



Кичик бизнес корхоналарини у ёки бу хаёт цикли босқични босиб ўтиш сезиларли равишда бозорда пайдо бўлаётган шароитга, хамда давлатни олиб бораётган иктисодий сиёсатига богликдир.
Корхонанинг ишини самарадорлиги купинча уларнинг ташкилий таркбига хамда раҳбарлик усулига боглик, уларнинг турлича бирлашиши ходимларнинг ишга бўлган кизикишини ошириб колмасдан балки ташкилот турига хос ички чекланишлар хисобига кизикиш камайиб кетиши хам мумкин.
Бозор иктисодига ўтиш бошқарув масалаларига бошкача муносабатни талаб килади: яъни, уларни хўжалик юритувчи субъектини ичкарисидан эмас, ташкарисидан, очик истиклолига караши керак. Факат шундай йул билан тадбиркорлик фаолиятини максадини корхоналарни хаёт циклини хар кандай этапида ошириш мумкин.
Кичик бизнес бўйича мутахассилар бошқарувни макбул шаклларини излаб топишда куйидаги фикр мулохазаларга ахамият берадилар: хар кандай бошқарув усули маълум вазифа ва максад билан боглик бўлмоги керак.
Кичик бизнес корхоналарида раҳбарликни ишга ва одамга мулжалланган такомиллаштирилган усули кенг тараққиёт топмокда. Корхона раҳбарлари ишловиларни мехнатини тугри ташкил қилишини таъмилаш шарт эмас, балки, корхонани молиявий, маъмурий, тижорат ва моддий бойликларни тугри ишлатиш масаласини хал қилиши керак.
Шунинг учун бошқарувни доимий такомиллаштирилиши фирмани тез ўзгарувчан ташқи мухитга куникиш кобилиятига боглик, яъни табиий ташкилий жараёнлар аралашиш таъсирини пасайтириш урнига купайтириш зарур. Ўз ишининг устаси хисобланган тадбиркорлар учун ўз ташкилотини вактида янгилашни ўз онги билан тушуниши муҳим ҳисобланади. Менежернинг бирдан-бир асосий вазифаси -корхона тараққиётининг истиклолини куришдир.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling