Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet39/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:

  1. Банкортлик нима ?

  2. Кичик бизнес корхоналари инкирозига сабаб нима?

  3. Тадбиркорларнинг ўзига хос хато ва камчиликларини санаб беринг.

  4. Хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш тартиби кандай?

  5. Тичлик келишуви нима?

  6. Санация терминига таъриф беринг.



12.Мавзу: Кичик бизнес ва маркетинг
Ажратилган вақт-2 соат.
Асосий саволлар:

  1. Маркетинг максад ва вазифалари.

  2. Кичик бизнес маркетингининг вазифалари.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Маркетинг, конверсион маркетинг, ликвидлик, бозор сегменти, синхрон маркетинг, товар бозорлари.
Мавзуга оид муаммолар:
1.Бозорни ўрганиш натижасида товарни ишлаб чиқариш босқичига харидорнинг талаби ўрганилади ва самарасиз ишлаб чиқариш минимал миқдорга келтирилади, деб қаралади.Бу қарашга сизнинг фикрингиз қандай?
2.Жаҳон амалиётида маркетингни англаш мажбуриятида чуқур текшириб кўрилган масалалар мажмуаси яратилган. Бу мажмуани сиз қандай изоҳлайсиз?
3. Маҳсулотнинг юқори сифати уни муваффақият қозонишга олиб келади деган анъанавий фикр тижорат ишлари учун асос бўла олмайди, деб қаралади.Бу қарашга муносабатингиз қандай?
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда маркетинг максад ва вазифалари ҳақида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Маркетинг максад ва вазифаларини фарқлай олади.

  2. Маркетинг фаолиятини тавсифлай олади.

1-савол баёни: Маркетинг -бу махсулотни ишлаб чиқаришдан бошлаб токи уни сотишни ташкил этилишгача бўлган мажмуавий тизимдир. У аниқ харидорларни талабини кондириш, бозорни ўрганиш ва олдиндан кура билиш асосида фойда олишга каратилган.
Маркетингни асосий максади-бозорни хар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиши ва конъюктура ўзгаришини олдиндан билиш асосида юқори фойда олишдир.
Маркетинг -бу харидорни махсулот ёки хизматга бўлган талабини аниқлаш ва уни сунги истеъмолчига даромад олиш максадида сотишни изохлаш ва таркатиш жараёнидир.
Маркетинг-бу менежментнинг жавобгарлиги даражасини аниқлаш, олдиндан куриш ва талабларни кондириш учун рагбатлантириш жараёнидир.
Маркетинг -бу сотиш бозорларини бунёд этиш ёки талабни бунёд этиш.
Конверсион маркетинг - бу маркетинг турларидан бири. Унинг тавсифли белгиси зарурий шароит яратиб товар ва хизматларни таклиф қилиши учун талабни бунёд этиш ва шакллантириш. Конверсион маркетинг максади мазкур товарга нисбатан баъзи тоифадаги фукаро ва корхоналарни салбий муносабатини баратараф этиш ва уларни потенциал истеъмолчилар доирасига жалб қилишдан иборатдир. Бу учун максадга мувофик йуналтирилган реклама фаолияти, хар томонлама таркалган сервис хизмати ва юқори даражадаги таъминлов ута зарурдир.
Маркетинг "МИКС" (маркетинг мажмуаси)- корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган товарга бўлган талабга таъсир курсатиш учун зарурий маркетинг тизимдир. Бу каби воситаларга куйидагилар киради: товар, нарх, сотувнинг урни ва шарти, реклама ва рагбатлантириш.
Ремаркетинг - товар ўзига бўлган талабни пасайшини сеза бошлаганда ремарктингни куллаш керак бўлади. Бунда маркетинг хизмати бозорда товарга бўлган талабни пасайишини бартараф этиш варинатларини излаб топади.
Синхрон маркетинг - бир катор товарларни мавсумий ичтеъмол килинишида сотишни баркарор қилиш учун ва талабни ўзгаришини пасайтириш учун кушимча чоралар эхтиёжи курилиш пайдо бўлган холатларда ишлатилади.
Рағбатлантирувчи маркетинг- маркетинг тури бўлиб, талабни шакллантириш ва рагбатлантиришга йуналтирилган. Рагбатлантириш маркетингни ишлатилишининг уч хил сохсаси бўлиши мумкин:

  1. истеъмолчи ушбу товар унинг хеч кандай манфаатга эга эмас деб хисоблаганда;

  2. товар учун сотилиш региони тугри танланмаганда эмас;

  3. истеъмолчи ва бозор янги товар вужудга келишга таёғйёр бўлмаганда.

Маркетингни кичик бизнесда самарали ишлаш шартлари қуйидагилардан иборат: тараққиёт топган бозорнинг мавжудлиги, ишлаб чиқарувчининг эркинлиги, ахборот тўплаш тизимини барча учун тушунарлилиги, тадбиркорларнинг тайёрланганлиги ва ҳакозо.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling