Ишни бажариш тартиби:
Молиявий ресурслар ва молиявий капиталнинг тузилишини ўрганиш.
Капитал инвестицияси ва унинг турларини таҳлил қилиш.
Кичик бизнесни кредит билан таъминлаш шаклларини ўрганиш.
Кредитнинг вазифаларини ва унинг турлари билан танишиш.
Кредитнинг фоиз ставкасига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш
Корхонанинг молиявий фаолияти натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш йўлларини аниқлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1. Корхоналарнинг молиявий харажатлари қандай классификация-ланади?(2,143)
2. Корхонанинг ўз маблағлари деганда нима тушунилади ва у қандай ҳисобланади?(2,143)
3. Кичик бизнесни молиялаш ва кредит билан таъминлашнинг қандай шаклларини биласиз?(3,188; 2,145)
Керакли адабиётлар:
Абдуллаев Б. Кичик бизнесни бошқариш.Т., Молия, 2002. 144-157 б.
Қосимова М.С. , Ходиев Б.Ю. Кичик бизнесни бошқариш. Тошкент, "Ўқитувчи" , 2003. 141-155 б.
/уломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. Тошкент.,ТошДАУ , 1998. 178-191 б.
11-Амалий машғулот: Кичик бизнеснинг ҳаётий цикллари
Дарс мақсади : Талабаларда кичик бизнеснинг хаётий цикллари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари :
Кичик бизнеснинг хаётий циклини тавсифлай олади.
Кичик бизнес корхоналарининг молиявий мослашувчанлигини таъминлаш кўрсаткичларини баҳолай олади.
Кичик бизнес корхоналарининг хаётий циклини бошқаришни самарали ташкил этиш усулларини кўрсата олади.
Керакли жихозлар: Тадбиркорлик асослари, молиявий ҳисоб фанларидан маърузалар матни, амалий иқтисодиёт, молиявий ҳисоб (дарслик) , «Корхоналар тўғрисида»ги , « Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |