Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet39/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Тамаки таматдошлар оиласига мансуб, бўйи 1—2,5 м га етадиган бир йиллик ўсимлик. Барглари йирик бандли, четлари бутун, юмалоқ ёки эллипссимон, яшил, майда тукчалар билан қопланган, пояда навбатлашиб жойлашган. Баргининг юзаси силлиқ ёки ғадир-будур. Бир ўсимликда 25—50 тагача барглар бўлади. Илдизи ўқ илдиз, 1,5—2 м гача чуқурликка боради.. Июнь-июль ойларида гул­лайди. Гуллари икки жинсли, беш бўлакли, пушти, қизил ёкн оқ. Ўзидан чангланади. Август-сентябрь ойларида меваси пишади. Меваси кўсакча, .кўп уруғли. Уруғи таркибида 30—35% мой бўлади. Унда, асосан, баргида никотин, анабазин, никотимин ва бошқа алкалоидлар бор. Масалан, тоза қуритилган тамакининг баргида 1—4% никотин, 2—20% углеводлар, 1 — 13% оқсил, 5—17% органик кислоталар ва бошқа моддалар бўлади. Тамакидан турли хил папирослар тайёрланади. Ҳозирги пайтда тамаки­нинг 60 дан ортиқ тури маълум. У Америка ва Австралияда ўсади. Тамаки асосан Грузия, Арманистон, Краснодар ўлкасида, Молдавия, Қирғизистон, Қозоғистон, Украина ва Ўзбекистонда экилади. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургутда хомашё сифатида унинг икки тури; махорка (N. rustica) ва тамаки (N. tobacum ) экилади. Тамакининг бир қанча навлари; Американ-287С (2804), Дюбек киргизский 03-4-15(2898), Трапезонд-3072 каби навлари кўп эки­лади.
Мингдевона томатдошлар оиласига мансуб, бўйи 1—1,5 м гача етадиган икки йиллик ўсимлик. Пояси шохланган, туклар билан қопланган. Поядаги барглари тухумсимон, 3—7 бўлакли, бандсиз, кетма-кет жойлашган. Апрель-июль ойларида гуллайди. Гуллари сарғиш, кенг воронкасимон, поя учида тўпгул ҳосил қилади. Меваси май-август ойларида пишади. Меваси икки хонали, кўп уруғли, кўзачасимон кўсакча. Мингдевона Ўрта Осиё, Сибир, Кавказ, Узоқ Шарқда кенг тарқалган. Унинг МДҲ мамлакатларида 11 та, Ўзбекистонда эса 5 тури ўсади. Ўзбекистонда кўпинча қора мингдевона кўп учрайди. У йўл ёқларида, ўтлоқ ва партов ерларда экинлар ичида, деворлар тагида, боғча участкаларида ўсади. У наркотик ўсимлик ҳисобланади. Унинг барги, уруғи таркибида алкалоидлар, гиоссиамин атропин, скополамин каби моддалар кўп учрайди. Барг экстракти ва уруғининг мойидан кишилар бод, асаб касалликларида оғриқ қолдирувчи дори сифатида фойдаланадилар. Баргидан астма касаллигида чекиладиган астматол порошоги тайёрланади. Барг шираси ўсма касаллигига, қулоқ оғриғига шифо бўлади. У қадимдан шифобахш ўсимлик сифатида маълум. Фақат ундан тўғри фойдаланиш керак. Унинг уруғини болалар билмай истеъмол қилиб қўйиши мумкин. Бу истеъмолнинг миқдорига қараб организмга турлича таъсир этади. Камроқ истеъмол қилинса оғиздан кўпик келиб боланинг кўзи чақчайиб ҳушидан кетади. Кўпроқ қабул қилса қўл-оёқларини шол қилиб қўяди. Боланинг ранги оқариб қайд қилади ва ҳушидан кетади. Бундай пайтда тезда шифокорга мурожаат қилиш зарур. Имкони бўлса, шифокор ке1гунга қадар беморни қайд қилдириш керак. Бунда унинг ичини ювиш, қатиқ ичказиб дастлабки ёрдам кўрсатиш керак.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling