Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet65/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Самарқанд бўзночи-ўлмас ўт, олтин бош. тиббиётда қўлланиладган қумлоқ бўзночи билан бир қаторда ишлатишга, Туркистон арослонқуйруғи -беш бўлакли арслонкуйруқ ва оддий арслонқуйруқ билан бир қаторда, Регел қўзиқулоғи, тиконли кўзиқулоқ билан бир қаторда, майдагул тоғрайхон – оддий тоғрайҳон билан бир қаторда сариқ андиз-қора андиз билан бир қаторда, дағал далачой-тешик (оддий) далачой билан бир қаторда тиббиёт амалиётида ишлатишга рухсат этилган ва бошқалар. Ҳозирги кунда Самарқанд бўзночи гули, Туркистон арслонқуйруғи ўти (эр устки қисми), Регел қўзикулоқ ўти, майдагул тоғрайхон ўти, дағал далачой ўти ва сариқ андиз илдизи Ўзбекистон давлат фармакопеясига киритилди.
Элак” усули. Ушбу усулда маълум бир жой ёки тумандаги барча ўсаётган ўсимликларни биологик фаол моддаларини фитокимёвий таҳлил қилиш. Бунда таҳлил қилинаётган ўсимликлар орасидан (таҳлил элагидан ўтказилганда), алкалоидлар, юрак гликозидлари, сапонинлар, эфир мойлари, кумаринлар, флавоноидлар, антрагликозидлар ва бошқалар сақловчи ўсимликлар топилиши мумкин. Бир вақтлари ―Элак усули доривор ўсимликларни излаб топишда машҳур бўлиб, уни амалга ошириш учун кўплаб экспедициялар уюштирилган эди. Дала шароитида таҳлил қилиш учун соддалштирилган сифат ва миқдор таҳлиллари ишлаб чиқилган эди. ―Элак усули доривор ўсимликларни излаб топиш босқичларида маълум ижобий натижаларни берган. Аммо бу усул кўп меҳнат талаб қиладиган, қимматли, мақсадга эришиш эҳтимолини тасодифлар ҳал қилади. Ҳозирги вақтда экспедиция мақсадли йўналишда, маълум ўсимлик турларини йиғиш бўйича уюштирилиб, уларни халқ табобатида ишлатилиш тўғрисидаги маълумотларга таяниб тайёрланади. Маълум туман ва ҳудудлар ўсимликларини ҳаммасини таркибида турли биологик фаол моддалар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида кимёвий текширишлар ўтказиш, бу таҳлиллар натижасида кўпинча бирорта керакли бўлган биологик фаол моддага бой ўсимликлар аниқланади ва кейинчалик улардан шу топилгап биологик фаол моддани ажратиб олиш ҳамда унинг асосида янги доривор препарат яратиш учун манба сифатида фойданилади. Масалан: баҳорги адонис-халқ табобатининг қадимги доривор воситаси. Уни эр устки қисми ва илдизи халқ орасида XVII-XVIII асрлардан бери ишлатиб келинади. XVIII асрнинг 70 йиллари охирида врач Н.А.Бубнов ва машхур клинитсист С.П.Боткин бу ўсимликни расмий тиббиётга киритдилар. Баҳорги адонис доривор препаратларига талаб катта. Лекин унинг эр устки қисмини ҳар йили эрта баҳорда ўриб олиниши (йиғилиши) ҳамда адонис ёввойи ҳолда ўсадиган асосий чўл 22 ҳудудларини ўзлаштириш натижасида унинг табиий заҳираси анча камайиб кетди. Шунинг учун ботаник қардошликдан келиб чиққан ҳолда адонис туркумини бошқа ёввойи ҳолда ўсадиган турлари - Turkiston adonisi (Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ўсади). Амур адониси (Узоқ Шарқ ва Примореда кўп ўсадиган жойлари бор), Сибир адониси (Урал, Сибир ва Қозоғистонда ўсади) ва тилла ранг адонис (фақат Тян-Шаннинг юқори қисмида учрайди) ўрганилди. Ўтказилган текширишлар натижасида Туркистон адониси тиббиёт амалиётига жорий этилди ва бахорги адонис билан бир қаторда тиббиётда ишлатишга рухсат этилди. Тилларанг адонис эса К -строфантин -β препаратини олиш учун манба сифатида қабул қилинди. Мисол сифатида шу усул билан излаб топилган доривор ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол моддалар асосида яратилган қуйидаги доривор препаратларни келтириш мумкин: алкалоидлар асосида яратилган препаратлар: глаутсин гидрохлорид, сферофизин бензоат, бревиколлин гидрохлорид, секуренин нитрат, галантамин гидробромид, ликорин гидрохлорид, сангвиритрин, лютенурин, дезоксипеганин гидрохлорид, аллапинин ва бошқалар; қумаринлар асосида яратилган препаратлар: бероксан, псорален, псоберан, аммифурин, пеутседанин ва бошқалар: сапонинлар асосида яратилган препаратлар: полиспонин, диоспонин, сапарал, трибуспонин ва бошқалар. - сесквитерпенлар асосида яратилган препаратлар: тауремизин, тефестрол, панаферол ва бошқалар; - флавоноидлар асосида яратилган препаратлар: буплерин, датискан, ликвиритин, фламин, силибор, силибинин ва бошқалар. Сахро (дашт)да йиғилган дориларнинг ҳаммаси боғларда терилган дориларга қараганда кучлироқ ва кўпинча хажм жиҳатидан кичикроқ бўлади. Тоғларда терилган дорилар эса сахрода терилган дорилардан ҳам кучлироқ бўлади. Шамол юрадиган ва баландлик ерлардан олинган дорилар бошқа эрлардан олинганларидан кучлироқ бўлади. Узиш вақтини тўғри топиб олинган дори шу вақтни аниқлашда хато қилинганига қараганда кучлироқ бўлади

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling