Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet67/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Биотехнология – халқ хўжалиги ҳамда тиббиёт учун мақсадли маҳсулотларни олишнинг бошқариладиган усулидир. Бунинг учун биологик агентлар ва ҳужайра компонентларидан фойдаланилади.
Биотехнология - бактерия ҳужайра культурасидан фойдаланишни, ачитқилар олишни, ўсимлик ёки ҳайвон биосинтезини таъминловчи маҳсулотлар олишни йўлга қўйди. Биотехнология ўзининг ўрнак бўла оладиган билими ва биохимиявий усули, техник химия ва генетикада ўзининг имкониятларини тўла равишда намоён қила олди. Биотехнологияни яратишдан мақсад асосан глобал бўлган муаммоларни ҳал илишдан иборат эди. Масалан, инсон эҳтиёжларини қондиришда турли газларни ишлаб чиқариш, дори-дармон тайёрлаш, инсон саломатлиги ҳар бир янгилик ўзига хос тарзда ҳал этилишини тақозо этади. Бу вақтда физик-кимёвий биология, генетика, молекуляр биология ва микробиология биргаликда янги технологияни тавсия этишади, гўёки бу технология муаммоларни ҳал этишга қодирдек. Чунки бунда биотехнологиянинг янги тажрибалари ёмон натижа бермаётган эди, шунинг учун келажак учун фойдалилиги аниқланди. Биотехнология ривожнишини асосан тўртта босқичга бўлиш мумкин:
1.Озиқ-овқат маҳсулотлари биотехнологияси.
2.Ностерил шароитларда органик кислоталар, эритувчилар, биомассалар биотехнологияси, вакциналар биотехнологияси.
3. Стерил шароитлардаги биотехнологик жараёнлар (антибиотиклар даври).
4. Замонавий босқич:
а) Ферментлар ва иммобилизацияланган ҳужайралардан фойдаланиш;
б) Молекуляр биология ва ген муҳандислиги ютуқларидан (рекомбинант ДНК, моноклон антителалар ва б.) фойдаланиш;
в) Янги техник воситалар – датчиклар, биореакторлар, назорат бошқарув системалари, тозалаш ва концентрлаш, ЭҲМ ларнинг ривожланиши.
Биотехнологик жараёнларнинг асосий компонентларига биологик агент, субстрат, мақсадли маҳсулот, аппаратура ва жараённи бошқариш усуллари киради. Бугунги кунга келиб, биотехнологиянинг жадал ривожланишида иккита асосий сабаб юзага келмоқда. Булар, маълум маҳсулотлар ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг ошишида ишлатилмай қолаётган массалар ва чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши ҳамда фундаментал тадқиқотларнинг янги ва самарали усулларининг пайдо бўлишидир.
4. Биотехнологиянинг фан ва ишлаб чиқариш соҳасидаги аҳамияти. Биотехнология – ривожланиш билимлар технологиясидир. АҚШнинг “Дженетик” фирмаси биотехнологик жараёнлар учун 76% маблағ сарфлаш ўрнига, қайта ишлаб чиқариш натижасида бошқа фирмаларга қараганда анча камроқ бўлган – 12% маблағни сарфлайди. Бу фирма ишчиларининг 35% ини фан докторлари ташкил қилади. Шу усул билан янги биотехнология, фан биотехнологиясидан кўпроқ янгиликларни излашда, ишлаб чиқаришнинг осон томонини излаб топмоқда. Биргина фан технологияси йўли ишлаб чиқаришда фаол қатнашади. Албатта бу соҳада қўйилган қадам чуқур фундаментга асосланган ҳолдагина керакли самарани бериши мумкин. Янги технологияни ўзига хослигини тан олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва маҳаллий биотехнология имкониятларини бирлаштирилиши айни муддао бўлади. Бу жараён ўз навбатида тирик табиатга ва микроорганизмларга қолаверса, табиатга уни мавҳ этиш даражасидаги таъсирни ўтказиш мумкин. Биотехнология мавжуд бўлган бундай масалани ҳал қилишга интилмоқда. Яқин келажакда биотехнология ўзининг имкониятлари ва режалаштираётган ишлари билан юзага келадиган муаммоларни тўлалигича ҳал қила олиши мумкин бўлади.
Бу таклиф асосан экология натижасида юзага келадиган глобал муаммоларни ҳал қилишда асқотиши таъкидланган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда муҳим бўлган экология, биология барча ишлаб чиқариш ва хўжаликларнинг инсон томонидан нафақат қайта қурилиши, балки қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлганларни ярата олишдир. Биотехнология биология фани билан бир қаторда микробиология, генетика, физика-химия билан ҳозирги замондаги ишлаб чиқаришда якдил кучга айланмоқда. Албатта бу муаммоларни ҳал қилишда илм-фан тараққиёти ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling