Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet69/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Назорат саволлари
1.Биотехнология фанига кириш; фаннинг тармоқлари,
2. Биотехнологик жараёнлар биологик жараёнларда биотехнологиянинг ўрни.
3.Тирикликнинг тузилиш даражалари. Прокариот ва эукариот организмлар ва улар орасидаги фарқлар.


15-Мавзу: Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш масалалари
Reja:
1. Эколгик муаммолар
2. Табиатни қўриқлаш жараёнида доривор ўсимликларни ўрганишнинг ўзига хослиги.
3. Қўриқлашнинг аҳамияти.
Ўзбекистон ҳудудининг катталиги, табиий шароитининг хамма қисмида бир хил эмаслиги, унинг ўсимлик қопламига ҳам таъсир этган. Табиий географик шароитга боғлиқ ҳолда ўсимлик турлари жумҳурият текислик чўл қисмидан унинг тоғ қисми томон ўзгариб боради.
Ўзбекистон ҳудудининг кўпчилик қисмидаги табиий шароитнинг ўсимликлар ўсиши учун ноқулай бўлишига қарамай (ёзи иссиқ, қуруқ, серофтоб, қиши нисбатан совуқ) ўсимликларнинг 120 оилага мансуб бўлган 3700 тури мавжуд. Ваҳоланки, Қрим ярим оролида 2000, Узоқ Шарқда 1966, Олтойда эса 1787 ўсимлик тури бор.
Ўзбекистон ҳудудида ўсимликлар унинг геоморфологик тузилишига боғлиқ ҳолда қуйидан юқорига кўтарилган сари ўзгариб боради.
Биз ўсимликларнинг баландлик минтақа бўйича ўзгаришини Қ.3.Зокиров тақдим этган қуйидаги минтақаланиш бўйича берамиз: чўл, адир, тоғ ва яйлов.
Ҳар бир баландлик минтақа ўсимлиги ўша ҳудуд геоморфологик тузилишига, иқлимий хусусиятларига, тупроқ қопламига боғлик ҳолда шароитга мослашгандир. Агар жумҳурият тоғли қисмида ўсимлик қоплами рельефга тоғ ёнбағрининг қиялигига, куёшга нисбатан ҳолатига, тоғ жинсига ва бошқалар борлиқ холда жойлашса, текислик қисмида энг аввало тупроқнинг механик таркибига, қай даражада шўрлашганлигига, ер ости сувига, иқлимига боғлиқ ҳолда жойлашади.
Чўл минтақаси. Бу минтақа Ўзбекистоннинг текислигиинг 400—500 м. баландликкача бўлган қисмини ўз ичига олади ва жумҳурият ер майдонинииг 70% ни ишғол қилади. Чўл минтақасига Ўзбекистоннинг Қизилқум, Қарши, Мирзачўл каби чўллари, Марказий Фарғона, Устюрт, Қуйи Амударё, Қуйи Зарафшон ва Қуйи Сурхондарё каби регионлари киради.
Чўл минтақасининг ёзи қуруқ, жазирама, серофтоб, ёғинга нисбатан мумкин бўлган буғланиш кўп, қиши эса шу географик кенгликда жойлашган Ўрта денгиз атрофидаги мамлакатларга нисбатан совуқ. Бу минтақада ёғин миқдори кам бўлб, унинг ғарбий қисмида 80—100 мм, шарқида 250—300 мм, тоғ олди қисмларида эса 300—350 мм. га етади. Аксинча, мумкин бўлган буғланиш ғарбида 1000—2000 мм, қолган қисмларида 1000 мм атрофида.
Бунинг устига асосий ёғин баҳор, қишга тўғри келиб, жазирама ёзда деярли ёғин тушмайди. Шу сабабли чўл минтақасидаги ўсимликлар узоқ давом этган қуруқ ва жазирама ёзга мослашган бўлиб, танаеи гўштли, барги сертук, илдизи узун. Чўл минтақасида намгарчилик етарли бўлган баҳор фаслида эфемер (бир йиллик ўтлар) ва эфемероидлар (кўп йиллик ўтлар) ўсади. Бу даврда чўл яшил ранг тусини олади. Бу ўсимлик турларининг илдизлари қисқа (5—20 см. чуқурликкача боради) бўлганлиги туфайли ер ости сувларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли улар баҳорда сернам бўлган даврда барқ уриб ўсиб, ёзги жазирама иссиқ ва қуруқ кунлар бошланиши билан қуриб қолади. Бундай ўсимлик турларига арпоғон, лолақизғалдоқ, тароқбош, қўшоёқ, қорамошоқ, исфарак, читир, каби эфемерлар, коврак, илоқ каби эфемероидлар киради.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling